XTB PSIXOLOGLAR


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


Vatanimizning barcha viloyatlaridagi Psixologlarning faol hamkorlikda ish olib borishi uchun tashkil etildi.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


🫧Қаерга боқсанг кўрганинг юзингдир,
🫧Кимда нима кўрсанг асли ўзингдир!

Юнус ЭМРО

+998912167697
@pozitiv_psixolog
@pozitivpsixolog

@XTB_PSIXOLOGLAR


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу шеър мени ўзгартирган! Нега мен кўп саёҳат қиламан? Нега мен саёҳат қилиш завқи билан яшайман? Сабаби шунда… Бир кун келиб Илоҳ қаршисида турганда, “РАҲМАТ РОББИМ ГЎЗАЛ ОЛАМИНГ УЧУН! ДУНЁИНГДА РИЗҚИМНИ ҚЎШИБ БЕРГАНИНГ УЧУН” дейишни истайман.

“Ер юзида сайр қилингиз…” Анъом сураси 11-оят

“Сизга осмондаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни - Ҳаммасини ўз томонидан бўйсундириб қўйди…” Жосия сураси 13-оят

“Ер юзида сайр этиб юринглар ва маҳлуқотларни У зот аввал бошдан қандай яратганига назар солинглар…” Анкабут сураси, 20-оят

Шеър муаллифи - Екатерина Ван
Таржимаси - Юлдуз Хайдарзода.

Шеър ёқдими? Қайси жумласини эслаб қолдингиз? ❤️

@pozitivpsixolog

@XTB_PSIXOLOGLAR


Репост из: Zamonaviy psixolog
Ҳаёсиз аёллар саноғи қанча?
Деди, нодон шогирд фикрламай кенг.
Устоз жавоб қилди, ўйланиб анча:
"Даюс" эркакларнинг сони билан тенг!

@turtliklar

@Zamonaviy_Psixolog


Репост из: Zamonaviy psixolog
Майлига, оқила бўлмасин аёл,
Майлига, ижоди топмасин камол.
Аммоки, оналик ва бекаликни
Уддалай олмаса, кечирилмас ҳол!

© “Эй қизим” китобидан
@turtliklar

@Zamonaviy_Psixolog




#Кун_ҳақиқати

💫Муфаввақият
1% ОМАД
1% МАҲОРАТ
98% ТАСЛИМ БЎЛМАСЛИК дан иборат.

⚡Ғалабага эришмагунча тўхтаманг!

Барча муаммоларга ечим бор...
+998912167697
@pozitiv_psixolog
t.me/pozitivpsixolog

@XTB_PSIXOLOGLAR




#ХАЛҚАРО_КОНФЕРЕНЦИЯ

Психолог, педагог, магистр, талаба ва тадқиқотчилар диққатига!

✅ Халқаро илмий-амалий конференцияга мақола юборинг!

Мақола муаллифларига Халқаро конференция СЕРТИФИКАТИ, ГУВОҲНОМА ва МАҚОЛАЛАР ТЎПЛАМИ (pdf) тақдим этилади.

🧑🏻‍💻Мақолалар илмий тўплами Ўзбекистон илмий тадқиқотлар миллий базаси
scienceweb.uz га жойланади.

Мақола юбориш манзили👇👇
@Sarvar_psixolog

@XTB_PSIXOLOGLAR


Репост из: POZITIV PSIXOLOG
14-январ Ватан ҳимоячилари куни

🇺🇿Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига муборак бўлсин!

Тинчлигимиз абадий бўлсин!

@pozitivpsixolog


Репост из: Zamonaviy psixolog
Men xudbinman,
Istaklarim ham,
Menikilar menga bo‘lishsin!
Meni demas menikimaslar,
Mendan nari o‘ynab-kulishsin.

Men xudbinman,
Men sevgan inson,
Mensiz nafas ololmay qolsin.
Yo‘qligimdan qulasa osmon,
Borligimdan quvonchga to‘lsin.

