XXI asr yangiliklari


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ишончли, сара хабарлар ва долзарб мавзудаги мақолалар.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


“XXI asr” газетасининг 2024 йил 14 ноябрь 46 (1096) -сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:


* Президент ташрифлари таҳлили: Тинчликсиз, тоза ҳавосиз ҳаёт бўладими?
* O‘zLiDeP ташкил топганига 21 йил тўлди! Ортга назар солинса, келажак ҳам ойдин кўринади
* Сув –ҳаёт-мамотми? Селектордан сўнг...
* Депутатни космонавт қутлади
* Ер участкасини қандай хусусийлаштириш керак?
* Прокуратура ҳуқуқий маданият тарғиботига масъулми?
* Хоразмлик 95 ёшли темирчи Давлатназар отанинг топган “давлати”

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


Тошкентнинг яна 7 та кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этилади

Кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва йўловчилар вақтини тежаш мақсадида Тошкент шаҳридаги 7 та кўчада автобус йўлаги жорий этилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

«Ҳозирда мавжуд 53 км узунликдаги автобус йўлакларига қўшимча равишда яна умумий узунлиги 18 км бўлган 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади», – дейилади хабарда.

Батафсил:https://21asr.uz/k/Jamiyat/2753

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Сурхондарё вилоятининг Денов, Хоразм вилоятининг Янгибозор ҳамда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Денов туманида “Х.” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Х. дала ер майдонида электр сув насосини умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 314,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Батафсил:https://21asr.uz/k/Jamiyat/2752

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


Истанбулдаги тарихий бозор ва кўчалар ҳақида қизиқарли фактлар

Ноябрь ойида дунё бўйлаб дўконлар чегирмаларни таклиф қилаётган қизғин бир паллада дунёдаги энг яхши савдо шаҳарларидан бирида “харид терапия”сини амалга оширишга нима дейсиз?! Унда, кўп маданиятли ва ўзига хослигини акс эттирувчи энг яхши ҳунармандлар ҳамда маҳсулотларга бой Истанбул, айнан харидбоп маскандир! Истанбул замонавий бутиклар билан тўла кўчалардан тортиб жонли бозорларгача ва турли йўналишдаги савдо марказлари билан “харид терапеяси” учун нақ хазинанинг ўзгинаси. Қолаверса, Истанбул ҳашаматли маҳсулотлари, дизайнерлик кийимлари ёки анъанавий эсдалик совғалари, ноёб тарихий буюмлари билан ҳар бир қалбни забт этиши турган гап.

Батафсил:https://21asr.uz/k/Jahon/2751

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


ТУНГИ БЎЛСА-ДА... ЛУНГИ БЎЛСИН!

...Ижтимоий тармоқда бир аёлнинг изтироб билан йиғлаб қилган илтимос-мурожаати тарқалди: “Шаҳарда бир нарса деган клуб бор экан, икки қизимни шу ерга олиб боришибди. Қизларим уйимда, бағримда бўлишини истайман!”

Устидаги хизмат либосига қараганда ободонлаштириш бошқармаси ишчиси, шевасига кўра эса бу аёл хоразмлик экани аён. У вилоят марказидаги қайсидир тунги клуб фаолиятидан нолиётир...

Батафсил:https://21asr.uz/k/Jamiyat/2750

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


“XXI asr” газетасининг 2024 йил 7 ноябрь 45 (1095) -сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:


* Навоий вилоятига ташриф моҳияти нималарда кўринади?
* Сайловда O‘zLiDeP нима учун катта натижага эришди? Таҳлил ва талқин сиёсатчи назарида
* Ишбилармон аёллар танловда сараланяпти
* “Аёллар дафтари”дан ғолибаликкача...
* Жиззахлик олти овсин шоҳсупада!
* “Тунги клуб”ларни ким, қайси идора назорат қилади?
* “Job Offer” ўзи нима? Ундан иш берувчи манфаатдорми ёки ходим?!
* Чўлпонни кўрган бобонинг ҳикояси

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklar


Туркия 2024 йилнинг 3-чорагини туризмда рекорд натижа билан якунлади!

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги Истанбулдаги матбуот анжуманида Туркиянинг 2024 йил 3-чорагидаги туризм натижаларини эълон қилди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 2024 йилнинг 9 ойида Туркияга ташриф буюрган сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ортиб, 49,2 миллион кишига етганини маълум қилди.

Батафсил:https://21asr.uz/k/Jahon/2749

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


Нақадар гўзалсан, Истанбул!

Истанбул дунёнинг энг жозибали шаҳарларидан бири бўлиб, қизиқарли бой тарихи, қадим йиллик пазандалик сирлари, жонли санъат ва маданият саҳнаси билан барчани ўзига ром қилмоқда. Туркиянинг энг машҳур метрополиси сифатида у ҳатто вақти тиғиз бўлганлар учун ҳам чексиз имкониятларни тақдим этади.

Батафсил:https://21asr.uz/k/Jahon/2748

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


“XXI asr” газетасининг 2024 йил 31 октябрь 44 (1094) -сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:


* Сайлов-2024: O‘zLiDeP яна етакчи!
* Сайловдан сайловгача: ғалабанинг ўзи келмайди, дўстим!
* “Халқ фаровонлиги, Ватан келажаги учун овоз бердик”
* Халқаро майдонда ОАВ эътирофи
* Ваъдадан кўра натижа муҳим эканми?
* Ноқонуний диний таълимга йўл йўқ!
* Навоий номини оқлаш осон эмас ёхуд НКМК фаолиятига бир назар
* Қўшработда бир муаллим бор эди...

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangilikla



Показано 10 последних публикаций.