VAQT QADRI

@VAQTQADRI Нравится 25
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @VQSMS_BOT
РЕКЛАМА УЧУН: @guzalzoxidova
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Юмор и развлечения
Добавлен в индекс
18.05.2017 10:46
21 Jul 2018, 15:15 (395 дней назад)
ТУҒИЛМАГАН БОЛАЛАР СУҲБАТИ!

Улар мени нобуд қилишга қарор қилишганида, йиғлаб, қақшадим, аммо эшитишмади. Баданимга теккан метал жуда совуқ экан. Оғриғи ҳам ёмон бўларкан. Оёқ-қўлимни кесаётганларида… уларнинг менга раҳмлари келмади. Онам эса фақат унсиз йиғлади, холос.

Жаннат. Ёруғликка бурканган гўшанинг оппоқ беланчакларида суҳбатлашиб ўтирган чақалоқларнинг қиқир-қиқир кулгилари, шўх-шодон овозлари дилбар шабада билан чамбарчас бўлиб кетган бир паллада, диққатларини ҳозиргина беланчагига ярим оқсаб, ярим эмаклаб келиб ётган чақалоқ бўлди. Ҳаммаси бирданига уни ўраб олишди.
— Нима бўлди?
— У ёқда бўлдингми?
— Ер юзи қандай экан?
— Одамларчи?
— Гапира қолсангчи энди!
Болажонлар уни бир зумда минг хил саволларга кўмиб ташлашди. У олдин ҳеч нарса демади. Эгнидаги нур таратиб турган оппоқ либосини ечиб ташлади. Унинг битта оёғи ва иккала қўли ҳам мажруҳ эди. Болажонлар бирваракайига “оҳ”лаб юборишди.
— Нима бўлди?
— Қайтиб келдим.
— Нега қайтдинг?
— Керагим йўқ экан.
— Оёқ-қўлларингга нима қилишди.
У айбдорона бошини эгди. Кейин оҳиста гап бошлади:
— Уларга қиз боланинг кераги йўқ экан. Тангрим уларга мени раво кўрганида, очиғи, улар ҳам мен каби хурсанд бўлсалар керак, деб ўйлагандим. Қолаверса, олдин ҳаммаси яхши эди. Онам мени қанчалик асраб авайлар, эъзозларди. Отам ҳам нафақат мени, балки мен сабаб онамни ҳам бошида кўтариб юрганди. Назаримда, ҳаммаси мени интизорлик билан кўз тикиб ўтиргандек эди. Мен… жуда-жуда бахтиёр эдим, эшитяпсизларми, жудаям бахтиёр эдим.
— Бўлди, йиғлама, нега бундай бўлди ахир?
— Улар мени нобуд қилишга қарор қилишганида, бутун умидларим йўқ бўлиб кетди. Қанча ялиндим, ёлвордим, аммо улар эшитишмади. Йиғлаб, қақшадим, аммо… баданимга теккан метал жуда совуқ экан. Оғриғи ҳам ёмон бўларкан. Оёқ-қўлимни кесаётганларида… уларнинг менга раҳмлари келмади. Онам эса фақат унсиз йиғлади, холос.
— Ҳеч ким ёрдам бермадими?
— Йўқ. Битта оппоқ кийиниб олган хола онамнинг бошини силаб туриб: “Ҳафа бўлманг, синглим! Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлиб, кейинги гал сизга ҳам ўғил беради, мана кўрасиз”, деди.
Чақалоқларнинг бари жим бўлиб қолишди. Орага чўккан сукунат қиёмига етганида, яна битта қизалоқ ўрнидан турди.
— Мен бора қолай энди. Ота-онам мени интизорлик билан кутишяпти. Назаримда туғилишим биланоқ улар…
— Йўқ, йўқ, йўқ! Борма уёққа, илтимос, — унинг этагига ёпишди боягина дунёдан қайтган қизалоқ. – Одамлар жуда ёмон, улар сени ҳам шу кўйга солишади. Борма!
— Йўқ, ундай бўлмайди, – деди иккинчи қизча. – Улар мени кутишяпти. Ўн икки йилдан бери. Отамнинг ҳам ҳамма жойда яшириниб йиғлаб, онамнинг ҳам туни билан йиғлаб қилаётган дуолари фақат битта: “Яратган Эгам, марҳаматингни дариғ тутма биздан, хоҳ ўғил, хоҳ қиз бўлсин, фарзанд бер!”.
У кетди. Қолганлар унинг ортидан ҳавас билан термулиб қолишди.
— Одамларга ўғил бола керак эканда-а? – деди битта қизалоқ.
— Бунинг нимаси яхши, масалан мен ҳам ўғил боламан. Лекин фойдаси йўқ-ку, – деди битта болакай.
Чақалоқлар ялт этиб унга қарашди.
— Нега фойдаси йўқ?
— Чунки мен… — деди болакай ва бироз гапиришга тараддудланиб туриб, кейин боягина дунёдан қайтган қизга ишора қилди. – унинг укасиман.
— Ростданми?
— Ҳа, кўп ўтмай унинг онаси дунёга келтиради мени.
— Унда нега хафасан, ахир улар ўғил кутишяпти-ку.
— Ҳа, мен туғиламан. Лекин… лекин яшамайман.
— Нима учун?
— Чунки, дунёда ҳамма нарсанинг бир бадали бор, — деди бола бир нуқтага тикилиб ўтириб, хўрсиниб қўяркан. – Шунақа…

#hikoya171

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг ?
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g