Ўзбекистон 7 кун

@Uzbekistan_7kun Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Энг сара янгиликлар фақат бизда
Реклама: @Uz_7kun_bot
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
22.08.2017 00:04
13 May, 15:28 (63 дня назад)
Жанубий Кореяда ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик талабанинг жасади Тошкентга келтирилди

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги квартирада 9 май куни содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба — Фаррух Мўминовнинг жасади Тошкентга жўнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ёнғин чоғида II даражали куйиш олган талаба Мутал Йўлдошев «Ҳанил» касалхонасига жойлаштирилган, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 11 май куни жабрланувчининг отаси ва акаси Сеулга етиб келган. Йўлдошев таълим олган Ҳанкук университети кўмагида уларга яшаш жойи борасида ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилган.

«Ҳозирда Жанубий Корея томони ёнғин сабабларини аниқлаш учун тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда», — дейилади ТИВ ахборотида.

https://t.me/joinchat/AAAAAED3PrE4_HPUfBWYNw
Attached file