VAQT QADRI / Уйда қолинг!

@VAQTQADRI Нравится 36
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @VQSMS_BOT
РЕКЛАМА УЧУН: @vaqtqadrireklama
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Цитаты
Добавлен в индекс
18.05.2017 10:46
15 Feb, 10:06 (142 дня назад)
АЁЛ ЗАКОВАТИ
(Афсонавий ҳақиқат) 


Амир Умархон — Қўқон хони бўлган. Бетакрор шоир бўлган.
Нодирабегим — Умархоннинг жуфти ҳалоли, малика бўлган. Бетакрор шоира бўлган.
Хон саройида мунтазам ташкил этилган мушоираларда мана-ман деган шоирларни «бир чўқишда» қочириб юборган. Буни карангки, шох, хонадонида ҳам эр-хотин ўртасида «ғиди-биди»лар бўларкан-да! Кунлардан бирида Умархон билан Нодирабегим арзимаган масалада гап талашиб қолибдилар. Аслида-ку Нодирабегим хақ экан. Аммо Умархон — барибир хон-да!
— Маликам, — дебди жахл отига миниб. — Сизга рухсат! Салтанат хазинасидан ўзингиз учун энг қимматли нарсани олинг-да, юртингизга жўнанг! 
Базми жамшид давом этибди. Умархон толиқиб мудроққа кетибди. Бир маҳал кўзини очса, қўш отли фойтонда кетаётганмиш. Бийдек дала. Зулмат. Осмонда юлдузлар... Навкарлар отининг туёғи гурсиллайди. Қараса, ёнида Нодирабегим ўтирганмиш.
- Бу не синоат? — дебди хон хайрон бўлиб. — Каёққа кетяпмиз?
- Андижонга! — дебди Нодирабегим кулимсираб. — Ўзингиз юртингизга жўнанг, деб амр этдингиз.
Хон, шу куни бўлган хангомани эслаб, яна аччиқланибди.
- Мен сизни Анжон боринг, - деб эдим! - Анжонга мен ҳам бораман, деган эмасмен!
- Тўғри, олампанох,! — дебди Нодирабегим.— Сиз мени Анжон юборишни хукм этдингиз. Аммо салтанат хазинасидан ўзинг учун энг қимматли нарсани олиб кет, дедингиз. Хукмингиз вожиб! Салтанат хазинасида мен учун энг бебахо бойлик — Сиз бўласиз! Мен ўша хазинани ўзим билан олиб кетишга жазм этдим!
Карвон дархол ортга қайтибди. Ўша-ўша жаннатмакон Амир Умархон саройида осойишталик хукм сурган, дейишади.

Ўткир Ҳошимов

#hikoya400

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g