ФОТИҲА СУРАСИНИНГ ФАЗЛИ• Кўпчилигимиз намоз ўқир эканмиз нимагадир шошиламиз.
• Агар намоздаги «Фотиҳа» сурасининг фазлини билганимизда эди, ҳаргиз шошилмасдик.
• Ҳар оятидаги улкан фазлларни тадаббур қилиб кўрганимизда эди, балки қандай буюк неъматга насибадор эканимизни сезган бўлардик.
• Буюк ватандошимиз Имом Насаий машҳур саҳобий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда
Аллоҳ таоло айтади:
- Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман.
Агар у:
- Алҳамду лиллаҳи роббил аламин,- деса, Аллоҳ: бандам менга ҳамд-шукр айтди, - дейди.
Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», деса,
Аллоҳ: «Бандам менга сано–мақтов айтди», дейди.
Банда: «Малики явмиддин», деса,
Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», дейди.
Банда: «Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн», деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақийм, сироталлазийна анъамта алайҳим ғойрил мағдзуби алайҳим ва лаздзоолийн», деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», дейди.
Ҳадиси қудсий деб оят билан ҳадис орасидаги мартабага эга ривоятга айтилади. Унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўъжизалик хусусияти йўқ.
• Бу фазлга эришиш имкони барчамизда ҳар куни камида беш маҳал мавжуд, фақат унинг асл моҳиятини бир-биримизга эслатиб туришимиз керак.
•
Келинг, эслатмада ёрдамлашайлик! ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг 🌟
@Xadis_va_xayot 🌟
•┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•