Nigohiga sig‘masin o‘zga,
Ko‘nglin menga bersin bus-butun.
Shiringina jonidan kechsin,
Bittagina qarashim uchun.

Yuzlarimni tilasin oydan,
So‘zlarimsiz tatimasin bol.
Mensiz bir kun yashay oldimi,
Ana eshik,
Ketsin,
Bemalol.

Xudbinman-a?!
Bilaman,ammo,
Chorasizman,
Hayron turibman.
Shundayligim tufayli, balki,
Qarang,hamon yolg‘iz yuribman... !

✍ Malika Salimova she'ri


@Zamonaviy_Psixolog


Репост из: Zamonaviy psixolog
​📝Жинни мот қилган солиҳа аёл


Ёш жин чиройли аёлнинг кетидан тушди. Унинг шамолда чиройли елпиниб кетаётган этакларига кўз тикди, бир сония бўлса-да, одамларга хос бўлган чиройли баданнинг очилиб кетганини кўраманмикан деб унинг изидан кетаверди. Жинда, ҳар қалай, жиндек умид бор эди, маҳрамсиз юрган ёлғиз, чиройли аёлга шу сабаб дили кетди…
Аёл уйига етиб келди. Калитларини бураб эшикни очди. Остонадаёқ «Ассалому алайкум!» деб салом берди. Унинг саломига эса одам зоти эмас, аллақандай оппоқ нурга бурканган уй фаришталари алик олишди.
Жин паналаб уйга суқилиб кирди. Уй деворларига қараб чиқди, биронта сурат йўқ. Тўғри ҳаммомга бориб жойлашди. Чунки шу жойдагина аёлни томоша қилиш имкони катта деб билди.
Кутганидек, бироздан кейин аёл- ҳожатга кирди, унинг кетидан шошган жин остонада қаттиқ тўсиққа дуч келди. Аёл қандайдир дуони ўқиганмиди, ҳожат эшиги кўринмас девор билан тўсилганди.
Ноумид ҳолатда яна ҳаммомга қайтди. Аёл энди таҳорат учун ҳаммомга бош суқди.
Жин аёлнинг сув силаб ўтаётган гулдек чеҳрасига тикилди. Унинг ғунчадек лаблари яна ним қимирлаб, дуо ўқиётганди. Чиройига маҳлиё бўлган ҳолатда сочларига қўл узатди, бирдан сочларга тароқдек тортилган нам бармоқлар уни қувиб солгандек бўлди.
Кейин аёл намоз ўқиш учун жойнамоз солди. Жин уни анча наридан туриб кузатди. Ичи сиқилди.
Бирдан кўзи аёлнинг елкалари орқасида турган, у билан биргалашиб намоз ўқиётган нурли сиймоларга тушди. Намоз тугагач, ўша сиймолардан бири аёлнинг ўнг қулоғига нимадир деб шивирлагандек бўлди.
Аёл жойнамозини йиғиштириб олмасдан, ўрнидан ярим туриб, токчадан бир китобни қўлига олди. Китоб ичидан хонага нурли майсалар найзадек таралиб ўса бошлади.
«Сеҳргар! Сеҳргар экан-ку бу!»
Жин шошиб олдинга бир қадам қўйди. Қадамлари оғирлашиб, кулдек тўкилаётгандек бўлди.
Жим қотди.
» Ар-Роҳмаан, ъалламал Қуръаан, холақол инсаан…» (Роҳман. Қуръонни ўргатди. Инсонни яратди.)
Жин ўзида ғалати титроқни туйди. Остонага йиқилиб, устига тўкилаётган тупроқлардан бошини чангаллади. «Тупроқ… Ўзининг қавмини ҳимоя қиляптими?!» Атрофга қаради, ер қимирлагани йўқ, осмон йиқилмаяпти, аёл китобини ўша маромда ўқияпти, нурли сиймолар эса унга бош эгиб тинглаб ўтиришибди…
«Ва холақол жаааанна мим маарижим мин наар» (Ва жинларни ўт-алангадан яратди)
Бу ахир у ҳақида-ку?! Томирларида югураётган учқунга қараб, яна бошини саждага эгди.
Китоб жинда қизиқиш уйғотди, бу қандай китобки, унда ўзи ҳақида ёзилган бўлса…
Шу онда эшик тақиллади. Аёл китобини дуо ўқиб ёпиб, эшикка юзланди. Жин орадан шип этиб ўтиб ўз йўлига кетди.
Ўзи яшайдиган харобадаги марийдни қидириб борди. Эшитган ва кўрган нарсаларини айтди. Марийд оғзидан тутун чиқариб узоқ кулди:
«Яхшиям эсингнинг борида у ердан қочиб қолибсан, ҳатто Ифритлар ҳам унақа уйларга бош суқолмайди, у аёлларни пойлашингдан насиба йўқ, юр, яхшиси, ҳамма борадиган жойга сени олиб бораман!»
Марийд ёш жинни етаклаб ичкилик ва фаҳш урчиб ётган, базм авжига чиққан бир жойга олиб борди. Ўзи эса зум ўтмай, бир бош яланг, фаҳш кийимидаги аёл билан бир идишдан ичимлик ича бошлади.
Бир четда атрофни бир оз кузатиб ўтирган жин нимагадир ғамгин бўлиб ташқарига чиқди, қулоқлари остида олдинроқ эшитган, ўша аёл чиройли овозда ўқиган, уни қўрқувга, титроққа, жунбушга солган калималар эди.

