Репост из: Daryo — LIVE
Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи арафасида БАА фуқароларининг Ўзбекистонга кириши учун визасиз тартиб жорий этилди
Ўзбекистон 2019 йилнинг 20 мартидан бошлаб БАА фуқаролари учун мамлакат ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги тегишли фармонни 18 март куни имзолаган.
Ўзбекистонга иш юзасидан келадиган БАА фуқароларига Ўзбекистондаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиши талаби бекор қилинган, айни вақтда уларга бир йил муддатгача бўлган кўп марталик визаларни Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида уч кун ичида расмийлаштириш тартиби жорий этилган.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев март ойи охирида БААга сафар қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Тўсатдан БАА фуқаролари учун визасиз тартиб жорий қилинганидан хулоса қилинса, ҳақиқатан ҳам яқин вақт ичида Амирликларга ташриф амалга оширилиши мумкин. Чунки Франция ва Германияга сафарлар олдидан ҳам ушбу мамлакат фуқаролари учун «тўсатдан» визасиз тартиб жорий этилган эди.
Ҳар не бўлганда ҳам, фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кира олиши мумкин бўлган мамлакатлар сони 46 тага етди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg