Ҳ̤а̤д̤и̤с̤ в̤а̤ Ҳ̤а̤ё̤т ̤


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


《Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар.》☝ Зумар сураси 9-оят..
Таклиф ва шикоятлар бўйича мурожаат:
👉 @Xadis_va_xayot_bot
📆 30.03.2018

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


ФОТИҲА СУРАСИНИНГ ФАЗЛИ

• Кўпчилигимиз намоз ўқир эканмиз нимагадир шошиламиз.
• Агар намоздаги «Фотиҳа» сурасининг фазлини билганимизда эди, ҳаргиз шошилмасдик.
• Ҳар оятидаги улкан фазлларни тадаббур қилиб кўрганимизда эди, балки қандай буюк неъматга насибадор эканимизни сезган бўлардик.

• Буюк ватандошимиз Имом Насаий машҳур саҳобий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади:
- Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман.
Агар у:
- Алҳамду лиллаҳи роббил аламин,- деса, Аллоҳ: бандам менга ҳамд-шукр айтди, - дейди.

Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», деса,
Аллоҳ: «Бандам менга сано–мақтов айтди», дейди.
Банда: «Малики явмиддин», деса,
Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», дейди.
Банда: «Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн», деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақийм, сироталлазийна анъамта алайҳим ғойрил мағдзуби алайҳим ва лаздзоолийн», деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», дейди.


Ҳадиси қудсий деб оят билан ҳадис орасидаги мартабага эга ривоятга айтилади. Унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўъжизалик хусусияти йўқ.

• Бу фазлга эришиш имкони барчамизда ҳар куни камида беш маҳал мавжуд, фақат унинг асл моҳиятини бир-биримизга эслатиб туришимиз керак.
Келинг, эслатмада ёрдамлашайлик! ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟 @Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Жаннатда бир хона бор, унинг устки томони ичидан, ички томони устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло таом улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (Рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганда намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган», дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟 @Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


Жума тонгида айтиладиган зикрлар

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривоятлари.
🔄 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🌟 @Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


Репост из: Muslim.uz
🌙 Рўза тутганларга мукофотлар муборак бўлсин!

1️⃣. Жаннатдаги “Райён” эшиги муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатда бир эшик бор, уни “Райён” деб аталади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2️⃣. Дўзахдан узоқ бўлиш муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутар экан, Аллоҳ таоло унинг юзини шу туфайли етмиш куз (етмиш йиллик масофага) дўзахдан узоқ қилади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

3️⃣. Рўзанинг шафоати муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

4️⃣. Аллоҳ таолога рўбарў бўлгандаги хурсандчилик муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “... Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила хурсанд бўлади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

5️⃣. Дўзахдан омонлик муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазонда ҳар кеча Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиганлари бўлади”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

6️⃣. Ўтган гуноҳларингиз кечирилгани муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар (Имом Насоий ривояти).

7️⃣. Қабул бўлган дуолар муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

8️⃣. Аллоҳнинг мукофоти муборак бўлсин!
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “...фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи муваффақ этиб тутган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин!

Даврон НУРМУҲАММАД

#roza #qabul #ibodat #muborak #rayyon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


РАМАЗОН 300+ШАВВОЛ 60 = НАТИЖА 360

Оқ қон ҳужайралари инсон иммунитет тизимининг асосий элементидир. Илмий тадқиқотларда аниқланишича, бир кун рўза тутилса, оқ қон ҳужайраси пайдо бўлиб, инсонни турли касалликлардан ўн кун сақлашга кифоя қилар экан.

Қамарий йил эса 355 ёки 356 кунга тўғри келади. Организм учун бир йилга етадиган оқ қон ҳужайраларини пайдо қилиш учун 36 кун рўза тутишимиз керак экан. Демак, шаввол ойида яна олти кун рўза тутсак, иммунитет тизимини тўлиқ тиклаган бўлар эканмиз!

Уламолар суҳбатидан.
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟 @Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


CАВОЛ:

Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади?

ЖАВОБ:

Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутган афзал. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам. ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟 @Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🌟 @Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гуноҳлар кечириладиган кун

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рамазоннинг охирги кечасида уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади", дедилар. Шунда саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ! Ўша қадр кечаси бўладими?" деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Йўқ, аммо ишчининг иш ҳаққи ишни мукаммал адо қилиб бўлганидан кейин берилади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Бу кеча охирги ифторлик қилинган кечадир. Аллоҳ таоло барчамизни ҳайит айёмини Ўз мағфиратига эришган ҳолда кутиб олган бахтиёр бандалари қаторида қилсин.
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟 @Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


Рамазон ўз ниҳоясига етган бўлса ҳам, Қуръон саҳифаларини беркитиб қўйманг!
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟
@Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••
┈┈┈•


Рамазон ойининг ҳар кечаси Аллоҳ таоло уч марта:

“Истиғфор айтувчилар борми, кечираман”, дейди.