Хўш хатто жинларни саросимага солиб қўядигон,
Аллохнинг каломи бизга қай даражада тасир қиляпти,
Тафаккур қилинг!


@Zamonaviy_Psixolog


Томас Эдисоннинг 63 ёшида бутун бошли лабораторияси ёниб кетади.

Тасаввур қиляпсизми?
Кўз ўнгида бир умр тинимсиз меҳнат қилгани-ихтиролари ёниб, кулга айланади.
У эса кула бошлайди.
Атрофидагилари уни телбага чиқаришади. Томас Эдисон аёлини ёнига чорлаб, дейди:

“Қара, азизам, бизнинг хатоларимиз ёнмоқда!”

Шундай экан, билинг, ҳар қандай холатда ҳам шукрга сабаб бор... Асло тушкунликка тушманг!

Ишонинг... Сизнинг ҳақиқий ихтироларингиз энди яралиши мумкин!

+998912167697
@pozitiv_psixolog
@pozitivpsixolog

@XTB_PSIXOLOGLAR


Келинг фикрлашамиз...

Аёлнинг асосий вазифаси нима?

@pozitivpsixolog

@XTB_PSIXOLOGLAR


Репост из: Zamonaviy psixolog
Балки эрталаб таққан соатингни (сен вафот этиб) меросхўринг қўлингдан ечар...

Балки машинангни эшигини қулфлайсану, уни тез ёрдам ходими очар...

Балки кўйлагинг тугмаларини қадарсан, уни ғассол сендан ечиб олар...

Балки хонангни шифтига тикилиб кўзингни юмасан-у, қиёмат куни •Еру осмонларнинг Жаббори бўлган Аллоҳнинг ҳузурида кўз очарсан...

Тавозели, камтар бўл, умр қисқадир....

@Zamonaviy_Psixolog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хозир ҳам кеч эмас 👍

Барча муаммоларга ечим бор...
+998912167697
@pozitiv_psixolog
t.me/pozitivpsixolog

@XTB_PSIXOLOGLAR


Репост из: Zamonaviy psixolog
* * *

Амал қилиш муддати бор севгининг ҳам,
Дўстликнинг ҳам эскиради қисмлари.
Нима дейсиз бир кун келиб жигарнинг ҳам,
Ёдингиздан кўтарилса исмлари?!

