Қуръон аҳли, Аллоҳнинг аҳли ва Аллоҳнинг хос бандаларидир


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🍃بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم🍃
Ибн Салоҳ шундай деганлар: «Қуръон тиловат қилиш кароматдир. Аллоҳ инсониятни шу ила мукаррам қилган. Фаришталарга бу неъмат берилмагани учун улар уни инсондан эшитишга муштоқдир».
@assodiq777

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Тадаббур

📕 Ёши қирққа етган кишига Қуръоний тўрт тавсия

Аллоҳ таоло айтади: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида:
🔹1. Аллоҳга шукр қилиши: - “Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга..”
🔹2. Солиҳ амал қилиши: - “..ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин”.
🔹3. Зурриётларини солиҳлардан бўлишини сўраб дуо қилиши:- “..Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин.”
🔹4. Тавбасини янгилаши керак бўлади: - “...Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди”, Аҳқоф сураси, 15 -оят.

☪️ Нима учун 40 ёшга етганида?
Чунки, айнан шу ёшда кишининг ҳам жисмонан, ҳам ақлан қуввати ниҳоясига етган, етилган бўлади. Шу сабаб унда ушбу 4 хислат кўриниши лозим: 1. Аллоҳга шукр; 2. Солиҳ амал; 3. Зурриёти ҳаққига дуо; 4. Тавбани янгилаш.

🔹Оталарнинг тавбаси фарзандлар салоҳиятининг калити, очқичидир!

Оятнинг тўлиғи: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди”.


11513. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Барча нарса қадар билан амалга ошади. Ҳаттоки қўлингни юзингга қўйишинг ҳам”, дедилар.

Имом Ожурийнинг “Шариат” асаридан.

Изоҳ: Аллоҳ таоло деди: «Албатта, Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик», (Қамар сураси, 49 -оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳар бир нарса қадар-тақдир биландир. Ҳаттоки ожизлик ва зийраклик ҳам»

Имом Муслим ва Аҳмад ривояти.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ilm- Johillar bilan tortishmaslikdir


11503. Қуръони карим бизни тўрт душмандан огоҳлантиради

1. Шайтон душмандир. Уни душман тутинглар ва унга итоат этманглар. Чунки у ёниб турган жаҳаннам соҳиблари бўлишингизни истаб сизларни залолатга эргашишга чорлайди. Аллоҳ таоло айтади: "Шайтон сизларга душмандир. Бас, уни душман тутинг", Фотир сураси, 6- оят.

2. Нафс кўпинча ўз соҳибига лаззатланиш, роҳатланиш талабида маъсият ишларга буюради, ундайди. Аллоҳ сақлаганигина ундай эмас. Аллоҳ таоло айтади: "Ўзимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир", Юсуф сураси, 53- оят.

3. Дунёда маъсият устида дўст бўладиганлар қиёмат кунида бир-биридан тониб қочадилар. Аллоҳ таоло айтади: "Ўша Кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир", Зухруф сураси, 67-оят.

4. Кофирлардан бўлган Аллоҳнинг душманлари ва сизларнинг душманларингиздир. Уларни дўст тутманглар. Чунки улар Расулингиз қўли билан келтирган динга кофир бўлгандирлар. Аллоҳ таоло айтади: "Менинг душманларимни ва ўзингизнинг душманларингизни дўст тутманглар", Мумтаҳана сураси, 1 – оят.


11495. Истиғфорнинг фазилати ҳақидаги 9 ҳадис

🔻1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳифасида кўп истиғфор топган кишига тубо - жаннат бўлсин”, дедилар. Ибн Можа ривояти.

🔻2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур”, дедилар”. Имом Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган.

🔻3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси банда гуноҳ қилиб, сўнгра таҳорат қилса, таҳоратини мукаммал қилса, сўнг туриб икки ракат намоз ўқиса, кейин ўша гуноҳига истиғфор айтса, Аллоҳ албатта уни кечиради», дедилар. Имом Аҳмад, Насоий ва Термизийлар ривояти.

🔻4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога қараб: ”Агар бир гуноҳ билан аламлансанг Аллоҳга истиғфор айт ва тавба қил. Албатта гуноҳдан тавба надомат ва истиғфор айтишдир” дедилар. Имом Байҳақий ривояти.

🔻5. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййуму ва атуубу илайҳ» деса, ҳатто жангдан қочган бўлса ҳам, унинг гуноҳлари кечирилади», дедилар. Абу Довуд ривояти.

Дуо маъноси: Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган, Ҳаййул Қоййум бўлган Аллоҳга истиғфор айтаман ва У Зотга тавба қиламан.

🔻6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гуноҳ қилган ҳар бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракат намоз ўқиб, сўнгра истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради”, дедилар ва ушбу оятни ўқидилар: “Ва фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилиб қўйганларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрарлар”, (Оли Имрон сураси, 135-оят), Имом Термизий ривояти.




Ибн Касир айтдилар:
Имом Авзоъий: "Ким тунги намозида тик туриш- қиёмни узун қилса, Аллоҳ қиёмат кунидаги узун тик туриш машаққатини унга енгил қилади", деб айтардилар.




3378. Сени нима жаннатга киритишини билмайсан!
Эҳтимол, кўз ёшингдир? Балки табассуминг, ширин сўзингдир? Ёки садақанг, тиловат қилган оятинг, тасбеҳингдир? Балки соғлом қалбингдир?
Олий ҳиммат соҳиблари ўзларида ана шу сифатларнинг барчасини мужассам қиладилар…


3401. Ким фарзандига фойда берадиган нарсани ўргатмай, уни бекорчи ва танбал қилиб қўйса, фарзандига нисбатан улкан ёмонликни раво кўрибди. Хусусан, бомдод намозига уйғотишдаги камчиликдан ҳам ёмон нарса борми?!




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Тилнинг суяги йўқ

Имом Музаний айтади:
«Бир куни мен «фалончи каззоб» дедим. Бу гапимни имом Шофеъий эшитиб қолиб деди:
«Эй Музаний! Гапингга чиройли кийим кийдир. «Каззоб» дегандан кўра «унинг гапи ҳеч нарсага арзимайди», деганинг яхшироқ!».

Чиройли сўзларни топиб гапиришга ўрганишимиз лозим. Унинг таъмини бошқаларга тоттиришимиздан олдин ўзимиз тотиб кўришимиз лозим.

Тилнинг суяги йўқ. Аммо тил суякни синдириши мумкин.

Олдингиларни Аллоҳ раҳматига олсин. Биз бугун танамизни чиройли либослар билан ўраганимиз каби, аввалгилар фикрларини гўзал либослар билан ўрашар эди!

Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу олов ёқиб ўтирган кимсалар олдидан ўтиб қолди. Уларга «Ассалому алайкум эй нур эгалари!», деди. Уларга жароҳат бериши мумкин деб ўйлаб «олов эгалари» демади!

Арабчада олов «нор» бўлади. «Нор» деб араблар дўзахни ҳам айтишади. Умар розияллоҳу анҳу шунинг учун бу ерда «нор»ни ишлатмаган!

Бир куни халифа Ҳорун ар-Рашид шоир Асмаъийдан сўради:
- Мисвокнинг кўплиги араб тилида нима бўлади?
Асмаъий деди:
- «Яхшиликларингиз» нинг тескариси бўлади!
Мисвокнинг кўплиги арабчада «масовийк» бўлади. Бунинг «ёмонликларингиз» деган маъноси ҳам бор. Асмаъий шунинг учун бу сўзни ишлатмасдан «яхшиликларингиз»нинг тескариси бўлади, демоқда.


Имом Аҳмад доим қизига Имом Шофеъийнинг фазли, илми ва тақвоси ҳақида кўп гапирарди. Бир куни уни уйига таклиф қилди. Кечки овқатни тановул қилишгач, Имом Шофеъий тўшакка бориб, ётди.

Имом Аҳмаднинг қизи: «Отажон, сиз кўп айтадиган Имом Шофеъий шу киши бўладиларми?» деди. «Ҳа», деди имом. «Унинг учта камчилигини сезиб қолдим», деди қиз. «Олдига овқат қўйганимизда жуда кўп овқат еди. Хонага киргач, тунда туриб, таҳажжуд ўқимади. Эрталаб бомдодни биз билан таҳоратсиз ўқиди», деди.

Имом Аҳмад бориб, Имом Шофеъийдан буларга изоҳ сўради. Шофеъий унга шундай деди: «Эй Аҳмад! Кўп еганимнинг сабаби шуки, овқатингиз ҳалол, ўзингиз эса олижанобсиз. Олижаноб одамнинг овқати даво бўлади, бахилнинг овқати эса заҳар бўлади. Тўйиш учун еганим йўқ. Овқатингиздан шифо топиш учун тановул қилдим.

Кечаси қоим бўлмаганимнинг сабаби шуки, ухлайман деб бошимни ёстиққа қўйсам, Аллоҳнинг китоби ва Набий алайҳиссаломнинг суннати худди кўз олдимда тургандек бўлаверди. Шунинг учун мусулмонлар учун фойдали бўлган етмиш икки фиқҳий масалани ечдим, кечаси қоим бўлишга эса фурсат топа олмадим.

Сизлар билан бомдодни таҳорат қилмай ўқиганимнинг боиси эса, кўзим кечаси билан уйқу тотмади ва хуфтоннинг таҳорати билан бомдодни ўқидим».


Ҳадис илмидаги фойдали маълумотлар!

– Имом Муслим имом Бухорийнинг шогирди.
– Имом Бухорий имом Аҳмаднинг шогирди.
– Имом Аҳмад имом Шофеъийнинг шогирди.
– Имом Шофеъий имом Моликнинг шогирди.
– Имом Молик имом Нофеънинг шогирди.
– Имом Нофеъ имом Аъражнинг шогирди.
– Имом Аъраж Абу Ҳурайранинг шогирди.
– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шогирди ва саҳобаларидир.


#Ҳикмат

Имом Шофеъий айтадилар:
«Агар Аллоҳ томон отланган бўлсанг, югур. Қийинлашса, югуришни янада тезлат. Чарчасанг, пиёда юр. Шунга ҳам қурбинг етмаса, эмаклаб бўлса ҳам юр. Лекин орқага қайта кўрма!»


Имом Шофеъий айтдилар:

-Кимки Аллоҳ унинг қалбини очишини, илм ато қилишини истаса, у холи хилватни, кам ейишни, нодон ва жоҳил кишилар билан аралашишни тарк этишни ўзига лозим тутсин.
Хатто инсофи ва адаби йўқ бўлган баъзи аҳли илмларга ҳам аралашишдан ҳам ўзини сақласин, эҳтиёт қилсин.


Уч нарса ақлни зиёдалаштиради:
1. Солиҳ инсонларнинг суҳбатида бўлиш.
2. Уламолар мажлисларида иштирок этиш.
3. Фойдасиз сўзларни тарк қилиш.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ.

Показано 20 последних публикаций.