VAQT QADRI

@VAQTQADRI Нравится 25
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @VQSMS_BOT
РЕКЛАМА УЧУН: @guzalzoxidova
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Юмор и развлечения
Добавлен в индекс
18.05.2017 10:46
19 Jul 2018, 09:20 (395 дней назад)
СИНГИЛ ВА РАФИҚА

- Ким бўпти ўзи у, синглимга қўл кўтарадиган?! Ҳали кўрсатиб қўяман, — жаҳл отига минган ака синглисининг кўкариб кетган қовоқларига қараб баттар тутақди. Сўнг шарт ўрнидан турди.
— Қўйинг... — йиғлашда давом этарди сингил,— Эримнинг ўзи жаҳли тез... — ҳозир ундан зорланиб турган аёл эрининг тарафини олди, — ҳализамон кечирим сўраб келади.
— Қилғилиқни қилиб қўйиб, кечиримини пишириб есин! Мен синглимни хўрлатиб қўймайман. Башарасига бир мушт тушириб, сўнг узр сўраганим бўлсин!
— Ундай қилманг, — сингил мўлтираб келинойисига қаради.
— Дадаси... — тилга кирди аёли ҳам, — оилада бўлиб туради...
— Сен аралашма!
— Ахир... — аёл ерга боққанча оҳиста сўзлади,— менинг акаларим тўполон қилгани йўқ-ку...

Эркак беихтиёр аёлининг ёноғига қаради. Ҳалиям қизариб тургандек туйилди. Ўтган ҳафта мастлигида «бунча кўп ичдингиз?» деб зорланган аёлини урганини эслади. Кўзини яшириш учун деразадан ташқарига боқди.

Келинойисининг шамасини тушунган сингил ҳам аста тугунини кўтарди-да, уялганча хонадан сирғалиб чиқиб кетди.


ХУЛОСА: Кўпинча ўзимизнинг катта айбларимиз кўзимизга кўринмайди-ю, бошқаларникини яққол кўрамиз, ўзимизга раво кўрмаганни бошқаларга раво кўрамиз. Яна адолат ҳақида гапирамиз. Аввал ўзингга боқ, кейин ноғора қоқ!

#hikoya

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g