Амал қилиш муддати бор севгининг ҳам,
Сифатига қараб сананг фурсатини.
Бир умр деб кунда бир бор ичиб қасам,
Вақти келиб беркитмаслар нафратини!

Амал қилиш муддати бор...
Билинг шуни,
Чин ошиқлар, маъзур тутинг,
Кечиргайсиз!
Йўқ деб кўринг, янги ишқдан ёнган куни,
"Эскисини" рақамин ҳам ўчиргайсиз!

Амал қилиш муддати бор,
Гоҳ-гоҳида,
Эътиборсиз қолиб ишдан чиқар у ҳам.
Занглаб, синиб золим ёрнинг фироғида,
Мана шундай яралганда асли олам!

Бир кун келиб тугашини билсак агар,
Ҳатто синаб кўрмас эдик қудратини.
Яхшиямки раҳм қилиб Парвардигор,
Кўрсатмайди унинг тугаш муддатини!

Малика Тавфиқ

@Zamonaviy_Psixolog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✅ Keraksiz narsalarga e'tibor bermaslikni o'rganing - bu o'zingizga sovg'adir.

Keraksiz so'zlarga, salbiy yoki bo'sh stimullarga e'tibor berishni to'xtatib, siz tinchlik va ichki kuch uchun joyingizni bo'shatasiz. Bu befarqlikni anglatmaydi, bu sizning energiyangizni quvonch va rivojlanishga olib keladigan joyga yo'naltirish uchun ongli tanlovni anglatadi.

Intuitsiyangizga ishoning, u har doim qaerga borishni biladi. Sizning yo'lingiz betakror va uni faqat siz his qila olasiz. Sizning qalbingizning ichki ovozi allaqachon sizni uyg'unlikka olib bormoqda, siz faqat o'zingizni yumishingiz va eshitishingiz kerak.

Sizning har bir so'zingiz, fikringiz va harakatingiz koinot tomonidan seziladigan tebranish hosil qiladi. Sevgi, minnatdorchilik va mo'l-ko'llikka qanchalik ko'p e'tibor qaratsangiz, hayotingiz shunchalik jonli bo'ladi. Shubhalarni qo'yib yuboring, keraksiz shovqinlardan xalos bo'ling va sizning energiyangiz sizni istaklaringizni amalga oshirishga yo'naltiradi.

+998912167697
@pozitivpsixolog




Репост из: Zamonaviy psixolog
• Faqir boʻlsang uni insonlarga bildirma, hatto iffating sababli seni boy deb oʻylashsin!

• Gʻazabingni ichingga yut, hatto insonlar seni doim muvaffaqiyatli deb bilsin!

• Mudom tabassumli boʻl, hatto hamon xushnud ekaning sababini topolmay dushmanlarning ichi zil ketsin!

• Tashvishlaringni odamlardan berkit, hatto doʻstlaring sendan neʼmatga burkangan deya ilhom olsin!

• Dardingni faqat Allohga shikoyat qil, hatto odamlar seni eng kuchli deb bilsin!


@Zamonaviy_Psixolog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Siz xohlagandek davom etmadimi? Xato qildingizmi? Ajoyib. Chunki bular
sizni siz boʻlishingizga sabab boʻlgan narsalar. Hayotda hech nima xato qilmasdan oʻrganilmaydi. Buyuk falsafachi Suqrot shunday deydi: “Soʻroq qilinmagan hayot yashashga arzimaydi.” Bizning xatolarimiz oʻzimizni shubha ostiga qoʻyib rivojlantirishimizda eng kuchli
vosita hisoblanadi.

Барча муаммоларга ечим бор...
+998912167697
@pozitiv_psixolog
t.me/pozitivpsixolog

@XTB_PSIXOLOGLAR

Показано 20 последних публикаций.