Юқоридаги видео канал маъмурияти ёки менинг умумий қарашларимни ифодаламайди. Очиғи, буни мен ташлаганим ҳам йўқ. Админлардан бири жойлаган. Домланинг гаплари рост, ишлатган нарсангиз учун қонун-қоидалардан келиб чиқиб тўлов қилишингиз керак. Бироқ буни, умуман бошқа масалаларни ҳам мана бундай тарзда видео ортига иносон ҳиссиётига таъсир этувчи мусиқа билан, диний манипуляция қилишга умуман қўшилмайман. Ҳар қандай мавзуда одамларни манипуляция қилиб бошқарилишига қаршиман. Бу каналдан одамларни фикрини бошқариш ва ўзгартириш учун фойдаланилишига қаршиман.