Ҳаволар совиди. Одамлар совуқ.
Тошкентда қор ёғди,
қишлоқда ёмғир.
Шамоллар забтидан сени қўрувчи,
Қўлингдан тутгувчи меҳрибон борми?
Сендан хавотирман...
Йўллар жуда ёмон. Одамлар ёмон.
Ишдан қайтадурсан толиқиб, хориб.
Ҳеч кимга билдирмай йиғлаганингда
Ёшингни артгувчи меҳрибон борми?
Сендан хавотирман...
Эй менинг ўжарим, худбин малагим!
Эй кунда минг бора видо айтгувчи!
Ғурурнинг зўридан қайтмаганингда
Ёнингга қайтгувчи меҳрибон борми?
Сендан хавотирман...
Балки бахтлидирсан ўз оламингда,
Балки билмасдирсан ғам-қайғу надир.
Гарчи бегонасан анчадан бери,
Гарчи узоқдасан, балки шунгадир,
Сендан хавотирман...
Илхом Салимов
XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽E𑀉IYA