ЯРАТГАННИНГ ИШИГА АРАЛАШМАНГ !
Бир куни бир одам дала ҳовлисида ўтирганда оёқлари билан ҳайвон гўнгидан тўпча қилаётган қўнгизга кўзи тушди. Унинг оёқларидаги гўнгни кўриб хаёлидан бирров шундай фикр ўтади: - "Ҳамма нарсани мукаммал ва гўзал яратган Аллоҳ шу қўнгизни гўнг титиш учун яратганми?".
Вақтлар ўтиб ўша одам оғир касалликка учрайди. Медицина унга шифо тополмайди. Ниҳоят бир куни катта бир табиб унга гўнг титадиган қўнгизнинг оёқларига илашган нарсалардан қирқ кун ейишини буюради. У ростдан ҳам шифо топиб кетади.
Қаҳрамонимиз бир кун кемага ўтириб сафарга чиқибди. Ногаҳон денгизда қаттиқ тўфон кўтарилибди. Ҳамма саросимага тушган фақат у бир четда хотиржам ўтирармиш. Унга ҳозир ҳалок бўлиши мумкинлигини айтишса шундай жавоб берибди : - "Яратганнинг ишига бир маротаба аралашиб, "бир нима" еб кўрганман. Мен Аллоҳнинг ишларига бошқа аралашмайман. У барчасини яхши билади".
Viktorina guruhidan