2019 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги (ПҚ-4438-сон) қарорни имзолаган эди.
📎 Эслатма: Қарор матни билан тўлиқ бу ерда танишишингиз мумкин.
Ушбу қарорга мувофиқ жорий йилнинг 1 декабр санасидан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилади.
✅ Шунингдек:
👉🏻 кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларини бериш учун ёзилган рецептлар дорихоналарда бир йил давомида сақланади;
👉🏻 мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар тиббиёт ташкилотларида беморга рецептли дори воситаларини белгиланган тартибда рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади;
👉🏻 2020 йил 1 январдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация (бериш) жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишдаги лицензия талаби ҳисобланади (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно), мазкур талабнинг мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) бузилиши лицензиянинг амал қилишини ўрнатилган тартибда тугатиш учун асос бўлади;
👉🏻 2021 йил 1 мартдан бошлаб Электрон рецепт бериш тизими мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар Тошкент шаҳридаги барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналари учун, 2022 йил 1 мартдан бошлаб эса босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида қўлланилиши мажбурий ҳисобланади;
🔽 Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency