🌹🌹УМР КАДРЛИ КАНАЛИ🌹🌹


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


🌐Teлеграммдаги
⏳Xaетий канал.⌛️

✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Кушиклар🎼
#Шеьрлар📖🖋
#Маьнологлар


t.me/Umrqadrli
Биз Сизларни яхши курамиз.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Ҳаётимга безак, тароват,
Юрагимга хузур-халоват,
Сиз биландир меҳр-мухаббат
Борингизга шукр, яхшилар.

Сизлар билан  гўзал бу олам,
Қалбимда йўқ қайғу ва алам,
Бахтим сизла кўраман баҳам
Борингизга шукр, яхшилар.

Сизлар менинг азиз яқиним,
Дилдошимсиз, юрак чақиним,
Сизсиз файзли ўтмайди куним
Борингизга шукр, яхшилар.

Ёрдамга шай доим қўлингиз,
Меҳр тўла ўнгу сўлингиз,
Аллоҳ ёруғ этсин йўлингиз
Борингизга шукр, яхшилар.

Мен қувонсам қувонасиз сиз,
Ғамга ботсам тўлғонасиз сиз,
Менга азиз, дурдонасиз сиз
Борингизга шукр, яхшилар.

Яқинимсиз, опам ва акам,
Сизни кўрай бахтиёр, бекам,
Доим сизни қўлласин эгам
Борингизга шукр, яхшилар.

✍Юлдуз Сайид Мурод

Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг 👇🏻👇🏻


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌹🌹УМР КАДРЛИ КАНАЛИ🌹🌹




​​-Истамасанг қайтмайсан. Ўқишингни тамомласанг сени Москвага олиб кетаман. Мени у ерга ишга чақиришяпти. Бобом бетоблиги учун кетолмай ўтирибман.
-Уларга нима бўлди,- гапни бурди Гулойим.
-Анчадан бери касал. Кароновирусни енгил формасини  ўтказди. Ўшандан бери ўнглана олмаяпти.
-Соғайиб кетсинлар.
- Қишлоқдан ҳеч ким билан хабарлашмайсизларми?
-Йўқ. Ҳамма билан узилиб кетдик. - Гулойим бир оз жим қолиб сўради:
- Отам яхшими?
-Яхши. Уни яна уйлантиришган.  Бир бошпанага зор аёлни қараш учун олиб келиб никоҳлаб беришган.
   Гулойим ота уйида ўтган ўша охирги кунни кўланкасини ҳис қилиб эти уйишди.
-Совқотяпсанми?
-Йўқ. Энди кетсам майлими? Негадир мазам бўлмаяпти.
-Майли фақат ўзим олиб бориб қўяман.
-Йўқ. Сиз овқатланиб олинг ўзим кетавераман.
-Қорним очлиги рост уйимда ҳам мени иссиқ овқат кутмаяпти. Лекин мен еб сен қараб туришинг бўлмайди. Сенам озроқ е. Барибир тўқ эмассан. Алдадинг. Шунинг учун ҳам мазанг қочяпти.
-Майли,- Гулойимни ростдан қорни оч эди, қолаверса тортишгиси келмади. Жалолиддин овқатини еб бўлгунча у ҳам озроқ тотинди.
-Қани энди кетдик.
  Жалолиддин тўлов қилиб Гулойим билан ташқарига чиқди.
    Гулойимни асабий бармоқларини ўйнаётганини кўрган Жалолидддин йўл бўйи индамади. Фақат маҳалласига етай деб қолганда қиз сўзга кирди:
-Шу ерда қолдиринг.
   Жалолиддин машинани тўхтатиб қизга ўгирилди.
-Мени гапимни ўйлаб кўр. Ҳозир эмас жавобингни сал кейин айтасан.
   Гулойим индамай машинадан тушди.

Давоми бор.

Мафтуна Абдуллаева.


