Ўзбекистон 7 кун

@Uzbekistan_7kun Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Энг сара янгиликлар фақат бизда
Реклама: @Uz_7kun_bot
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
22.08.2017 00:04
21 May, 14:27 (55 дней назад)
​​Самарқандда ноқонуний қурилган кўп қаватли уйларнинг бузилиши бошланди

Самарқанд шаҳрида ноқонуний қурилган 159 та объектда аниқланган қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган, шундан 18 таси республика, 141 таси вилоят миқёсида ҳал этилиши бўйича хулосалар тақдим этилган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан тақдим қилинган маълумотларга кўра, Самарқанд шаҳрида қурилган кўп қаватли турар ва нотураржой бинолари қурилишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ штаби ташкил қилинган ҳамда вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Қурилиш вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги билан биргаликда 18 та объектнинг юқори қаватларини бузиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш учун «Тошгипрогор», «ТошуйжойЛИТИ» ва «ТошкентбошпланЛИТИ» бириктирилган. Лойиҳа институтлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 56 миллиард сўм товон пули ва 17,0 миллиард сўм бузиш ишларига маблағ зарурлиги аниқланган.

Самарқанд шаҳрининг Мироншоҳ кўчасида жойлашган, «Афросиёб Хосият бегим макони» компаниясига қарашли кўп қаватли уй юқоридаги тилга олинган 18 та объектнинг бири ҳисобланади. 20 май куни ушбу кўп қаватли уйда бузиш ишлари бошланди.

Қурилиш вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан 18 та объектнинг юқори қаватларини бузиш учун 7 та пудрат ташкилоти бириктирилган. “Вилоят ҳокимлиги масъуллари ўзбошимчалик билан қурилган бошқа уйларнинг ҳам қурилиш меъёрларига зид бўлган қисмлари бузилишини таъкидлади”, — дея хабар бермоқда “Зарньюс”.

PS. Мироншоҳ кўчасидаги уйни бузиш ҳақидаги гап ўтган йил июнидан бери бор (ҳатто ўшанда ҳам “бузиш бошланди”, дейишганди). Айнан шу уй атрофидаги можаролар сабаб шаҳарнинг тарихий қисмидаги қурилиш ва бузиш ишлари тўхтаган. Айтишларича, вилоятнинг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевга қарши иш ҳам шу можаролардан сўнг очилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAED3PrE4_HPUfBWYNw