Ўзбекистон 7 Кун

@Uzbekistan_7kun Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Ўзбекистон ва дунё янгиликларидан телеграмдан чиқмаган ҳолда хабардор бўлинг.
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
22.08.2017 00:04
15 May, 19:19 (66 дней назад)
​​Туркия ҳукумати мамлакат ҳудудида Россия томонидан қурилаётган «Аккую» АЭС пойдеворида ёриқлар аниқлади

Туркия атом энергияси назоратчиси — TAEK Россиянинг «Росатом» корпорацияси қураётган «Аккую» атом эектр станцияси пойдевори бетонида икки марта ёриқлар пайдо бўлганини аниқлади. Бу ҳақда турк нашрлари хабар бермоқда.

ТАЕК пойдевор бетонидаги биринчи ёриқни 2018 йилнинг июлида аниқлаган эди. Шундан сўнг «Росатом» бетонни қайтадан қуйди, бироқ назоратчи янги ёриқни аниқлади. Россия компанияси яна бетонни алмаштиришга мажбур бўлди.

Шундан сўнг 2018 йил сентябрида АЭС қурилишида янги пудратчи, 50 фоизи «Росатом»га тегишли бўлган «Концерн Титан-2» компанияси пайдо бўлди. Бироқ ўшанда пудратчининг алмаштирилишига пойдевордаги ёриқлар сабаб бўлгани айтилмади.

«Ўтган йилдаги ёриқлар бетон аралашмасини танлаш вақтида, яъни бетон синов мақсадида қуйилганда аниқланган эди. Аралашмани танлаш босқичида ёриқлар пайдо бўлиши мумкин, бу меъёрий ишчи ҳолат», — дейди «РБК»нинг «Росатом»даги манбаси.

Маълумот учун, Ўзбекистондаги илк АЭСни ҳам «Росатом» қуради.

https://t.me/joinchat/AAAAAED3PrE4_HPUfBWYNw