Қишлоғимнинг одамлари ҳам қоидалари ҳам ўзгармагани аниқ". Гулойим ҳаммасини вақтга ташлаб қўйди.
Жалолиддин Гулойимни дарсида кўриб қиздан кам ҳайратланмади. У билан гаплашиш йўлини қила олмагач, шахсий варақаси билан танишди. Биринчи қизиққани оилавий аҳволи  деган банд бўлди. У жойга турмушга чиқмаган деган ёзувни кўриб бош ирғаб қўйди. Кейин гаплашиш учун қилган уринишлари  самара бермагач яшаш жойига борди. У ерда жиянлари билан боғчадан келаётган Гулойимни кўриб, уни ўша ерда қўлга туширишга қарор қилди. Икки кун афтидан янгаси бўлса керак ёш жувон болаларни олиб қайтди. Учинчи куни Гулойимни боғча эшиги олдида тутиб олди.
-Тўхта.
-Яна сизми? Нима истайсиз мендан?
-Бақирма. Эшитган нима дейди.
-Унда қочинг йўлимдан.
-Сенга катта одамлардек гаплашиб олайлик деяпман. Ёш боладек ортингдан чоптирасан.
  Гулойим бетоқат бўлиб боғча эшигига кўз ташлади.
-Яхши унда эртага соат 2 да.
-Телефон номерингни айт. Шахсий варақангдаги ишламаяпти.
   Гулойим иккиланиб номерини айтди. Зум ўтмай чўнтагидаги телефони визиллаб овоз берди.
- Бу мени номерим. Агар эртага ҳам қочиб кетсанг бу гал кафедрада гап бўлади деб ўтирмайман. Шартта машинамга босиб олиб кетаман.
Гулойим бош ирғаб хайрлашмай ҳам ўзини боғчага урди. Жалолиддин эса ҳўрсиниб машинасига ўтирди.
   Эртаси куни Гулойимни соат миллари илдамлагани сари юраги ғашланиб келаверди. Вақт бўлиб Жалолиддин қўнғироқ қилиб учрашув жойини айтгач ҳам ярим соат ўтирди. Кейин бир нарса ёдига тушгандек телефонига Жалолиддинни номерига қаради. Номер охири 18 03 эди. 18-март Фаҳриддинни туғилган куни эди. Гулойим бош чайқаб қўйиб ўрнидан турди. Айтилган жойга етиб борганида Жалолиддин қизни ташқарида кутиб турарди. Ичкарига киришгач қиздан нима ейишини сўради.
-Қорним тўқ.
-Қачон овқатландинг.
- Бир соатча бўлди.
-Алдай олмадинг,- Жалолиддин қизга кулиб қараб офетсантга ўзи учун ҳам Гулойим учун ҳам овқат буюрди.
-Нега емаяпсан? Мен очқаб кетдим.
-Ёқимли иштаҳа бемалол.
-Ол сенам кейин гаплашамиз.
   Гулойим унамай ўтиравергач Жалолиддин ҳам овқатдан қўлини тортди.
-Унда гаплаша қоламиз. Хўш нега бир ойдан бери ортингдан чоптириб юрибсан.
-Мана ҳамма гапингизни эшитгани келдим.
   Гулойимни совуқ оҳанги Жалолиддинга ёқмади. Аммо қизни чўчитишдан қўрқиб буни юзага чиқармади уни кўзларига тик қараб сўради:
-Нега ўшанда дом-дараксиз йўқ бўлиб кетдинг? Қаерга кетгандинг?
-Акам Москвага олиб кетди.
-Нега менга хабар бермадинг. Эринг эдим ахир?
-Мен сизга хотинлик қиладиган аҳволда эмасдим. Москвада икки йил руҳий касалликлар шифохонасида ётдим. Ҳозир ҳам назорат остида тураман.
   Жалолиддин ўрнидан туриб қизни олдидаги стулга ўтди.
-Сенга кўп азоб бердим,- деди қўлини ушлаб.
-Ҳаммаси ўтиб кетди,- Гулойим аста қўлини Жалолиддинни қўллари орасидан суғириб олди. -Менга энди тинчлик керак.
    Жалолиддинга қизни бу ҳаракати ҳам ёқмади. Лекин яна сир бой бермади.
-Ҳалиям хотинимсан.
-Кунингиз битта менга қолмаганку.
   Жалолиддин бошини сарак-сарак қилиб кулди.
-Чақиб олдинга,- кейин бирдан қўлари мушт бўлди,-  сен кетганингдан бир ой ўтиб Гулсанамга жавобини берганман.
-Нега?
-Қўй уни гап ҳозир иккаламиз ҳақимизда.
-Иккимиз деган гап қолибдими?
-Нега йўқ. Мен сени ҳайдамадим. Отамни ҳам акангни ҳам қилмиши учун мени жазоладинг.
- Менга ўч олиш учун яқинлашгансиз. Қасос олиб бўлмадингизми? Мендан нима истайсиз яна. Аслида сизга ишонганим учун энг катта жазони мен олдим.
-Биламан сенга қилганларимни оқлаб бўлмайди. Аммо у пайтлар қасос кўзимни кўр қилиб қўйганди. Аммо барибир сени чиндан яхши кўрганман. Севганман.
   Гулойим Жалолиддинни кўзларига тик қаради. Қизни кўзларида ҳеч нарса йўқ эди. Жалолиддин кўп нарсани йўқотганини англади.
-Яна бирга яшашимизни ҳоҳлайман.
  Гулойим сесканиб кетди. Кўз олдидан ўша мудҳиш кунлар лип этиб ўтди.
- Мен у ерга қайтмайман,- шивирлади у. Кўзлари ғалати учқунлади.


Акаси кутиб турган экан синглисини аҳволини кўриб савол бермай уйига ҳайдади.
     Гулойим якшанба куни кун  бўйи ўйлаб ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутишга қарор қилди. Ўрталарида ҳеч нарса қолмаган ахир. Гулойим кетиб у сўққабош қолибдими? Гулсанам уни  қучоғини болаларга тўлдириб ташлагандир. Бирон нарса деса  ҳам  "тошингни тер" дейди.
     Аммо Жалолиддин билан кейинги сафар учрашиб қолганида ҳам титроқ тутиб кела бошлади.
- Гулойим,- деди Жалолиддин дарсдан уйга қайтаётганда.- Тўхта.
Гулойим тўхташ ўрнига қадамини тезлатди. Таксига етиб олишига оз қолди. Дуч келганига етиб олиб жўнаворади. Аммо улгурмади Жалолидддин ундан аввал етиб келди.
-Тўхта деяпман.
-Менда нима гапингиз қолган,- Гулойимни қалтираётганини Жалолиддин ҳам сезди.
-Нима бўляпти сенга нега қалтираяпсан?
-Мени тинч қўйинг. Бизни гаплашадиган гапимиз қолмаган.
    Гулойим катта йўлга югириб кетди. Жалолиддин уни қувмади.  Чунки атрофда одам кўп эди. Гулойим таксичига айтган пулини бераман деб ўз манзилини айтди. У уйга келганида ҳеч ким йўқ эди. Шу сабаб ҳеч ким сўроққа тутмаси хонасига кириб олиб дори ичди. Ҳаяжони босилгач Москвада яшаганларида қатнаган руҳшуносига хабар юборди. Ундан ҳозир бандман деб қачон суҳбатлашишлари вақти ёзилган хабар келди. Ичган дориси ва Ирода Илҳомовнадан келган хабар уни анча тунчлантирди.
   Гулойим бу воқеани ҳеч кимга айтмай, ҳеч кимни безовта қилмай руҳшунос билан ўзи ҳал қилмоқчи эди. Шундоқ ҳам акасини ташвиши кўп. Онасини эса соғлиғи йўқ. Руҳшунос у билан онлайн мулоқотни бошланганда яна титроқ тута бошлади. Ирода Илҳомовна уни диққат билан эшитди. Ҳеч бир сўзини бўлмади. Қиз тугатгач савол берди.
-Ҳавотирингни тушундим. Энди айтчи нимани истайсан. Нимани ҳис қиляпсан?
-Ҳеч нарсани!
-Одам ҳеч нарсани истамаслиги ҳис қилмаслиги мумкин эмас. Фақат буни яширишга уриниши ёки улардан қочишга уриниши мумкин. Ўзинг "қулфлаб" олиб муаммони ҳал қилолмайсан. У сени "очилишингни" кутиб остонангда янада катталашиб тураверади.
-Тинч яшашни ҳоҳлайман.
-Жалолиддин сени тинчингни бузмоқчи деб ўйлайсанми?
-Ҳеч нарса деб ўйлашни ҳоҳламайман. Ҳеч нарсани билмайман.
- Билиш учун гаплашиб кўр. Балки шунчаки сени бу ерда кўриб ҳаётингга қизиққандир. Уни айбдорлик ҳисси қийнаётгандир.
   Гулойим руҳшуноси билан узоқ суҳбатлашди. Туни билан ўйлаб бир қарорга келди. Жалолиддин билан гаплашади. Ва бу мавзу ёпилади. Гулсанам билан ҳаётини бахтли давом эттираверсин. Уни тинч қўйса бас.
   Аммо шу қарорга келгандан кейин ҳам Жалолиддиндан ўзини олиб қочаверди. Университетда бўлганлари учун у ҳам ортиқча ҳаракат қилолмасди. Жалолиддинни дарси бор кунлари лекцияларда бош кўтармай ўтирар, семинарларида ё "тайёр эмасман" деб жавоб берар ёки бир сафар тобим йўқ деб бир пара олдин жавоб олар, бошқа сафар индамай кетиб қоларди. Кейин Наврўз байрами учун таътил берилди. Кичик таътил тугаб ўқиш бошланганда Гулойим энди Жалолиддин ҳам уни таъқиб қилмай қўйганига эътибор берди. Балки уни ҳам жонига теккандир бундай мушук сичқон ўйнаш. Охирги марта
коридорда тўқнаш келиб қолганларида Гулойим уни кўзларига тик боқанди. Бу кўзларда шунлар ғазаб бор эдики, Жалолиддин индамай унга йўл берганди.
   Аммо кейин курсдошларидан у ҳақидаги "хабар"ларни эшитиб бир оз ажабланди.
- Ҳали ёш энди 30 га кирган. Чет элда малака оширган экан. Рус тилида гапиришини кўрдиларингми?
-Ҳа. Уйланганмикин?
- Сабина сени шу кўпроқ қизиқтирдими дейман.
-Ҳа-да биласизку Фарида опа мени чиройли йигитлар кўпроқ қизиқтиради.
     Гулойим беихтиёр жавобни кутиб гуруҳ сардорига қаради.
-Ажрашган экан. Фарзандсизлигидан.
   Гулойимни яна титроқ тутди. Кўз олдидан лип этиб Гулсанамни кибрли юзи ўтди. Уни берган азоблари ёдига тушиб юзи буришди.  "Баттар бўл. Сенга бу ҳам кам" деди ичида. Энди уни Жалолиддин нега ортидан қувиб юргани қизиқтира бошлади. Мақсади нима экан? Ахир қизни кейинги тақдири билан заррача қизиқмади-ку. Тоғасидан соғми йўқми сўраса бўларди-ку. Гулсанам билан ажрашган бўлса нега уйланмай юрибди. Гулойимни қулоғи остида Жалолиддин қилган ҳақоратлари эшитилиб кетди. " Мен нимани ҳаёл қиляпман ўзи. Мен яшаш шароитим   ўзгарди.


