ОТАНИ РИЗО ҚИЛМОҚ...
Отанинг дуосини олий дуо дейдилар,
Ҳар бир айтган сўзлари ҳикмат, зиё дейдилар,
Гар ота ризо бўлса худо ризо дейдилар,
Отани ризо қилмоқ фарзанд учун суннатдир.
Отанинг орзу ўйи, тилаги фарзанд учун,
Меҳнатдан қотган, кафти, билаги фарзанд учун,
Ташвиш ғамларни енгган юраги фарзанд учун,
Отанинг босган изи фарзанд учун ибратдир.
Отани қадрига ет, қадрини тилло билгин,
Изларин тавоф айлаб унга қуллуқлар қилгин,
Сўзласа сўзларини минг бор қулоққа илгин,
Отанинг насиҳати ҳар нарсадан қимматдир.
Отанинг ўрни бўлак босолмайди ҳеч бир зот,
Дуосини олиб қол токи экан у ҳаёт,
Отани ризо қилсанг бўлмайсан ҳаётда мот,
Асо тутиб қалтираб туриши ҳам давлатдир.

Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim