Болаларда гидроселе - Мояклар истисқоси
Мояк атрофидаги tunica vaginalisнинг виссерал ва париетал пардалари орасидаги суюқлик миқдорини кўпайиб кетишига Гидроселе дейилади. Аслида жуда кам миқдорда суюқлик болади, бу суюқлик моякларни баъзи ташқи таъсирлардан сақлаш ва бемалол ҳаракатланишини таъминлайди. Суюқлик бир тарафдан ишлаб чиқарилади ва бир тарафдан сўрилади шу ҳолатда мувозанатда бўлади агар сўрилишни бузилиши рўй берса гидроселе ривожланади. Болалар орасида 1% учрайди.
Фақатгина гидроселе болса 2 ёшгача кутиш тавсия этилади, жуда катта бўлмаган ўлчамларда. 2 ёшдан кейин қайтмаганларини очиқ жарроҳлик усулида даволанади.
Гидроселени уй шароитида ҳам аниқлаш мумкин. Телефонингиз фонарини ёқиб, ёрғоқдаги шишсимон ҳосилага тутасиз. Агар ундан ёруғлик ўтса, демак гидроселе бўлади.
©Доcтор Мухторов
Аъзо бўлинг:
@Xirurgiya_Uz