Ўзбекистон 7 Кун

@Uzbekistan_7kun Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Ўзбекистон ва дунё янгиликларидан телеграмдан чиқмаган ҳолда хабардор бўлинг.
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
22.08.2017 00:04
26 May, 08:57 (56 дней назад)
Андижонда бир отахон никоҳ ўқиб қўйгани учун 60 минг сўм хизмат ҳақи олган. Энди никоҳ ўқигани учун қарийб 1,5 млн сўм жарима тўлайди

Андижон туманининг «Гумбаз» маҳалласида яшовчи 73 ёшли отахоннинг уйига 2018 йил 25 ноябрь куни бир таниши келиб, бир аёл билан никоҳини ўқиб қўйишни сўрабди. Отахон 60 минг сўм хизмат ҳақини олиб, ҳалигиларни никоҳлаб қўйибди. Ҳикояни шу билан тугатса ҳам бўларди. Йўқ, давоми бор.

Ҳалиги танишнинг ўзи бир хотини бор экан, ЗАГСдан ўтишган, икки фарзанди ҳам бўлган. Лекин уришиб қолишган (қайси оилада келишмовчилик бўлмайди ахир), эр уйдан кетиб қолиб, бошқа хотин топган, отахоннинг ёрдами билан, хабарингиз бор, никоҳлатиб ҳам олган.

Ана шу биринчи хотин отахоннинг устидан милицияга шикоят қилган. Иш судга оширилган. Суд отахон бундан аввал маъмурий жавобгарликка тортилгани, бироқ «тегишли хулоса чиқармагани» учун, Жиноят кодексининг 217-моддаси 2-қисми (диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш) бўйича жазолаган.

Ваколати бўлмаса-да, 60 минг сўмга никоҳ ўқиб қўйган отахон энди бу қилмиши учун 1,41 миллион сўм жарима тўлайди.

Аввалроқ Андижоннинг Пахтаобод туманида бир ота ўз ўғлига никоҳ ўқиб қўйгани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg