⚡️
Ўзбекистонда сейсмик хавфсизлик ва зилзилага тайёргарлик кўриш ишлари кучайтирилади
Президент бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш, сейсмик хавф мониторинги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни
имзолади. Ҳужжат билан:
➖
1 июндан бошлаб сейсмик фаол зоналарда МСК-64 шкаласи бўйича
8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда
янги қурилиши режалаштирилаётган
5 қаватдан юқори тиббиёт объектлари ҳамда
9 қаватдан юқори биноларни актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари, шу жумладан,
сейсмоизоляция ва
демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилади;
➖
1 июлдан бошлаб янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III — IV тоифа бўлган объектларга бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини
автоматик мониторинг қилиш ускунасини ўрнатиш
мажбурий бўлади;
➖
1 июндан янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III — IV тоифа бўлган объектларда
газ ва
электр тармоқларини кучли зилзила пайтида
автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади;
➖
1 июлга қадар техник ҳолати қониқарсиз деб топилган мавжуд бино ва иншоотларни «компенсацион инъекция технологияси орқали
мустаҳкамлаш ва деформацияни олдинги ҳолатига қайтариш» услуби орқали
қайта тиклаш ишлари эксперимент тариқасида амалга оширилади;
➖ 1 июндан Ўзбекистонда бўлиб ўтган зилзилалар мониторинги, уларнинг илмий таҳлили ва фаол тектоник ер ёриқларининг ҳаракатлари орқали
яқин келажакда кутилаётган кучли зилзила хавфи бор ҳудудларни аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади;
➖ 1 майдан бошлаб Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида кучли зилзилада аҳолини қутқариш ишларига жалб этиш учун
волонтёрлик гуруҳлари тузила бошлайди.
https://t.me/Uzb25_Official