Рамазон ойининг ҳар бир кунида Аллоҳ таоло минг-минглаб бандаларини дўзахдан озод қилади.

Рамазон ойининг жума кунлари ҳар соатда минг-минглаб кишиларни дўзахдан озод қилади.

Рамазон ойининг охирги кунида Рамазоннинг бошидан то охиригача қанча бандани дўзахдан озод қилган бўлса, шунча кишини озод этади

(Имом Байҳақий, “Шуъабул ийман”).
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟
@Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈


Қабул бўлган рўза

Аллоҳ учун ихлос ва иймон самараси бўлмиш қабул қилинган рўзанинг аломати – рўзадор тилини ёлғон ва бефойда нарсалардан ҳамда қўлини озор берувчи нарсалардан тийиши, тана аъзоларининг барчасини гуноҳ ва маъсиятдан тийиши, Аллоҳ ғазаб қиладиган ҳар қандай зоҳирий ва ботиний нарсалардан тийилиши, ёмонликни яхшилик билан бартараф қилиши, агар бирор киши жоҳиллик қилса ёки сўкса, ёки жанжаллашса, тили ёки қалбида: «Мен рўзадорман», деб айтишидир. Мана шу билан инсон ютуққа эришади, шундагина унинг тутган рўзаси тўсиқ ва ҳимоя бўлади.

Уламолар суҳбатидан ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟
@Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фаришталар дуо қилишади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат сўраб дуо қиладилар", деганлар (Имом Табароний, Ибн Ҳиббон ривояти). ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟
@Xadis_va_xayot 🌟
  •┈
┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


Рамазон ойида тутилган рўзанинг ҳар бир кунига бериладиган неъматлар

Аллоҳ таоло Қуръони Карим Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:

«Иймон келтириб яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон ўша боғларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар, "илгари тотиб кўрган нарсамиз-ку", дейиша-ди. Зеро, уларга сурати бир-бирига ўхшаш мевалар берила-ди. Ва улар учун жаннатда покиза жуфтлар бордир. У зотлар жаннатда абадий қолажаклар» (25-оят).

Ҳаким Термизий «Наводирул усул»да келтиради:

Абу Масъуд Ғифорий айтди: «Аллоҳ таоло: «Чодирларда асралган ҳурлар», дея сифатлагани яхлит дурдан ўйиб ишланган чодирлардаги ҳурлардир. Улардан ҳар бирининг етмиш хил зийнати бор, у зийнатларнинг биридаги ранг бошқасида такрорланмайди. Уларга етмиш хил ҳид берилади, бир ҳид бошқасида такрорланмайди. Уларда ҳар бир аёл учун дур ва ёқутдан ўйилган етмишта сўри бўлади.

Ҳар бир сўрида етмишта тўшак, ҳар бир тўшакда болишлар бор. Ҳар бир аёлга етмиш минг қиз ва бола хизмат қилади, уларнинг қўлида турли хил таомлар солинган олтин ликопчалар бор.

Таомларнинг лаззати ҳам бир-бириникидан ўзгача. Унинг жуфтига ҳам шунинг мисли берилади. Қизил ёқутдан бўлган сўри устида ёқутдан ишлов берилган иккита билакузук бор. Бу неъматлар Рамазон ойида тутилган рўзанинг ҳар бир куни учундир». ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟
@Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bir hadis sharhi

🎞
Salomatlik – tuman boylik

Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallam: “Roʻza tutinglar, salomat boʻlasizlar”, dedilar.

Manba:
🔰O‘zbekiston Milliy axborot agentligi
🔰“Ziyo” media markazi
Bir hadi
s sharhi
♻️ Яқинларингизг
а ҳам улашинг
🌟 @Xadis_va_xayot
🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


БЕШ ХИСЛАТ

وَرَوَى الإِمامُ أحمدُ عن أبي هريرة رضي الله عنه أنَّ النبيَّ - صلى الله عليه وسلّم - قال:
« أُعْطِيَتْ أمَّتِي خمسَ خِصَال في رمضانَ لم تُعْطهُنَّ أمَّةٌ من الأمَم قَبْلَها؛ خُلُوف فِم الصائِم أطيبُ عند الله من ريح المسْك، وتستغفرُ لهم الملائكةُ حَتى يُفطروا، ويُزَيِّنُ الله كلَّ يوم جَنتهُ ويقول: يُوْشِك عبادي الصالحون أن يُلْقُواْ عنهم المؤونة والأذى ويصيروا إليك، وتُصفَّد فيه مَرَدةُ الشياطين فلا يخلُصون إلى ما كانوا يخلُصون إليه في غيرهِ، ويُغْفَرُ لهم في آخر ليلة، قِيْلَ يا رسول الله أهِيَ ليلةُ القَدْرِ؟ قال: لاَ ولكنَّ العاملَ إِنما يُوَفَّى أجْرَهُ إذا قضى عَمَلَه » (رواه البزار والبيهقي).
Имом Аҳмад Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Уммматимга Рамазонда олдинги умматларига берилмаган беш хислат берилди: 1) рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳнинг наздида мушки анбардан ҳам хушбўйроқдир; 2) рўзадорлар то ифторлик қилгунларича уларга фаришталар истиғфор айтадилар; 3) Аллоҳ таоло ҳар куни (рўзадорлар учун) жаннатни безайди ва: "Менинг солиҳ бандаларим машаққат ва азиятларини ташлаб, сенинг олдингга келишига оз қолди", дейди; 4) исёнкор шайтонлар занжирбанд қилинадилар. Улар бошқа пайтдагидек инсонларни йўлдан оздира олмайдилар; 5) рўзадорлар охирги кечада мағфират қилинадилар. "Ё Расулуллоҳ. У Қадр кечасими?" дейилди. У зот: "Йўқ, ишловчи ишини битирганида ажрини олади", дедилар».
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟
@Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оиласига саҳарлигу ифторликка мазали таомлар тайёрлаб бераётган барча мунисаларимиз Аллоҳимнинг
ҳифзи-ҳимоясида бўлишсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишсин!
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟
@Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


🌙 Рамазоннинг охирги 10 кунлиги

🌹 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (рамазондаги охирги) ўн кунлик кирса, тунни қоим қилар ва аҳлларини уйғотардилар, белларини маҳкам боғлардилар" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

🌟
@Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐


МИНГ ОЙДАН АФЗАЛ КЕЧА

Ойларнинг энг улуғи Рамазон, кунларнинг энг улуғи жума бўлганидек, кечаларнинг ҳам фазилатлиси қадр кечасидир. Аллоҳ таоло бу кеча ҳақда алоҳида сура нозил қилди ва унинг номини ҳам айнан шу кеча билан атади.
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
﴿ إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ. وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ. لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ. تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ. سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ ﴾
«Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир».
Сура муборак Қадр кечасига бағишланган. Бу кечада бир йиллик ишлар, ҳукмлар, ризқлар, ажаллар белгиланади. Аллоҳ таоло бир йиллик тақдирни фаришталарга билдиради ва бу йил тақдир қилинган нарсаларни уларга ёзиб қўйишни амр этади.
Бу муборак кечанинг қадри улуғдир. “Қадр” сўзи икки хил маънода – қадри улуғ, иккинчиси, миқдор, яъни бандаларнинг тақдирини белгилашдир.
Аллома Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ суранинг нозил бўлиш сабаби ҳақида: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига кўпроқ хайрли ишлар қилиб, улуғ савобга эга бўлишини орзу қилиб: “Эй Раббим, менинг умматимни умматлар ичида умри қисқа, амали оз қилдинг!” дедилар. Шунда Парвардигори олам: “Сиз ва умматингиз учун, эй ҳабибим, Қадр кечасини минг ойдан афзал қилдим, деди. Шунда Расулуллоҳ ва барча саҳобалар қувониб кетишди”, деганлар».
Буюк ватандошимиз, аллома Абул Қосим Замахшарий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бу сурада Аллоҳ таоло Қуръони каримни уч усул билан улуғлаган: биринчиси, Қуръонни нозил этишни фақат Ўзига мансуб қилган. Иккинчиси, унинг улуғлиги ва шарафини билдириб, номини очиқ айтмай, ишора билан келтирган. Учинчиси, Қуръон нозил қилинган вақтнинг қадрини оширган”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг ўтган барча гуноҳлари мағфират қилинади” (Имом Бухорий ривояти), дедилар.
Ривоят қилинишича, бир куни Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога нидо қилиб: «“Илоҳо, сенинг яқинлигингни билишни истайман”, деди. Аллоҳ таоло: “Мен Қадр тунида уйғоқ бўлганларга яқиндирман”, деди. Мусо алайҳиссалом яна: “Илоҳо, сенинг раҳматинг орзусидаман”, деди. Аллоҳ таоло: “Менинг раҳматим Қадр кечасида мискинларга раҳм қилганларгадир”, деди. Мусо алайҳиссалом: “Илоҳо, сирот кўпригидан яшиндек ўтишни истайман”,  деганларида, Аллоҳ таоло: “Қадр кечасида фақирларга садақа берганларни олдинроқ ўтказаман”, деди. Мусо алайҳиссалом давом этиб: “Илоҳо, жаннат боғларида бўлишни ва уларнинг мевасидан тановул қилишни истайман”, деди. “Қадр кечасида тасбеҳ айтиб, Мени зикр этиш билан машғул бўлганлар жаннат боғларига сазовор бўлишади”, деди Аллоҳ. Мусо алайҳиссалом: “Илоҳо, дўзахдан нажот топишни истайман”, деганларида, Аллоҳ таоло “Қадр кечасида кўп истиғфор айтганлар дўзахдан нажот топадилар”, деди. Мусо алайҳиссалом яна илтижо қилиб: “Илоҳо, Сенинг розилигингни истайман”, деганларида, Аллоҳ таоло: “Эй Мусо, Менинг розилигимни қадр кечасида икки ракат нафл намоз ўқиганлар топадилар”,  деди (“Зубдатул воизин”).
Қадр Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули сир тутган. Бандалар Рамазон ойининг ҳар кечасини қадр билиб, уни бедор ўтказиши учун шундай қилинган. Лекин саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан уни аниқлаб айтиб беришларини кўп сўраганларидан кейин дастлаб Рамазоннинг учинчи ўн кунлигида, кейинроқ тоқ кечаларидан излаш кераклиги ҳақида айтганлар. Охири, у кечанинг аломатлари Рамазоннинг 27-кечаси экани маълум бўлди (“Тафсири Бағавий”).

