❗️Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади
Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига
қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:
➖ субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида
2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;
➖
2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар –
12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса –
Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;➖ бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган
30 миллион сўм миқдорида тўланади.Telegram |
Instagram |
Facebook