-Олиб бизни узоқларга олиб кет. Судма-суд юришга на менда на синглингда мадор бор. Жон болам бизни бу азоблардан қутқар.
   Замира опа тинмай Аллоҳга нола қилди. Чунки агар ўғлини ушлаб олишса унга ҳам зарар етишишлари мумкин эди. Айни пайтда онада қизини қутқаришни бошқа йўли ҳам йўқ эди. Соат бўлиб ўтган дақиқалардан кейин итни ҳургани  кимларнидир юргани ва эшик танбаси кўтарилгани эшитилди. Диёрбек чексиз изтироб ва нафрат ичида қолди. Онаси калтакланган, синглиси эса бир аҳволга келиб қолганди.
- Ҳали бир куни энга бу ишларини битта-битта ҳисобини беришади, -деди у синглисини кўтариб оларкан. Замира опа токи ўғлини Қарши шаҳридаги дўстини уйига боргунларича қалтироқ тутиб борди. У ерда зарур ёрдам кўрсатилгач, Диёрбек эртасигаёқ билет олиб онаси ва синглисини Москвага олиб кетди. Икки йил ўтиб яна қайтишди. Диёрбекни хотини жиззахлик бўлгани учун ўша ердан уй жой қилишди. Рус тилини мукаммал ўзлаштирган Гулойим рус филологиясига ўқишга кирди. Мана энди тақдир тақазоси билан яна Қашқадарёга келишди. Отаси ўша воқеадан кейин бир тарафи яхши  ишламасада тузалиб кетганди. Шарофиддин она болани қочиб кетганини эшитиб роса тутақиб шарманда бўлмаслик учун ҳайдаб юбордик деб гап тарқатганди. Диёрбек кетганларидан кейинги бу гап сўзларни тоғасидан билиб олди ва шу билан уларни барча қариндошлари билан ришталари тамоман узилиб кетди. Гулойим учун даҳшатли туш мисол ортда қолган ўтмишидан ҳеч ким билан алоқа қолмади.
Гулойим учун даҳшатли туш мисол ортда қолган ўтмишидан ҳеч ким билан алоқа қолмади. Қиз  учун ҳаммасини янгидан бошлаш анчайин азобли кечди, ҳамон азоб берадиган яралари ҳам бор эди.
    Гулойим кўзидан оққан ёшини артиб ўрнидан турди.  Хонани ёруғликдан тўсиб турган пардаларни очди. Юзига тушган эрта баҳор қуёшига тикилди. Унинг илиқ нурларига юзини тутиб кўзларини юмди. Мана яна баҳор келди. Ҳаёт давом этарди.
Замира опа охирги пайтлар яна ҳомуш тортган қизига қараб юраги эзилди. Шўрлик орадан 6 йил ўтса ҳам тўлиқ ўзига келгани йўқ. Турмуш қуриш мавзусида гап очилса бирдан кайфияти тушиб кетади.
- Мен бошқа эрга тегмайман,- дейди қатъий туриб, акаси ёнини олади. Қачон кўнгли чопган инсонни учратса шунга тегади дейди. Замира опа эса кўзи очиқлигида қизини бахтини кўрай дейди. Келини Севара яхши аёл бўлгани билан бир умр акасини эшигида юролмайди. Хар гал кимдир унга оғиз солганда шунақа тумшайиб олади. Демак яна кимдир қалбини очган кўринади.
   Гулойим эрталаб иштаҳасиз овқатланиб ўқишига отланди. Икки пара дарс ўтилгач учинчи парага янги дарс бошланди.
-Ўқитувчини иши чиқиб жавоб олган экан. Энди бошланади.
-Шу четки фанлар нима керак экан, - қорачадан келган Сабина исмли қиз уфф тортди.
-Сизга ўзи ҳеч қайси фанни кераги йўқ, - курсни энг ёш талабаси Дилшод  гапга аралашди
   Орадан кулги кўтарилди.
- Сен уни бир  кўр. Фанини билмадим ўзини севиб қоласан.
-Ёғэй.
-Лекин жуда қаттиққўл экан. Ўзини кафедрасида ҳамма зириллашмиш. Жуда талабчан эмиш.
-Соққачи.
-Пора таклиф қилгани учун биттасини ҳайдаб юборишига оз қолган экан.
-Бу ёғи чатоқ экан.
   Гулойим бу суҳбатга аралашмай ўтирарди. Унга фарқи йўқ эди. Қандай фан қандай ўқитувчи барибир сидқидилдан ўқирди.
   Машғулотга қўнғироқ чалинди. Ўқитувчи кириб келиб жойини эгаллади,  ҳамма саломга турди. Қизлар келишган ўқитувчини кўриб бир-бирини туртиб қўйишди. У эса жуда жиддий қиёфада ўзини таништирди.
- Мен Жалолиддин Баҳодировичман, фамилиям Муҳаммадхонов.
    Гулойим турган жойида қотиб қолди. Тили оғзида айланмай қолди. Аввалига кўзларига энди қулоқларига ишонмасди. Жалолиддинни кейинги гапларини эшитмади. Йўқлама  бошланганда исмини эшитиб ҳаёлини йиғиб ўрнидан турди. Энди ҳайратланиш гали Жалолиддинга келди. Рўйхатни гуруҳ сардори ўқишда давом этарди. Жалолиддин эса кўзини Гулойимдан олмай қолди. Аммо у қиздан аввал ҳушини йиғди. Дарсни бошлади. Гулойим эшитиб турарди-ю  ҳеч нарсани тушинмасди. Боши ғувиллаб, оёқ қўи уюшиб келарди. Яхши ҳам танаффусга қўнғироқ чалинди. Гулойим акасига смс ёзиб олиб кетишни сўраганди. Ҳеч кимга қарамай ташқарига отилди.


📝Қалб яраси. 3-қисм.

