Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Янгиликлар
📝3 март куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари ҳамда "Ҳаж-2024" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи аъзолари учун Наманган вилояти Давлатабод туманидаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.
🔹Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Давлатабод туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди.
🔻Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш;
иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.
🔵Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Давлатабод туманида фаолият олиб борди.
🔹Шунингдек Ишчи гуруҳ аъзолари Давлатабод тумани масжидлари ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди. Хонадондаги ёшларни таълим тарбияси билан танишилди, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф фикр, мулоҳазалари тингланди ва маҳаллаларда намунавий бўлган оилаларга кириб кексалардан юртимиз ҳаққига дуои ҳайрлар олинди.
⚡️Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube