Деманг юрибдида суриб даврини,
Унутди ҳам деманг уйни, борини,
Тилка-тилка қилган меҳнат жонини,
Яна гапларингиз келмасин малол,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-ҳалол!
Жисмин меҳнат ейди, ҳаёлин соғинч,
Узоқдаги юрти омон бўлсин, тинч!
Зарра эътибордан кўзида севинч,
У ҳох эркак бўлсин ва ёки аёл,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-ҳалол!
Иссиқми, совуқми танлолмас макон,
Чорасиз қолганда тополмас имкон,
У улуғ, у азиз, ҳазрати инсон
Юмуши тугамас қишми ё баҳор,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-ҳалол!
У ҳам истайдику уйда яшашни
Ўғил - қизи билан яшаб яйрашни
Тўхтатмас ЭЗГУ КУН учун ишлашни,
Койиманг! Юраги чекмасин озор,
Унинг ҚАТТИҚ НОНИ ҳалолдан-ҳалол!
#audio123
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Унутди ҳам деманг уйни, борини,
Тилка-тилка қилган меҳнат жонини,
Яна гапларингиз келмасин малол,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-ҳалол!
Жисмин меҳнат ейди, ҳаёлин соғинч,
Узоқдаги юрти омон бўлсин, тинч!
Зарра эътибордан кўзида севинч,
У ҳох эркак бўлсин ва ёки аёл,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-ҳалол!
Иссиқми, совуқми танлолмас макон,
Чорасиз қолганда тополмас имкон,
У улуғ, у азиз, ҳазрати инсон
Юмуши тугамас қишми ё баҳор,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-ҳалол!
У ҳам истайдику уйда яшашни
Ўғил - қизи билан яшаб яйрашни
Тўхтатмас ЭЗГУ КУН учун ишлашни,
Койиманг! Юраги чекмасин озор,
Унинг ҚАТТИҚ НОНИ ҳалолдан-ҳалол!
#audio123
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g