-Бас, ҳаддингиздан ошманг. Боламни жойига тинчгина қўяйлик. Менга уни кетганига куйингандек  кўринишга уринманг,- Жалолидддин Ойшаҳар опани итариб,  Гулойимни судраб хонасига олиб борди. Йўлда Жамила унга қарашди. Шундан кейин Гулойим бир ҳафта иситма ичида алаҳлаб ётди. Ўзига келганида жуда ғалати аҳволга келиб қолганди. Кўрган одам уни жинни бўлиб қолибди деб ўйларди. У ғалати ҳаракатлар қилиб тинмай Фаҳриддинни ўлимига сабаб бўлганини айтиб, ҳар сафар хар хил сабаб кўрсатарди.   Жалолиддин имтиҳонлари туфайли ўқишга кетишга мажбур бўлган. Хотинини аҳволидан бехабар эди.  У кетган кундан икки кун ўтиб  Баҳодир бой Гулойимни судраб уйидан олиб чиқди.
- Менга телба келинни кераги йўқ.  Ростан болангни ўзинг ўлдиринг сенга бу ерда жой йўқ.
   Гулойим шундан кейинги воқеаларни эслолмайди. Аммо  Замира опа жуда яхши хотирлайди. Қизига бу воқеани анча кейин айтиб берганди. Гулойим телбанамо аҳволда келтириб ташлагач Баҳодирбойни оғзидан чиққан гаплар катта жанжалга сабаб бўлган буни оқибатида Сулаймон полвон 3 инсултга учраб касалхонага тушиб қолганди. Ҳамма касалхонага кетгач Шарофиддин қизини атрофида гирдикапалак бўлаётган Замира опани ҳам синглисини ҳам судраб тепкилаб эски уйга қамаб қўйди.
-Агар отамга бир гап бўлса иккалангни ана шу уйга қўшиб ёқаман. Кейин айбдорликдан ўзига ўт қўйди деб айтаман.
   Уни турқини кўриб бу ишни қилишига ишонса бўларди.  Замира опа кўзлари бир нуқтага тикилиб турган қизига қараб узоқ йиғлади. Ундан кўра биринчи қайнонасини зуғимларига чидаб яшаганим афзалмасмиди деб ўзини қарғади. Боласини ташлаб келганини уволи деб ўйлади бошига келганларни. Шу ҳаёл бошига келди-ю бирдан ғимирлаб қолди. Уриниб кўриб биронта чиқиш тешигини топмади. Аммо орқадан биров келиб танбани очса чиқишни иложи бор.  Ўша биров ўғли Диёрбек бўлиши мумкин.
Диёрбек коллежни битириб Россияга кетганди. Чунки бобо ва бувиси вафотидан кейин у ерда амакилари ортиқча ворисни чиқиштирмай қўйишганди. У ерда узоқ йиллар ишлаб  йўлини топиб олди. Таниш билиш орттириб ўша ерлик ўзбек оилалардан бирини қизига уйланди. Онаси турмушга чиққанда 9 ёшда эди. Мана орадан  18 йил ўтди. Аммо онасини кечирган икки йилдан буён Ўзбекистонга келганида онасини тоғасиникига келиб кўриб кетарди. Қўлига бир йил аввал гаплашиб турамиз деб телефон ҳам берганди. Замира опа телефонни яширин сақлар вазият бўлганда ўғли билан гаплашарди. Мана ҳозир ундан ёрдам олишни вақти. Замира опа телефонни ичкари чўнтагидан олиб рақам бермоқчи эди, биров эшик олдига келди. Замира опани юраги тез уриб қора тер чиқиб кетди. "Шарофиддин" деб ўйлади. Йўқ аёл овоз келди:
-Момоси яхшимисиз?
-Насима келин?!
-Ҳа мен. Ҳали ўтганимда келин сизларни қамаб қўйиб очмасликни овқат бермасликни Шарофиддин буюрганини айтди. Ёнингизга қўймади. Эри ўзига ҳам онасиникига кетишни тайинлабди. Шарофиддин кечаси келиб ётиб эрта тонгда сигирларга қараб кетаркан. Мен овқат олиб келдим. Лекин танбани очолмаяпман.
-Қайнотангизни аҳволи қандай экан?
-Оғир шу кечадан ўтса яшар экан.
-Келин, сиз бошқа иш қилинг. Мени хонамга кириб мени ва Гулойимни паспортини олиб чиқинг.
-Нега?
-Ўғлимга айтаман мени ва қизимни олиб кетади.
-Вой ундай қилманг.
-Келин, Шарофиддин отасига бир гап бўлса бизни тириклай ёқишини айтди.
- Яхши ният қилинг.
-Қайнотангиз тузалса ҳам иккимизни бошимизга ит кунини солишади. Чарчадим болам,- йиғлаб юборди Замира опа,- Гулойим эсдан оғиб қолгандек тинмай алжираяпти. Бу ерлардан кетмасак унга бир гап бўлиши аниқ. Ёрдам беринг ёш умри ҳазон бўлмасин.
    Насимани Замира опага раҳми келди. Уни айтганини қилиб паспортларни эшик тагидан узатди. Қўйиб юборилган итни қайта боғлади. Бу орада бор гапни эшитган Диёрбек   йўлга тушганди. Тоғаси бормайман тутиб олишса ўлдиришади дегач қўл силтаб ўзи йўлга тушганди. У милиция билан ҳал қиламан деганди онаси кўнмади.




​​  Бу албатта Гулсанам ва Ойшаҳар опани режаларига зид эди. Шу сабаб Ойшаҳар опа тезроқ ишга киришишга қарор қилди. Эрига зўр бериб Гулойимдан болани тортиб олишга шама қила бошлади.
Баҳодир бойга бу фикр маъқул фикрдек ҳам туйилди. Унга ўғлини жиянини қолиб Гулойимни хонасига серқатнов бўлиб қолгани ёқмаётганди.
  Бироқ ўгай она режаси Жалолиддин томондан кескин танқидга учради. Ойшаҳар овқат устида Гулойимни эпсизлигидан нолиб деди:
-Ўзи сути  йўқ. Мана қўшимчага ҳам ўтдик. Болани эплаб боқолмаса қўлидан олиш керак. Бола энди 2 ярим ойлик бўлди. Яхши онани қўлида ўсса ҳеч нарсани билмайди.
Ҳамма бир зум жим бўлди. Бу гап Баҳодир бойга маъқул келгани кўриниб турарди. Қолганларга эса барибир эди. Муҳаммадхон бува ўз хонасида эди.
- Бу гапни бир эшитдим бошқа эшитмай, - Жалолиддин қилиқлари анчадан бери жонига тегиб юрган ўгай онасини гап билан силтаб солди. -Болага жуда яхши қараяпти. Ўғлим ўзини онасини қўлида катта бўлади.
    Ойшаҳар шундагина шошганини тушинди. Жалолиддин уни ўзини ёмон кўради, боласини жиянига олиб берармиди.
    Гулсанам эса ғазабдан ўзини қўярга жой тополмай қолганди. Гулойимга сабабсиз зуғум қилиб ҳеч ким кўрмай Жалолиддиндан калтак ҳам еди. Шундан анча тинчиб қолди. Ойшаҳар опани ҳам "болани олиб берасиз" деб қистамай қўйди. Гулойим ундан қутилганига бир оз ҳайрон ҳам қолди. Боласи ҳам кундузлари яхши ухлар, бундай пайтлар уй юмушлари билан банд бўларди. Ниҳоят ҳаёти оз бўлса ҳам яхши томонга ўзгарганди.
   Аммо бу бир туфон олдидан тинчиб қолган денгиз мисол эди аслида.
    Гулойим ўша кунга қайта-қайта қайтарди. Қанча уринмасин 6 йилдан бери ўша даҳшатли кунни бир сониясини ҳам ёдидан чиқармаганди.
   Фаҳриддинда кучли ич кетиш кузатилса бошлади. Аёллар маслаҳат берган маҳаллий дори дармонлар таъсир кўрсатмай бола ҳолдан кетиб қолгач шифокорга олиб борадиган бўлишди. Машинага чиқаётганларида у зўрға нафас оларди. Гулойим йўл бўйи Аллоҳга ёлвориб боласини омон сақлашни сўраб борди. Ичида оддий ич кетиш ҳозир шифокорлар бир йўлини топади деб тасалли бериб қўярди. Бироқ шифокорлар текширувдан кейин Фаҳриддинни дарҳол жонлантириш бўлимига олишди. Даҳшатга тушиб қолган Гулойимни тушунгани шу бўлдики, бола ҳаддан зиёд сувсизланган, ҳаёти хавф остида. Анча кеч олиб келишган.
    Гулойим ўша даҳшатли кунларни кўз юммай ўтказди. Жалолиддин ҳам ёнида туриб умид билан боласини соғайишини кутарди. Аммо Фаҳриддинни аҳволи кундан кун оғирлашиб охири ҳаётни тарк этди. У онаси ҳаётини атиги 3 ой-у 10  кун қуёш мисол ёритди. Кейин эса Гулойимни тубсиз жарликка ташлаб ўзи фаришта мисол учиб кетди. У шифохонадан қандай қайтишди, нималар бўлди эслолмайди. Фақат болам деб нола қилиб келарди.  Жалолиддин болани кўтариб хонасига олиб ўтиб кетди. Орқада телбанамо бўлиб келаётган Гулойим кутилмаган зарбадан йиқилиб тушди.
- Сен ўлдирдинг болани. Қўлингдан қараш келмади. Эплолмадинг. Бола ўзидан ўзи бу даражада ич кетма бўлмайди. Сен ё кашадан ё нафсингдан уни шу аҳволга солдинг. Гулойим қайнонасини тарсакиларини ҳис қилмас, миясида сен ўлдиринг деган сўз чарх урарди.
Давоми бор
Муаллиф: Мафтуна Абдуллаева.


