Жамила опанинг мактуби
Турмуш ўртоғим ёшлигида дудуқланиб гапирадиган қўшни қизни доим масхара қиларкан. Эримнинг дастидан қиз кўчага чиқолмас экан.
«Дудуқ дудуқ- чуқур қудуқ» -деб болаларни олдида изза қилар экан. Қиз бечора камситишлардан ўксиб ўксиб йиғлар экан. Ота онасига мени узоқларга олиб бориб тилимни тузатилар дер экан. Бир куни уни онаси қайнонамни ёнига чиқиб қизига кун бермаётганини, қизини масхара қилмаслигини, усиз ҳам кўнгли яримлигини айтиб астойдил ўғлига тушунтиришини айтиб чиқиб кетади. Қайнонам астойдил тушунтирмаганми ёки эрим қайсар бола бўлганми ҳар қалай қўшни қизни масхара қилишни тўхтатмаган. Ахийри сабр косаси тўлган онаси: «Илоҳим сенинг ҳам боланг дудуқ туғилсин!» дея эримни қарғаган экан. Орадан йиллар ўтиб эримни болалик шўхликлари тийилиб ўша пайтда қилган хатосини англаб етган. Аммо айтилган қарғиш - отилган ўқдан ёмон экан. У гунохкорни эмас бегунох кимсаларни ҳаётини мўлжалга олар экан...
Эрим менга ўйланиб биринчи фарзандимизни тили чиққанда ўша хатосини аччиқ мевасини нафақат ўзи балки мен ўғлим ҳам бирга тота бошладик. Ҳозир ўғлим ўн ёшда дудуқланиб гапиради. Уни ҳам кўчада «дудуқ» деб масхара қилишади. Ўғлимнинг ўксиб йиғлаганини кўрганимда эримдан хафа бўлиб кетаман. У кишини қилган хатосини жабрини ўғлим тортиб келмоқда...
#hikoya
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g