Ўзбекистон 7 Кун

@Uzbekistan_7kun Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Ўзбекистон ва дунё янгиликларидан телеграмдан чиқмаган ҳолда хабардор бўлинг.
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
22.08.2017 00:04
18 Apr, 17:03 (92 дня назад)
Андижонда милиция ходими хизмат машинасида велосипедчини уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

Андижон вилоятининг Избоскан туманида ички ишлар ходими иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда бир киши ҳаётдан кўз юмди. «Дарё» мухбирининг хабар беришича, ҳодиса 15 апрель куни соат 23:00 ларда Избоскан тумани «Оқ олтин» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Пойтуғ—Куйганёр» автомобиль йўлининг 3-километрида содир бўлган.

Андижон туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлими тезкор вакили, катта лейтенант А.А. хизмат вақтида ҳушёр ҳолатда ўзига бириктирилган давлат белгиси 60 429 VSF бўлган Damas автомашинасини бошқариб кетаётганда йўлнинг қатнов қисмида ётган велосипедчини босиб кетган.

29 ёшли ички ишлар ходими содир этган ЙТҲ оқибатида Д.Ш. оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамасдан, уч фарзанднинг отаси ҳисобланган 43 ёшли Д.Ш. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши очилган. Маълумот учун, ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Аввалроқ Тошкентда шаҳар ИИББ бўлинмаларидан бирининг раҳбари хизмат Lacetti’сида йўлни белгиланмаган жойда кесиб ўтаётган 66 ёшли аёлни уриб кетгани, ҳодиса оқибатида аёл вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAED3PrE4_HPUfBWYNw