   Гулойим майин жилмайди. Ростдан боласи туғилишини ҳаммаси яхши бўлиши учун ҳам кутяпти.
Ниҳоят Наврўзга 3 кун қолганда Гулойимни дард тутди. Эрта тонгда Жамилани излаб деворсиз қўшни қайнакасини уйи томон борди. Овсинини аҳволини кўриб Жамила дарҳол туғруқхонага кетиш тайёргарлигини кўра бошлади. У кучсиз ва ёш бўлгани учун жуда қийналиб фарзанд дунёга келтирди. Болани қўлига бермай ўзини жонлантириш хонасига олишди. Гулойим  икки кунча ўзини билмай ётди. Кейин ҳушига келиб боласини сўради.
-Ўғил туғилди ,- деган гапдан ҳамма хурсанд бўлиб кетди. Баҳодир бой биринчи ўғил набирам деб отасига суйинчилади. Жалолиддин ҳам ота бўлганидан боши кўкка етди. Шифокорларга суйинчини катта бериб хотинини сўради.
-10 кунларда чиқади. Яхши парвариш қиласизлар. Она ҳам бола ҳам нимжон.
   Ниҳоят 10 кун ўтиб она бола ўз уйларига келишди. Энди уларга иссиқ ва чиройли бошқа бир хона тайёрланганди.
    Гулойим учун ҳам "яхшироқ" кунлар бошланди. Чунки қайнотаси ва эрини унга муносабати оз бўлсада ўзгарди. Жалолиддин ўқишдан қайтган кунлари ўғлини кўриш учун Гулойимни олдига кирар аввалгидек қизни ерга урмасди. Қўрқиб қолган қиз фақат Жалолиддин берган саволларга жавоб берар, бошқа пайт эрига ер остидан қараб турарди.
   Жалолиддинни бу қилиғи Ойшаҳар  опага ёқмади. Буни Гулойимни тинмай тергашидан билса бўларди. Ҳали чақалоқни чилласи  чиқмагани учун у кун ора Жамила билан алмашиб она болани олдида қоларди. Ундай қиляпсиз бундай қиляпсиз дея ўз гапига қарама қарши гапни ҳам айтиб Гулойимни койир. Етмаганига ҳовлидагиларга ҳам ёмонларди.  Бу гапларга Жамила тишини тишига қўйиб чидаб турарди. Чунки энг аввал у қайнонасини мақсади болани Гулойимдан тортиб олиб Гулсанамга бериш, ўзини эса яна чўриликка қўйиш иложини қилолса ҳайдаб солиш эканини сезганди. Охири яхшилик билан тугасинда деб жони ҳалак бўларди.
  Гулойим энди турткиларга ҳам, эрини кундоши хонасида тунашига ҳам анча кўникиб қолганди. Ўғли Фаҳриддинни чилласи чиқса ҳам удумга кўра онасиникига олиб боролмайди. Ва на онаси набирасини кўргани келолади. Ўғли жуда йиғлоқи эди туни билан бешик тебратишига тўғри келарди баъзан. Қанча қийналса ҳам Фаҳриддинга меҳри тошиб  боқиб онасини ўзидан ҳам қийинлигини англади. Она бўлиш қийин экан. Болангни оёғига кирган тикан сени юрагингга суқиларкан. Оҳ бу оналар...
  Эшик очилиб кириб келган Жалолидддин уни ҳаёлини бўлди. Кун кеч бўлиб қолганди одатда бу пайт эри олдига келмасди.
-Ўғлим ухладими?
-Йўқ ҳали.
-Қани нима қиляпти?,- Жалолиддин Фаҳриддинни қўлига олди. Гулойим уларга қараб туриб ич-ичидан хурсанд бўлди. Жалолиддин болани қўлидан қўймай кўтариб эркалатарди. Фаҳриддин бунга жавобан илжайиб қўярди.
-Қара бу куляпти.
-Кўтарганга хурсанд бўляпти.
-Унда кўпроқ кўтариб юр.
- Холам (бу ерда қайноналар шундай аталарди) қўлга ўргатманг деб кўтаришга қўймайди.
-Ҳар бало деяверади,-у ўғлини қўлидан қўймади.
Жалолиддин Гулойим ўғлини ухлатиш учун бешикка солаётганда ҳам чиқиб кетмади. Фаҳриддинни ўйинчоғини бир оз ўйнаб турдида деди:
-Менга ҳам жой сол. Шу ерда ухлайман.
  Гулойим бир оз қараб қолди. Чунки бешик уй тўрида турар, Жалолиддинга қаерга жой солишга иккиланди. Ёнидан солишга ҳайиқди. Эрини айтган гаплари ҳали қулоғида.
-Бўлсангчи. Чарчадим, Жалолиддинни юмшоқ оҳангидан таваккал қилиб ёнидан жой солди. Жалолиддин ҳам индамай ўрнига чўзилди. Гулойим чироқни ўчириб тун чироқни ёқди. Ўғли ғингшиди. Гулойим унга кўкрак тутди. Кейин тебратиб ширали овозда алла айта бошлади. Бола 2 соат деганда чуқур уйқуга кетди. Қўллари толиб кетган Гулойим Жалолиддинни ухлаб қолган бўлса керак деб сассиз аста ёнбошлади. Чарчаган кўзларини уйқу домига тортганди ҳамки эрини қучоғига тортишидан  уйғониб кетди:
-Гулой Фаҳриддин ухладими? - шивирлади Жалолиддин.
-Ҳа.
-Қанча ухлайди?
-Бир соатча.
- Яхши. Энди мени аллалаб қўй,- Гулойим бу уйга келиб Жалолиддинни қучоғида ўтказган илк тунини нимага йўйишни билмасди. Бу шунчаки   эрини бир кўнгли суст кетди, энди қайтарилмайди деб ўйлади. Аммо шу кундан бошлаб Жалолиддин Гулойимни хонасида қоладиган бўлди. 


