Ўзбекистон 7 кун

@Uzbekistan_7kun Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Энг сара янгиликлар фақат бизда
Реклама: @Uz_7kun_bot
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
22.08.2017 00:04
26 Apr, 09:13 (80 дней назад)
​​Суратда — Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари, транспорт вазири Очилбой Раматов Сергелидаги янги мавзелар учун қуриладиган тўртта янги мактабдан бирининг тамал тошини қўйиш маросимида қозиқ қоқмоқда. ЎзАнинг хабар беришича, маросимда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, боғча вазири Агриппина Шин, қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаев, унинг ўринбосари Козим Тўлаганов ҳам қатнашган.

Сергели яқин 1—1,5 йилга мана шундай казо-казо амалдорлар, вазиру вузаролар кунда шунда бўладиган бир жойга айланди энди. Янги сергелиликлар ҳазилакам шовқин кўтармади ахир — шахсан бош вазирнинг ўзи келиб, халқни тинчлантиришга мажбур бўлди-ку. Аҳоли нафақат «арзон» уйлар «қиммат»га айланиб қолганидан, балки болалар учун етарли шароит йўқлигидан — боғча ва мактаблар етишмаслигидан ҳам шикоят қилди. Юзлаб квартиралар қурилган, сотилган, лекин уларга келиб жойлашадиган оилаларнинг болалари қаерга бориши ўйланмаган.

Энди Сергелининг янги мавзеларида ҳар бири 1,5 минг ўқувчига мўлжалланган тўртта мактаб қурилади (2019/2020 йилги ўқув йилидан иш бошлайди, деб ваъда беришяпти ҳозирча). Шунингдек, 267- ва 303-мактаблар учун 360 ўринли қўшимча бинолар қурилади. Шу ишларни 2016 йилдан — Сергелида арзон уйларни қуриш бошланган дамдан йўлга қўйса ҳам бўларди. Майли, ҳечдан кўра кеч.

https://t.me/joinchat/AAAAAED3PrE4_HPUfBWYNw