Тахтадаги мих.
Дўстлари билан доим тортишадиган, ёмон табиатли бир йигит бор экан. Бир куни дадаси унга бир қоп мих берибди.
- Дўстларинг билан тортишганингда, ҳар сафар биттадан тахтага қоқ, - дебди.
Йигит биринчи куни тахтага ўттиз еттита мих қоқибди, кейинги ҳафталарда ўзини бошқаришга ҳаракат қилибди ва ҳар куни янада оз мих қоқибди.
Ниҳоят, бир куни бирорта мих қоқмабди. Дадасининг ёнига қайтиб келиб уни тахта ёнига келтирибди. Йигитга:
- Бугундан бошлаб тортишмаган кунларинг учун биттадан михни чиқар, - дебди.
Кунлар ўтибди. Бир куни михларнинг ҳаммаси чиқибди. Дадаси унга:
- Офарин, яхши иш қилдинг, - дебди. - Аммо бу тахтага диққат билан қара, илма-тешик бўлиб кетибди. Олдингидай чиройли эмас. Дўстларинг билан тортишганингда ёмон сўзлар айтилган. Ҳар ёмон сўз бир яра қолдирган. Дўстингдан бир бора узр сўрашинг мумкин, аммо бу тешик беркилиб қолмайди ...