VETLEGNEWS


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.
Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


#ҳудудларда

Қўшилган қиймат яратиш
бўйича тушунчалар берилди


Қўмита раиси Баҳром Норқобилов давлатимиз раҳбарининг “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар бўйича Навоий вилоятида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш жараёнида Навбаҳор туманидаги ”Қизилқум барака парранда” масъулияти чекланган жамиятида бўлди.
Мулоқот чоғида эндиликда паррандачиликда аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида ишлаш тизими тўлиқ молиялаштирилиши, бунинг учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари йўналтирилиши, паррандачиликнинг гўшт ва тухум йўналишида кооперация тизими асосида 1 миллион аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш – даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилиши хусусида тушунчалар берилди.


#анжуман

Коррупцияга оид ҳужжатлар
мазмуни тушунтирилди


Қўмита ҳузуридаги Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиалида давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига доир анжуман бўлиб ўтди.
Унда қўмитанинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасидаги кўрсатмалар, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари ҳамда бу борадаги меъёрий ҳужжатлар моҳияти тушунтирилди.


#ҳудудларда

Президент қароридаги
имтиёзлар тушунтирилди


Давлатимиз раҳбарининг “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини ўрганиш мақсадида Навоий вилоятида бўлиб турган қўмита раиси Баҳром Норқобилов “Янги аср” фермер хўжалиги раҳбари Жобир Темиров билан мулоқот қилди.
Мулоқотда қарорда белгиланган чорвачилик хўжаликлари томонидан бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизини қайтариш тартиби, солиқларни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги имтиёзлар тушунтирилди.
Хўжаликда 2000 бошдан зиёд наслли қорамол парваришланиб, ҳар куни 15 тонна сут соғиб олинади. Кунига 20 тонна сутни қайта ишловчи заводда 40 турдан зиёд сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.


#назорат_тадбирлари

Маҳсулот сифати
назорат қилинмоқда


Сирдарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бўлими Карантин гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида деҳқон бозорлари ҳамда савдо нуқталарида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Янгиер шаҳрида жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиш учун келтирилган барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати лаборатория мутахассислари томондан ўрганилмоқда.
Шунингдек, тадбиркорларга маҳсулотларни сақлаш ҳамда ветеринария-санитария қоидалари бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.


#ҳудудларда

Ем таннархини пасайтириш
бўйича тавсия берилди


Қўмита раиси Баҳром Норқобилов давлатимиз раҳбарининг 30-январ куни қабул қилинган “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида бўлди.
Дастлаб Қизилтепа туманидаги “Зарафшон” бўрдоқичилик комплексида ташкил этилган чорва озуқаси ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Корхона замонавий технология асосида кунига 240 тонна, йилига 72000 тонна ем ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, йирик ва майда шохли моллар, тухум ва гўшт йўналишидаги паррандалар учун махсус таркибли озуқа ишлаб чиқаради. Комплексда ҳар куни 240 кг колбаса маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга гўштни қайта ишлаш цехи фаолият кўрсатмоқда.
Учрашувда илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиб, озуқанинг тўйимлилик даражасини янада ошириш, таннархини янада пасайтириш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.


#жараён

Парранда генетикасида Нидерлания
билан ҳамкорлик қилинади


Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ва Нидерланиянинг Hendrix genetics компанияси раҳбари Пелаё Казановас ўртасидаги мулоқотда маълум қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/parranda-genetikasida-niderlandiya-bilan-hamkorlik-qilinadi_690240


#эътироф

Унвон муборак

Илмий ишлаб чиқаришдаги фаол иштироки, ихтирочилик фаолияти, илмий нашрлар, соҳага доир ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашда эришган муваффақиятлари туфайли Тошкент вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мирзамашрап Куччиевга Турон фанлар академияси ҳайъатининг 2025 йил 26 январдаги қарорига кўра Турон академиясининг «Академик» унвони берилди.
Қўмита маъмурияти М. Куччиевни мазкур унвон билан табриклаш баробарида келгусидаги қизғин фаолиятида улкан зафарлар тилайди!


#ҳудудларда

Ижтимоий обектлар
фаолияти ўрганилди


Давлатимиз раҳбарининг 30-январда қабул қилинган “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида бўлиб турган қўмита раиси Баҳром Норқобилов қатор ижтимоий обектлар фаолияти билан ҳам танишди.
Жумладан, Бухоро шаҳар 1-сонли ветеринария участкасида бўлиб, ходимларнинг ишлаш шароити, техник воситаларнинг самарадорлик даражаси, мавсумий эмлаш жадвалларининг амалиётга мутаносиблиги кўздан кечирилди.
Айни пайтда қизғин давом этаётган “Долзарб 90 кунлик” тадбирларини ўз вақтида, самарали олиб бориш бўйича қатор кўрсатма ва тавсиялар берилди.



Показано 9 последних публикаций.