Репост из: Axborot Makoni
“Навбаҳор”нинг миллий чемпионатларимиздаги умумий статистикаси қандай?
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 30 ноябрь куни миллий чемпионатимизнинг навбатдаги, 33-мавсуми якунланди.
Кўпчиликни жамоамизга оид статистик маълумотлар қизиқтиришини ҳисобга олиб, сизларни шундай маълумотлар билан таништиришга аҳд қилдик.
Дастлаб “лочинлар”нинг миллий чемпионатларимиздаги умумий статистикаси борасида тўхталамиз.
Маълумки,“Навбаҳор” миллий чемпионатимизга асос солинганидан буён Cуперлига (олий лига)нинг мунтазам 2 иштирокчисидан (“Пахтакор” билан биргаликда) бири ҳисобланади.
Ортда қолган 33 та чемпионатда жамоамиз 958 та ўйин ўтказиб, 444 ғалаба, 208 дуранг, 306 мағлубиятни қайд этиб, рақиблар дарвозасига 1544 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 1107 та тўп ўтказиб юборган.
Наманганликларнинг 1992-2024 йиллардаги чемпионат баҳсларида жамғарган жами очколари 1540 тани ташкил этмоқда.
Ортда қолган миллий чемпионатларимиз тарихида шу пайтгача Суперлига (олий лига)да қатнашган 40 та жамоа орасида “лочинлар” умумий очколар сони бўйича фақатгина Тошкентнинг “Пахтакор” (жами очколари 2095) ва Фарғонанинг “Нефтчи” (жами очколари 1665) жамоаларидан ортда боришмоқда, холос.
Тўртинчи поғонадаги “Насаф” (Қарши) клубининг умумий очколари эса 1488 тани ташкил этади.
Келаси мавсумда ҳам “Навбаҳор” миллий чемпионатларимиздаги умумий статистикасини анча яхшилайди, деган умиддамиз ҳамда бу борада жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.