Улашинг:
🌟
@Xadis_va_xayot 🌟
 
•┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


РАМАЗОННИНГ УЧ ДАҲАСИ

1. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: «Рамазон бўлганда раҳмат эшиклари очилади», дейилган. Рамазоннинг аввалги ўн кунлиги нафақат ойнинг, балки йилнинг «раҳмат кунлари» ҳисобланади. Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббонлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда шайтонлар ва бебош жинлар кишанланади, дўзах эшиклари беркитилади, улардан бирортаси ҳам очиқ қўйилмайди ва жаннат эшиклари очилади, улардан бирортаси ҳам ёпилмайди. Ҳар кеча бир жарчи: “Эй яхшилик талабгори, келгин! Эй ёмонлик талабгори, тўхтагин!” дейди», деганлар.
2. Унинг ўртадаги ўн куни нафақат ойнинг, балки йилнинг «мағфират кунлари» ҳисобланади. Абу Фазл Рамазоннинг фазилати ҳақида Салмон розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вас аллам: «У аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган ойдир», деганлар.
3. Бу ойининг охири дўзахдан озод бўлиш фурсатидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «У (Рамазон)нинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади», дедилар. Улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, у Қадр кечасими?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, лекин ишчи ишини адо этганидан сўнг ажри – ҳақи тўла қилиб берилади», дедилар.
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: У айтди: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўнлик кирган вақтда белни маҳкам боғлардилар ва унинг кечасини тирилтирар ва ўз аҳлларини ҳам уйғотар эдилар” (Имом Муслим ривояти). ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟
@Xadis_va_xayot 🌟
 
•┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•


Саҳарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг файзу барокати ёғилсин...

#ЭСЛАТМА:
Саҳарликда жуда кўп таом еманг, сувни ҳам камроқ ичинг. Саҳар
лик қилаётганда бази кишилар кун бўйи оч юришини ўйлаб кўп еб қўяётгани хақида хам эшитиб қоляпмиз. Бундай қилиш натижада ошқозон фаолияти қийинлашиб, киши дангаса ва беҳафсала бўлиб қолади. Ёдда тутинг, рамазон очлик ойи эмас, балки иймон-эътиқод синаладиган ойдир. Рамазон ойини пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилганларидек нафсимизни жиловлаб, ошқозонимизнинг учдан бирини овқатга, учдан бирини сувга қолган учдан бирини ҳавога тўлдирайлик.
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🌟 @Xadis_va_xayot 🌟
  •┈┈┈••✨⭐️✨••┈┈┈•

Показано 20 последних публикаций.