"
Сизлар, бемалол, яхши бизнес режаларингизни тузаверинглар" — Шавкат Мирзиёев Президент Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон минтақада энг қулай ва жозибадор бизнес муҳитини сақлаб қолиш учун барқарор солиқ сиёсатини давом эттиради. Ҳаётингиз зарур харажатларини молиялаштириш учун бюджет тушумлари қанчалик зарур бўлмасин, асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгартирилмайди.
Шунингдек, 1 январьдан:
- ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади;
- мобил алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади;
- шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади;
- нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади;
- IT парк резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади.
🌐
@Vodiynews_Shopга обуна бўлинг!