Репост из: Times.uz
❗️«Илик кўчириш учун беморлар хорижга боришаяпти, 100 минглаб доллар сарфлашаяпти. Aхир бунча пулни топиш осон эмас-ку. Энди бундай харажатларнинг 50 фоизи давлат томонидан қопланади» — Президент
14 май куни Президент Шавкат Мирзиёев онкологик вазият муҳокама қилинган видеоселекторда:
«Онкогематология марказини пойтахтнинг Арнасой кўчасидаги янги мажмуага кўчирамиз. У марказда 150 та болалар учун ва уларнинг оналари учун яна 150 та жой қиламиз. Ҳозирги шифохонага кирдим, аҳволи қониқарли эмас. Ҳозирдан иссиқ, қишда совуқ.
Энг муҳими – энди бундай касалликларни даволаш бўйича алоҳида шуғулланамиз ва шахсан ўзим назорат қиламан. Илик кўчириш учун беморлар хорижга боришаяпти, 100 минглаб доллар сарфлашаяпти. Ахир бунча пулни топиш осон эмас-ку. Энди бундай харажатларнинг 50 фоизи давлат томонидан қопланади, ҳар бир вилоят ўзининг беморларини ўрганиб, рўйхат тузиб беради. Келажакда янги марказимизда илик кўчириш бўйича махсус бўлим ташкил қиламиз ва унга хорижлик шифокорларни таклиф қиламиз», – деди президент.
@koronavirusinfouz