VAQT QADRI / Уйда қолинг!

@VAQTQADRI Нравится 34
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @VQSMS_BOT
РЕКЛАМА УЧУН: @vaqtqadrireklama
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Цитаты
Добавлен в индекс
18.05.2017 10:46
20 Feb, 09:37 (105 дней назад)
Ўз онангизни қачон охирги мартта қучоқлаб ўпдингиз ? - деб сўрасам, эслолмайдиган инсонларни учратдим.

* * *

Бир отахонни уйларига мехмонга бордим.
80 дан ошган чол. Иймонли.
Хатто шўро даврида ҳам ибодатда бўлган мўмин.
Хонага бир йигит кириб келди. Отахон ўрниларидан туриб қучоқлашиб кўришдилар. Кейин менга:
— Ўғлим бўлади - дедилар табассум билан.
— Сафардан келдиларми? - деб сўрадим мен.
— Йўқ, ишдан келяпти - дедилар.
Шу он жуда ҳавасим келди, меҳр оқибатга ва мен ўзимга сўз бердим:
— Бугундан бошлаб мен ҳам ишга борсам ёки ишдан келсам:
Онамни, аёлимни, фарзандларимни қучоқлаб ўпиб қарши оламан деб.

Бу воқеага 7 йил бўлди. Онамни қувончи мани бахтим. Оилада файз фақат онам биландир.

* * *

Кўчада бир машина ёнида тургандим.
Ота 6 ёшли фарзандини уриша туриб, болани қорнига муштум билан урди. Бола итарилиб кетди.
Аблах.
Уз пуштидан бўлган фарзандга шунчалик меҳрсиз бўладими ?

* * *

Яқин қариндошимни онаси алоҳида квартирада яшайди. Икки ўғилдан бирортасига керакмас она.
Бу тўнкалар катта бўлиб қолганидан кейин она керакмас бўлиб қолди.
Охиратини куйдирадиган нонкўрлар.

* * *

Кўп бизнесменлар бизнесни ҳамма сабабини қилади.
Лекин иши юрмайди. Уйини қарасангиз:
Уй вайрона, кўча ҳайрона бўлади.
Кўчада блатной. Деловой.
Уйда онани ҳурмати йўқ. Фарзандлар Месси причёскада. Хотин хорланган.

* * *

Сизга саволим:
- Охирги мартта қачон онангизни қучоқладингиз ?

Миразиз Ахмедов

#hikoya

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g