#ҚАСД
Ёрқиной исми жисмига монанд оппоқ юзли , қош - кўзлари зулукдек, лаблари қизғалдоққа сифат берувчи алвон ранг ва ҳуш бичимда , бурнилари чимдиб қўйгандек латофатли жувон эди. Унга қараган инсон тегишли соҳа мутахассисларининг "Аёл кишинининг сочларини қора рангда бўлиши уни ёшини катта кўрсатади" деган қоидаларини эслаганда , "Бекорларни бештасини ебсиз!" демоғи тайин эди. Сабабким сочларининг тим қора ранги эгасининг чиройига фақат чирой қўшишга ҳизмат қилар эди .
Гарчи Ёрқинойнинг ёши бу йил қирқ тўртни ҳатлай бошлаган бўлса-да , кўрган одам уни эндигина ўттиздан ошган деб тахмин қилар эди. Ҳаётда турфа тоифадаги аёллар бўлиб , баъзилари ўзларига қарамай ҳали ўттизга кирмаёқ ўтинликни бўйниларига олиб олсалар, баъзилари эса олмиш ёшда ҳам ўзининг дилбарлигини йўқотмайдиган- зуваласи пишиқларга бўлинадилар. Ёрқиной иккинчи тоифага мансуб эди, у чет эл сериалларидаги аёллар каби ҳатто уйининг ичида ҳам бигиз пошна туфлида юришни яхши кўрадиган , ўзига оро беришдан асло чарчамайдиган аёл эди. У чиройини ҳаётдаги энг асосий қуроли деб билса-да , ақл, фаҳм - фаросати билан ҳам анча- мунча одамни бир чизиққа тизиб қўя оладиганлар хилидан эди.
Ёрқиной шу сафар одатига ҳилоф равишда иш тутди. У уйига қайтиши билан кийимларини алиштириб, Райҳонанинг хонасига овоз чиқармаслик ниятида фақат ётоғидагина киядиган шиппакда бесас кириб келди.
Қоқ пешин...
Райҳона ўз ўрнида ухлаб ётарди. Ёрқиной аста яқинлашиб унга тикилди. Қизнинг лабларини атрофи , кўзининг таглари билинар - билинмас кўкариб турарди. "Ҳммм , - ўгай қизига ўзича ташхис қўя бошлади Ёрқиной , - юраги анча безовта қилган кўринади. Аммо юзидаги осойишталикдан кечаси бирор тажовузга йўлиқмаган , шекилли. Йўқ, шекилли эмас , бу аниқ ! Агар Райҳонага у, бу нарса бўлганда бундай ҳотиржам ухлаб ётмасди. Унга ўн уч йилдан буён "онаман" . Феъли кафтимдаги чизиқлардан ҳам таниш бўлиб кетган " .
Ёрқинойнинг кўзи ухлаётган қизнинг қўлида тутамлаб ётган нарсага тушди.
"Нима бу ? Занжирми? Тилла занжирми ?" - Ёрқиной унинг нималигини билиш учун қизнинг бошига эгилди .
... Бошида атрофида шарпа туйган Райҳонанинг кўзлари катта- катта очилди .
Ёрқиной зумда қаддини ростлади :
- Қизим ...- деди у "Нима бўлди ? " деган оҳангда.
Райҳона қўлидаги занжирни кафтлари орасида йиғиштирганча индамай ўрнидан туриб нариги хонада юзини чайиб келди . Ёрқиной бу сафар занжир унинг бўйнидан кўйлагининг ёқалари орасида жой олганлигини пайқади.
- Ассалому алайкум , опа .
Райҳона уйқуси бузилганлиги сабабли хорғин ва бўғриққан овозда салом берди.
- Қизим , сенга нима бўлди ? Юрагим ёниб кетди . Жиззахдан қандай етиб келганимни билмадим . Тинчликми ?
- Тинчлик ,- деди Райҳона ҳолсиз,- хавотирга ўрин йўқ эди. Сиҳатгоҳдан бекор қайтибсиз , телефон қилсангиз бўларди- ку ?!
- Бу нима деганинг , қизим?! Ҳавотир олдим ахир ?! Тўғри телефон ҳам қилдим , бироқ унда аллақачон йўлга тушиб бўлган эдим. Хабарни эшитишим билан оёғимни қўлимга олиб чопиб йўлга тушгандим, - деди Ёрқиной охирги сўзларини икки маротаба қайтарганча.
Райҳона шу топда қаршисида турган аёлнинг мехрибончилигига ишонгиси келди , бироқ бунинг уддасидан чиқа олмай қийналди
- Кел , ўтир , - Ёрқиной уни бурчакдаги креслога таклиф қилар экан ,- қани ҳаммасини бир бошдан гапириб бер-чи ? Айтган-ча бўйнингдаги нима ?
Райҳона онаси ўзинг мушкулини осон қилиб занжир ҳақида сўраганига енгил тортганча, кўрсатган жойга бориб ўтираркан, оҳиста жавоб берди:
- Занжир. Тилла занжир , деди у мумкин қадар ўзини ҳотиржам тутишга ҳаракат қиларкан.
- Кўриб турибман заржирлигини , мен ҳам зирак деяпганим йўқ ,- ва ниҳоят Ёрқинойнинг мустаҳкам асаблари қақшай бошлагани билинди ,- мени шу занжирнинг қаердан келганлиги қизиқтиряпти.
- Мен , - бир ютиниб сўзида давом этди Райҳона ,- опа , мен турмушга чиқдим , бу занжир маҳр сифатида берилди.
Ёрқиной Райҳона кутгандек ...
#давоми_бор /8
Муаллиф : Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g