-Унда қўшни маҳаллалик Зубайдамиди тез чақир. Бошласин ишини.
-Ҳўп.
   Кейин аста юриб ошхонада овқат қилаётган Ойшаҳар ва Гулсанамни олдига борди. Гулсанам Муҳаммадхон бувани акасини набираси эди. Ён қўшни бўлишгани учун ака сингилдек эдилар. Гулсанамни онаси Ойшахарни опаси бўлиб, айнан унинг тавсияси билан  Баҳодир бойга Ойшаҳар олиб берилганди. Муҳаммадхон бува эса бу икки ғийбатчи хотинни сира ҳушламасди. Энди учинчиси ҳам хонадонида.
-Келин эшитиб қўйинг. Бугундан дори даъвоси тугамагунча Гулойим уйидан чиқмай ётади. Иш кўпайди деб чиқарганингизни кўрсам мендан яхши гап эшитмайсиз.
  Ойша ҳар ҳўп- ҳўплаб тилёғламаликка ўтди. У бу чолдан ўлгудек қўрқарди. Чунки бу одам истаса эри шу бугун уни кўчага чиқариб ҳайдайди.
    Гулойим шу хонадонга келин бўлиб даволаниш учун кетган 10 куни жисми озроқ дам олди. Даволаниш тугаб яна уй юмушларига шўнғиди. Шу кунгача уни менсимай бор йўқлиги билан ҳам иши йўқ кундоши негадир Гулойимга ёпишиб қолди. Қилган ишидан камчилик топар. Қоч ўзим қиламан. Ҳамма жойни ҳаром қилдинг" деб жеркиб соларди. У қандайдир асабий, қовоғини очмасди. Гулойим қанча оғир ботса ҳам чидарди. Бошқа иложи ҳам йўқ эди. Аммо эри келадиган кунлар юраги ёниб келаверарди. Кундоши билан ёнма-ён кўриш қиз учун жуда азобли бўларди. Тунлари кўзига уйқу келмас. Деразадан ҳовлига қараб тонг орттирарди. Эри келган куни Гулсанам атайин қилгандек кеч турар. Гулойимни олдида хар ҳил шамалар қилиб " уйқуга тўймагани" билан зорланиб қўярди. Оҳ Яратган эгам ҳисларни яратгунча аёл рашкини энг кучли оловдан яратган бўлса керак. Гулойим рашкидан шу кунлари изғирин шамолларни ҳам ҳис қилмай қўярди. Бу келинни тинмаслигига совуқни ҳам писанд этмаслига эркаклар ҳам ичида тан берарди.
   Бу йилги Янги йил байрами Гулойимга татимади. Муҳаммадхон бувани талаби билан ҳамма бир дастурхон атрофига йиғилди. Гулойим ўзини ортиқча сезиб унғайсизланарди. Гулдай очилиб турган Гулсанам олдида ўзини жуда иркит сезарди. Айни пайтда эса қорни қаппайиб турган кундошига Гулсанамни ҳам ҳасади келиб турганини билмасди.
    Феврал тугаб Гулойим фарзандини дунёга келтириши керак бўлган март ойи ҳам келди. Энди у анча оғирлашган кун санаб боласини бағрига босишини кутарди. Балки шу сабабми ёки ҳамон ҳомиладор бўлмагани сабабми  Гулсанам яна ҳам қутурган ҳатто катта бувадан ҳам қўрқмай Гулойимни шу аҳволида ҳатто калтаклашгача борди. Кўриб ажратиб олган қайнонаси унга икки шапалоқ урдида деди:
-Эркалигинг  онангни уйида қолган аҳмоқ. Бу туришда буни боласига бир гап бўлса кетингга бир тепишмасин яна. Шу кунгача Муҳаммадхонни гапи иккита бўлмаган. Сен ким бўлибсан уни сўзидан чиқиб. Сабр қил. Қиз туғса янаям эътибордан қолади.
-Ўғил туғсачи?
- Бир амаллаб боқолмади деб сенга олиб бераман.
-Эсингиз жойидами. Ўшани боласини боқаманми?
-Эрингни боласини боқасан. Унутма онангни битта қизидирсан, лекин эрингни иккинчи хотинисан. Эрлар болаларга қараб тез оғишади. Шунинг учун каллангни ишлат.
   Гулсанам ҳўнграб йиғлаб юборди. Унга бу гаплар жуда алам қилганди. Гулойим эса бировга кундошидан шикоят қилмади. Ишини қилиб юраверди.
-Овсин, қаранг қизил олма келди, - деди бир куни Жамила унга 5 -6 олмани кўрсатиб. Ошхонада Жалолиддин ҳам бор эди. Қиз тортиниб уларни олдига кирди.
-Арчиб берайми?
-Йўқ,- деди у шошиб,- шундай ейман. Гулойим ўзини гапидан уялиб кетди-ю , барибир олма олиб иштаҳа билан бир тишлади. Жалолиддин сув ичиб ташқарига чиқиб кетгач, Жамила уни туртди.
-Олмани эрингиз олиб келди. Кеча қизил олма егим келяпти деганингизга олма ичидан қизилини излаётгандим Жалол ака кириб қолди. Қайнонам нима излаяпсиз деб сўраганди Гулойимни қизил олма егиси келибди. Яна шамоллаб иштаҳасиз юрибди дедим. Бугун Жалол ака олма ҳали бўлса ҳам қип-қизил олма кўтариб келибди. Барибир ота бўляпти. Боласини ўйлайди. Ҳали полвондек ўғил туғиб беринг кейин сиздан айланиб қолади.  


