Ўзбекистон 7 Кун

@Uzbekistan_7kun Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Ўзбекистон ва дунё янгиликларидан телеграмдан чиқмаган ҳолда хабардор бўлинг.
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
22.08.2017 00:04
11 Apr, 18:44 (99 дней назад)
​​Фаттоҳ Шодиев фонди Сирдарёни ривожлантириш учун 40 миллиард сўм ажратади

Бизнесмен Фаттоҳ Шодиев томонидан асос солинган халқаро фонд Сирдарёни ривожлантириш учун 40 миллиард сўм ажратади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 9 апрель куни ушбу фонд делегацияси Сирдарё вилоятига ташриф буюрган ва вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев томонидан қабул қилинган.

Ажратиладиган маблағ Сирдарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, хусусан Сирдарё халқининг турмуш тарзини янада яхшилаш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари учун ажратилади. «Газета.уз»нинг ёзишича, ажратилиши режалаштирилган маблағнинг қарийб 30 миллиард сўми вилоятнинг махсус ҳисобрақамига келиб тушди.

Мазкур маблағлар «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга оширилиши белгиланган вилоятнинг чекка қишлоқларини одобонлаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, автомобил йўлларини, оқова сув тизимларини мукаммал таъмирлаш бир сўз билан айтганда аҳолини турмуш тарзини яхшилаш учун йўналтирилади.

Шунингдек, маблағнинг бир қисми президент ташаббуси билан Ховос туманида барпо этилаётган Xovos city қурилишига сарфланиши кўзда тутилмоқда (ушбу лойиҳа тақдимоти Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига 19 февралдаги ташрифи доирасида ўтказилган эди).

Асли ўзбекистонлик, ҳозирда Бельгия фуқароси ҳисобланган Фаттоҳ Шодиев 1996 йили ўз номи билан аталувчи фондга асос солган. Фонднинг бош офиси Лихтенштейнда жойлашган. Фонднинг асосий мақсади илмий, тиббий, ижтимоий, маданият ва таълим соҳаларида хайрия лойиҳаларини амалга оширишдир.

2017 йил сентябрида Ўзбекистон Адлия вазирлиги Шодиев халқаро фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини рўйхатга олган эди. Қайд этиш жоиз, Фаттоҳ Шодиев меҳнат фаолиятини Сирдарё вилоятидан бошлаган.

Аввалроқ россиялик миллиардер Алишер Усмонов Наманган вилоятида «Обод қишлоқ» дастурини амалга ошириш учун 50 миллион доллар ажратиши ҳақида хабар берилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAED3PrE4_HPUfBWYNw