Ўзбекистон 7 Кун

@Uzbekistan_7kun Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Ўзбекистон ва дунё янгиликларидан телеграмдан чиқмаган ҳолда хабардор бўлинг.
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
22.08.2017 00:04
13 May, 15:28 (66 дней назад)
​​Саид-Абдулазиз Юсуповнинг ушланишидан аввал ёзиб қолдирган видеомурожаати пайдо бўлди

Facebook’да Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсуповнинг Ўзбекистон Президентига йўллаган видеомурожаати пайдо бўлди (видео — бу ерда). Мурожаат унинг укаси Муҳаммад Баҳоуддин Юсупов томонидан тармоққа юкланган.

Видеомурожаат, жумладан, шундан сўзлар билан бошланади: «Агарда ушбу мурожаатим ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлса, мен ҳибсда ёки Ватандан ташқарида ёки, Худо кўрсатмасин, бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган бўламан». Муҳаммад Баҳоуддин Юсуповнинг қайд этишича, мазкур видео 2018 йилнинг 25 сентябрида тасвирга олинган бўлиб, ўша вақтда акаси маълум бир туҳмат ва тазйиқлар исканжасида юрган.

«Бу видеони акам Саид-Абдулазиз Юсуповдан 2018 йил 25 сентябрда ёзиб олганмиз. Ўша вақтда ҳам қанақадир туҳматлар, тазйиқлар ичида эдилар ва менга бундай ҳолат яна такрорланиши мумкин дегандилар. Ўшанда жуда тошиб кетдилар. Кейин ҳар эҳтимолга қарши шу видеони ёзиб олдик. Мен акамнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёевга қилган бу мурожаати жуда кўп нарсаларга ойдинлик киритишига ва акамнинг тез кунларда оиламиз бағрига қайтишига ишонаман», — деб ёзади Муҳаммад Баҳоуддин Юсупов.

Аввалроқ Ўзбекистон Бош прокуратураси Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май куни Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган фирибгарлик фактлари аниқланганлиги юзасидан ушланганини маълум қилганди. Таъкидланишича, Саид-Абдулазиз Юсупов томонидан жуда катта миқдордаги зиённи кўзда тутувчи фирибгарлик фактларининг содир этгани аниқланганлиги нуқтаи назаридан ҳозирда унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиши масаласи кўрилмоқда.

Маълумот учун, Саид-Абдулазиз Юсупов ОАВлардаги бир қатор мақолалари ва видеочиқишлари билан танилган эди. Хусусан, унинг учта ФФФ назарияси ҳақидаги чиқиши айниқса шов-шувларга сабаб бўлганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAED3PrE4_HPUfBWYNw