ХИКМАТЛАР ОЛАМИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


✍️Бизнинг ҳикматимиздан ўзини таниган, нафсини ўз ҳаддида тўхтатган ва бошига тушган ишлар тадбирини инсоф билан амалга ошира оладиган инсонгина фойдалана олади.Кимда шу сифатлар бўлса, кирсин, йўқса, то шуларни ҳосил қилгунча қайтиб кетаверсин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


•Тана ҳеч качон ниятининг ҳажми - миқдоридан заиф қолмаган.
Ниятингизни аниқ қилиб, сўнг унинг ортидан йўлга тушинг!

©Суфён Саврий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Истардимки, мени хорламасинлар ҳам, танимасинлар ҳам!

©Суфён Саврий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Бошлиқликка интилган кимса кўчқорлар билан сузишади. Дум бўлиб юришга рози инсонни эса Аллоҳ, албатта, бош килиб қўяди.

©Шуайб ибн Ҳарб рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Кимки танилишни яхши кўрса, унинг дини кетди ва уятли аҳволда қолди.

©Бишр ибн Ҳорис рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Одамлардан бамисоли йиртқич ҳайвондан қочгандек қочинг! Жума ва жамоат намозини қолдирманг!

©Иброҳим ибн Адҳам рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Жума муборак булсин.

@Xikmatlarr_uz


•Сен ўзингнинг яхши амалларингни ёмон ишларингни яширганингдан ҳам қаттиқрок яширгин!

©Абу Ҳозим рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Ким ёлғизликдан қочиб, одамлар орасида ўзини яхши ҳис қилса, риёдан саломат қолмайди.

©Фузайл ибн Иёз рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Дерларки, агар инсоннинг ичкариси ташқарисидан чиройли бўлса, бу фазл. Агар инсоннинг ичкариси ташқарисидан ёмонроқ бўлса, бу жабр.

©Суфён Саврий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Киши халқнинг кўзида ўзини танқид қилиб туриб ҳам мақташи мумкин. Аллоҳнинг ҳузурида бу унинг айби саналади.

©Мутарриф ибн Абдуллоҳ рохимахуллох

@Xikmatlarr_uz


•Баъзида инсон ўлимидан кейин ҳам риё қилиши мумкин. Яъни жанозасида кўп одам қатнашишини исташи билан риё қилади.

©Бишр иби Ҳорис рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Одамларнинг қанқалигини билганимдан буён уларнинг мақтовларидан қувониб, маломатларидан сиқилиб кетмайман.
- Нима учун?
- Чунки уларнинг мақтовчилари ҳаддан ошириб, маломатчилари қусурга йўл куядилар.

©Молик ибн Динор рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Ким амали билан ёлғиз Аллоҳнинг юзини мақсад қилса, Аллоҳ унга юзланади ва бандаларнинг қалбларини ҳам юзлантириб қўяди. Ким Аллоҳдан ўзга учун амал қилса, Аллоҳ ундан юз ўгиради ва бандаларнинг қалбларини ҳам ундан буриб қўяди.

©Будайл Увайлий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Роббингга қараб:
''Менинг буюк дардим бор'' - дема, дардингга қараб:
''Менинг буюк Роббим бор'' - дегин...

©Жалолиддин Румий.

@Xikmatlarr_uz


Сиздан кейин кимлар билан (илмий мажлислар, суҳбатлар қилиб) ўтиришимизни буюрасиз, тавсия қиласиз?" деб сўралганида, у киши:
"Китоблар (билан)", деб жавоб бердилар.

©Абу Довуд Сижистоний раҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz


•Ростгўй бўлмаган киши ўзини бекорга қийнамасин!

©Молик ибн Динор рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Бир ишга қўл уришдан олдин ўзини текшириб кўрган кишини Аллоҳ раҳматига олсин. Ахир ҳар бир ишдан олдин кишининг нияти бўлади. Агар қилмоқчи бўлган амали Аллоҳ учун бўлса, уни амалга оширсин. Аллоҳ учун бўлмаса, тўхтасин!

©Ҳасан Басрий рохимахуллох.

@Ximatlarr_uz


•Шундай инсонларни кўрдимки, кўз ёшларидан ёстиғи ҳўл бўлиб кетсада, бир ёстиққа бош кўйиб ётган аёли буни сезмасди. Аллоҳга қасамки, шундай инсонларни кўрдимки, намозда уларнинг кўз ёшлари шашқатор оқарди-ю, улар билан бир сафда турган киши билмасди.

©Муҳаммад ибн Восеъ рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Банда одамларнинг кўзида бир яхши амални қилади ёки амалини Аллоҳдан ўзга учун адо этади-ю, бироқ одамлар уни ёмон кўриб қоладилар ва у айбдорга айланади. Кимдир одамларга ёқмайдиган бир амални ёки амрни Аллоҳнинг юзи учун қилади-да, одамларга суюкли ва ҳурматли бўлиб қолади.

©Иброҳим Нахаий рохимахуллох..

@Xxikmatlarr_uz


•Ихлос қуйидаги уч жумлада ифодаланган:

1.Савоб талабида қалбнинг ростгўйлиги;
2.Амални шак-шубҳадан холи суратда адо этмоқ;
3.Инсонларнинг мақтовига ҳам, маломатига ҳам мухаббат қўймаслик.

©Ибн Фархий рохимахуллох.

@Xikmatglarr_uz

Показано 20 последних публикаций.