Ўзбекистон 7 Кун

@Uzbekistan_7kun Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Ўзбекистон ва дунё янгиликларидан телеграмдан чиқмаган ҳолда хабардор бўлинг.
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
22.08.2017 00:04
2 Jun, 11:36 (46 дней назад)
Адлия вазирлиги: Ўзбекистонликлар дам олиш куни ҳам ишлашга мажбур қилинмоқда, маошларидан ушлаб қолинмоқда

Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан республика фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликлар дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишлашга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Адлия идоралари яширин анкета ва тест усулларини қўллаб, 100 мингдан зиёд фуқаро билан суҳбат ўтказган. Натижада Ўзбекистонда ишчиларнинг иш жадвалларига риоя қилинмаслиги, қўшимча иш ҳақисиз ишдан ташқари ишларга жалб қилиш, иш ҳақи миқдорини инобатга олмаслик ва етарли меҳнат шароитлари билан таъминланмаслик ҳолатлари борлиги аниқланган.

«Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилмаслик мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги мақомига салбий таъсир кўрсатиши мумкин», — дейилади вазирлик баёнотида.

Қонунчиликка мувофиқ, ҳафтасига олти кун ишлайдиганларнинг кундалик иш давомийлиги етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ошмаслиги керак. Ишдан ташқари хизмат фақатгина ходимнинг розилиги билан қўлланилиши мумкин. Шу билан бирга, қўшимча иш вақтида иш ҳақи икки баробардан кам бўлмаган миқдорда тўланиши керак.

Тадқиқот натижаларига кўра, ҳафта охирида ва байрамларда ишчиларни мажбурий ишда жалб қилиш банк ва молия (32,1 фоиз), таълим (30,5 фоиз) ва соғлиқни сақлаш (28,2 фоиз) соҳаларида кенг тарқалган. Бундай тартиббузарликлар Самарқанд (40,5 фоиз), Андижон (34,5 фоиз) ва Тошкент (32,9 фоиз) вилоятларида айниқса кўп.

Қонунчиликда ишчиларнинг хизмат вазифаларига кирмайдиган топшириқларни бажаришга жалб қилиш уларнинг розилигисиз амалга оширилиши тақиқланиши белгилаб қўйилган. Шунга қарамай, молия муассаларида (19,3 фоиз), хўжалик бошқаруви органларида (19,1 фоиз) ва таълим тизимида (16,8 фоиз) бундай ҳолатлар кўп учрамоқда.

Яна, қонунчиликда ходимнинг иш ҳақидан пул фақат унинг ёзма розилиги ёки суд қарори билан ушлаб қолиниши мумкинлиги айтилади. Бироқ, Адлия вазирлигининг ўрганишларидан маълум бўлишича, банк соҳасида (23 фоиз), соғлиқни сақлаш (26,3 фоиз), молия (23,9 фоиз) ва таълим (20 фоиз) соҳаларида бу талабга кўп ҳам амал қилинмаяпти.

PS. Бу қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш учун алоҳида ўрганишлар ташкил этиш шарт эмасди. Ҳай, ўтказилибди, майли. Лекин деярли ҳар бир пунктда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари қайта-қайта тилга олинаверганидан бир фикр келди хаёлга — уларни дам олиш кунлари ҳам ишлатаётган, уларни бошқа ишларга ҳам мажбурлаб жалб этаётган, уларнинг маошидан босиб қолаётганлар шу соҳанинг раҳбарлари эмас, балки ўша раҳбарларни ҳам шунга мажбурлайдиган каттароқ раҳбарлар (масалан, ҳокимлар) бўлса керак (чунки ўқитувчи ё шифокорнинг олдига ҳоким келиб: «Маошингдан 50 минг сўмни махсус ҳисоб рақамимга ўтказасан», демайди, у фақат буйруқ беради, ноилож қуйи бўғин бу буйруқни зўрлик билан бажаради). Лекин Адлия вазирлигининг ҳисоботида бу ҳақда айтилмаган, шекилли.

https://t.me/joinchat/AAAAAED3PrE4_HPUfBWYNw