🚗Ўзбекистонда амалдорлар маҳаллий машиналарга ўта бошлади“Бош вазир Абдулла Арипов видеоселектор йиғилиши ўтказди ва барча мутасаддиларга маҳаллий хизмат автомобилларига ўтиш бўйича топшириқ берди” дея ҳукумат раҳбари матбуот котибининг сўзларидан иқтибос келтирди “Дарё” нашри.
Жараён 1 апрелдан бошланиши керак бўлган, бироқ Арипов президент кўрсатмаси зудлик билан бажарилиши зарурлигини айтган.
Бош вазирнинг ўзи ўрнак кўрсатиб, Mercedes-Benz машинасини маҳаллий Malibu’га алмаштирган.