ЖАННАТ ДАРЁЛАРИ ҚАЕРДАН ОҚИБ ЧИҚАДИ?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким Аллоҳга ва Расулига иймон келтирса, намоз ўқиса, рўза тутса, уни жаннатга киргизиш Аллоҳнинг зиммасида бўлади, у Аллоҳ йўлида ҳижрат қиладими ёки (ҳижрат қилмай)
туғилган юртида қоладими, фарқи йўқ", дедилар.
Саҳобалар: "Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
инсонларга бу хушхабарни етказайликми?" деб сўрашди. У зот айтдилар: "Жаннатда юзта даража бор, уни Аллоҳ йўлида жахд қилувчилар учун тайёрлаб қўйган. Ҳар икки даражанинг ораси осмон билан ерча. Бас, агар Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўрангиз. Чунки у
жаннатнинг энг олий ва баландидир, унинг шифти — Аллоҳнинг Арши. Ўша ердан жаннат дарёлари оқиб чиқади" (Бухорий ривояти).
Қатода айтади: "Фирдавс — жаннатнинг энг олийи, энг ўртаси, афзали ва энг баландидир".
Баъзилар: "Фирдавс ҳамма жаннатларни ичига олган умумий ном, худди жаҳаннам барча дўзахларнинг умумий номи бўлганидек. Масалан, Аллоҳ таоло Мўминун сурасининг ав-валида
мўминларнинг сифатларини мақтаб, сўнг: "Ана ўшалар Фирдавсга меросхўр бўладиган ворислардир. Улар ўша жойда мангу қолурлар", деган. Яна Маъориж сурасида худди шундай
сифат эгаларини: "Ана ўшалар жаннатларда ҳурмат-иззат кўргувчилардир", дейди. Бундан биламизки, Фирдавс битта жаннат эмас, балки бир нечта жаннат экан", дейдилар. Ваҳб ибн Мунаббаҳ ҳам шундай фикрда.
"Жаннат васфи" китобидан.
Каналга уланиш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBFzrPS4hLqHJiZVQ