Ота сигарет чекиб ўтирарди. Ёнига 4 ёшли ўғли келиб, савол берди:
- Дада, одамлар нега сигарет чекади?
Ота озгина довдираб қолди. Ўғлини алдамоқчи бўлди.
- Биласанми ўғлим, ўзи сигарет жуда ёмон нарса. Сен умуман чекмагин, хўпми? Мен сиқилганимдан чекаман... Тушундинг-а?
Ўша пайтдаёқ бола “мен хам катта бўлиб сиқилсам сигарет чекаман” деб қўйди ичида. Бироз улғайиб, биринчи марта “сиқилганидаёқ” чека бошлади. Вақти келиб уйланди, фарзандли бўлди.
Кунларнинг бирида чекиб ўтирганида ўғли келиб, у бир пайтлар отасига берган саволни такрорлади:
- Дада, одамлар нега сигарет чекади?
Ота дарров ўзига савол берди: “мен нега сигарет чекаман ўзи? Ха, дадам ўрнак бўла олмагани учун. Ўзи чека туриб, менга чекма дегани учун”. У қўлидаги сигаретни отиб юборди, чўнтагидаги тамаки қутисини чиқариб, барча сигаретларни синдириб ташлади ва чиқинди челакка ташлади. Ўғлига юзланди:
- Одамлар аввало отаси нотўғри ўрнак кўрсатгани учун чекади. Мен бугундан бошлаб умуман чекмайман...