Индиана университетини битирганда, Азизани бутун университет учун “commencement speaker” деб танлашди. Минбарда туриб Азизанинг ўқиган нутқидан таъсирли бир жумла: “Мен докторантурани базўр инглиз тилида ва 10 ойлик чақалоқ билан бошладим. Бугун эса докторантурани 8 ёшлик қизим, энг юқори GPA (баҳо кўрсатгичи), Оксфорд ҳамда Питтсбург университетларидан postdoc учун таклиф билан битираяпман! Матонат ва меҳнат билан барча нарсага эришиш мумкинлигига мен бир мисолман!”
Ўзбекойим: турмуш ўртоғингиз илм олишингизга шароит яратиб берганмиди?
Азиза: ҳам оилани ҳам илмни тағин чет эл тизимда олиб бориш қийин, лекин ортга чекиниш ҳақида ўйламадим. Чунки турмуш ўртоғим Ғуломжон Азимов моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлайдиган тиргаким эди.
Ўзбекойим: Чет элга кетган ўзбеклар орасида фарзандлар тарбияси учун вақт ажратиш қийин масала. Она тили – ўзбек тилини ўргатишдан кўра инглиз ёки рус тилида мулоқот қилиш осон. Сизнинг хонадонингизда бу жараён қандай? Лазиза билан қайси тилда мулоқот олиб борасиз?
Азиза: Гапингизда жон бор, ҳақиқатан четда яшаётган ўзбеклар ўша маконнинг тилида сўзлашуви осон. Бола ўша ерда шаклланади, ўзбек тилини билиш воситаси фақат ота-онаси ҳисобланади. Лазизага ўзбек тилида аллалар айтардим, отаси ҳам, мен ҳам доимо ўзбек тилида суҳбатлашамиз. Мактабда инглиз тили, уйда ўзбек тили. Лазиза умуман рус тилини билмайди. Ҳар йили Тошкентга борганимизда ҳам яқинларим билан ўзбек тилида бемалол мулоқот қила олади. Ўтган йили Кумушкон дам олиш оромгоҳига борганимда, ўша ердаги бир қоровул амаки қизимга бир “Американча” гапириб бер деса, Лазиза уларга “Ассалому алейкум” деб жавоб берган экан. Бу ҳангомани эслаб роса куламиз.
Ўзбекойим Азиза билан доимий ҳамсуҳбат. Шундай мунозараларимизнинг бирор-бир ижтимоий масалалар кўтарилса, иккита сўзни эшитаман: Ҳилола опа, ахир у ўзбекку? деган гапи. Яъни, Азизанинг дунёнинг қайси чеккасида бўлишидан қатъий назар ўзбеклигини унутмаган, шу принципдан ёндашуви бор. Иккинчиси: мусулмонлик. Мусофир бўлмагунча, мусулмон бўлмас, нақлига амал қилиб, мусулмонмизку дейди. Шу икки сўзи, аслида Азизанинг ўзлигига, ўзбеклигига баҳоси. Ҳа айтганча, Азиза Ўзбекистон фуқароси, ҳар йили АҚШнинг визасини янгилаш учун Тошкентга учиб келади. Ҳеч қачон ватанимиз шаънига ёмон гапирмаган, бирор бир қинғир йўллар ҳақида ўйламаган, илмнинг бошқарувидаги фарқлар айтилган. Чунки, ўзи айтгандек: ЎЗБЕКМАНКУ!