VAQT QADRI

@VAQTQADRI Нравится 24
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @VQSMS_BOT
РЕКЛАМА УЧУН: @guzalzoxidova
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Юмор и развлечения
Добавлен в индекс
18.05.2017 10:46
19 Jul 2018, 15:56 (333 дня назад)
Ажиб бир бозорга кириб қолибман,
Манзара ёқимсиз бекор кирибман.
Излаган нарсамни эсдан чиқардим,
Савдоси бошкача кўриб йиғладим.


МЕҲР ОҚИБАТни нархи осмонда,
Уни хам топмадим йўқмиш ҳеч кимда.
ВИЖДОНни сўрадим нархи бир чақа,
Дейдилар керак-ку оз- моз чой чақа.


ИНСОФни умуман топиб бўлмади,
Баъзилар хаттоки уни билмади.
Сочилиб ётибди ҳар хил китоблар,
Ёнида яна кўп бир хил ниқоблар.


Қизиқиб сўрадим... бу қандай китоб?!,
Ëнида турган бу кимларга ниқоб?!.
Айтдилар...... Эй сайёҳ сен кўзингни оч,
Бу юртдан тезроқ кет, вакт бор тезроқ қоч.


Китоблар... билсанг бу " ЁЛҒОН" китоби,
Ёнингда шу юртнинг "дўстлик" ниқоби.
Сал нари юрувдим " НОМУС" бозори,
Аёл ҳам, эркак ҳам унинг харидори.


Сотувларда турибди турли "ЎЙИНЧОҚ",
Келинчак кийимли ҳар хил қўғирчоқ.
Дейдилар нархласанг арзон берамиз,
Хоҳласанг янгисин олиб келамиз.


Оёғим остида ўзгача тупроқ,
Нима экан деб уйладим кўпроқ.
Дейдилар сен билган ҚАДР бўлади,
Шу "қадр" устидан хамма юради.


Хароб бир кўримсиз тиламчилар кўп,
Номлари ажойиб айтдилар ЮРАК.
Турарлар бечоралар пана-панада,
Сўрашиб хар кимдан МЕХР садақа.


Дод дедим бу юртнинг бозори қурсин,
Китоби, ниқоби барчаси куйсин.
Оқибат, меҳр ҳам одамда бўлсин,
Юраклар ерда эмас, ўрнида турсин.


Унутиб қўймайлик биз ИНСОФ сўзин,
Умрингиз бўлсин илохо узундан-узун.
Айтганим ичида бордир хақиқат,
Бу" шеърни ўқиган СИЗЛАРГА РАХМАТ!!!


#audio36

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g