Авлоний малака ошириш институтининг
13 та ҳудудий марказидаги ёндашувларни ҳам, дастурларни ҳам тубдан ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.
Масалан,
Жиззах малака ошириш марказидаги 60 нафар профессор-ўқитувчининг барчаси
АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Германияни етакчи олийгоҳлари дастурлари асосида қайта тайёрланади. Шу билан бирга, мактабдаги
17 та фанни ҳар бири бўйича алоҳида таянч мактаблари бўлади.
Ҳар бир таянч мактабнинг 1 нафар ўқитувчиси Малака ошириш марказига келиб, ўз йўналишида
халқаро дастурлар асосида чуқур тайёрланади, уларга
тренер мақоми берилади. Яъни, уларнинг билим ва амалий кўникмаси марказ ўқитувчисидан кам бўлмайди.
Ушбу
тренерлар ўзига бириктирилган ҳудуддаги 25 нафар етакчи ўқитувчини ўқитади, етакчи ўқитувчилар эса ўз мактабидаги қолган муаллимларни малакасини ошириб боради.
Туман ҳокимлари
таянч мактабларда 1 та касбий маҳорат хонасини ташкил қилиш ва уни тўлиқ жиҳозлашга масъул бўлади.
Барча вилоят ҳокимлари Авлоний номидаги малака ошириш институти андозаси асосида
ҳудудлардаги малака ошириш марказларини таъмирлаш ишларини йил охиригача якунлаши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Facebook|Instagram|X