-Бўлинг тез. Бир шаҳар айланамиз. Бу ҳар доим ҳам насиб қилмайди.
    Иккови етаклашиб туман марказидаги туғруқхонага йўл олишди. Гулойим оғриқ бир оз пасайган бўлса ҳам йўлда қийналди. Етиб боргунларича ранги бўзариб кетди.
-Вой яхшимисиз? Нима бўляпти?
-Машинада юриш ёқмади шекилли,- деди Гулойим туғруқхона эшиги олдида тўхтаб.
-Майли юринг. Ҳозир кўриб қўйишади.
-Тўхтанг,- деди Гулойим овсинига илтижоли қараб, - биронтадан телефон қилиб онамни чақирайлик. Шу ерда бир кўрай.
    Жамила ўйланиб қолди. Аммо шўрлик қизни аҳволини кўриб рози бўлди.  Гулойимни кўрикка навбатга қўйиб ўзи аллақаёққа кетди.
-Бораман деди онангиз. Сиз кўрикдан ўтаверинг.
   Гулойим ҳаяжонлана бошлади. Бир тарафдан илк бор боласини аҳволини билади. Иккинчи тарафдан 3 ойдан бери кўрмаган онасини кўради.
    Кўрик ўтказган шифокор иккисини ҳам роса койиб берди:
-Шу пайтгача ҳам тушмайсизми УЗИ га. Шу сизларни қишлоғингиз қолоқлигича қолди-да. Шу ёшда ҳам турмушга берадими. Онангизни кўзи қаёқда. Ёш келинни олиб қайноналар ҳам юраверади. Биз туққанда бундан ҳам йиш эдик деб. Замон энди аввалгидек эмас. Аёллар аввал уйида ҳам туққан. Ҳозир нима кўп касалликни тури кўп. Бирон нарса бўлса туққандан кейин бизни ёқамизга ёпишишади эркакларингиз.  Ўзлари ҳомиладор бу деб аяб ўтирмайди.
-Болам яхшими? - ташвиш билан сўради Гулойим.
- Оддий тил билан айтсам: бола тушиш хавфида, ўзингизда буйраклар шамоллаган. Қон ҳам кам экан. Бола лойқа сувда қолиб кетган. Ҳаракати нисбатан суст. Ётиб даволанмасангиз бўлмайди. Ўзингиз ҳам роса чарчабсиз.
-Опа, бизникиларни биласиз ётқизгани қўймайди. Яхши, қиммат дори дармондан ёзаверинг. Ҳозир олиб кетиб уйда даволаймиз. Уйда ўзим қарайман.
-Сизларни аёлларингизни иши қолиб буни ётқизиб қўясизларми?
-Ётади. Яқинда янги келин олдик. У қилиб туради. Ҳалиги жинси нима экан?
- Биринчи бола-ку нима қизиғи бор.
-Қизиқда.
-Ўғил бола. Шунинг учун ҳам эҳтиётини қилинг. Ўғил бола нозик бўлади.
   Гулойим бу гапдан бир оз кўнгли кўтарилди. Шифокорни олдидан чиқиб Жамила Гулойимни бино ортига олиб борди.
-Онангиз шу ерга келади. Мен айтилган дори дармонни оламан.
   Гулойим у ёқдан бу ёққа юргач 10 минутча вақт ўтиб онаси кўринди.
-Она,- Гулойим боласини ҳам унутиб чопқиллаб бориб Замира опани қучоқлади. Онаси қизини узоқ бағридан қўймади. Озиб, чарчаб қолган қизига ўкинч билан термилди. Уйидагиларни муносабатини сўради. Албатта Гулойим ёлғон жавоб берди.  Она эса барини кўриб турганди.
-Жалол нега уйланди унда,- деди Гулойимни чеккадаги скамейкага томонга бошлаб.
-Отамда Шароф акам учун ўч оляпти. Мени соддалигимдан фойдаланди холос.  Ҳаммангизни юзингизни ерга қаратдим.
-Қизим сен ҳозир буларни ўйлама. Битта соғлом бола туғсанг ҳаммаси яхши томонга ўзгаради.
-Жамила опа ҳам шундай деяпти. Ўғил бола экан. Оилада ҳали ўғил набира йўқ  буни билишса роса суйинишади деди. Фақат ҳозирча айтмаймиз деди.
-Тўғри айтма. Айтиб бўладими дўстдан кўп душманинг бор.
-Ҳим.
- Бу ергача келган бўлсанг бирон нарса бўлдими?
-Ҳа бир оз тобим бўлмади. Муҳаммадхон бува қўймай жўнатди.
-Аллоҳ рози бўлсин. Яхши одам.
-Ҳа. Уйдагилар яхшими? Энди сиз айтинг.
   Шўрлик она нима десин. 3 ойдан бери қон ютиб юрибман. Отанг 2 инсултни ўтказгач акаларинг менга кун бермай қўйди десинми? Шундоқ ҳам сўлиб қолган қизини баттар азобласинми?  Алдади. Қизидан фарқли ишонтириб алдади.
   Жамила она бола бир-бирига тўйсин деб, қолаверса ҳомиладор хотин билан қандай бозор айланаман деб 2 соат бозорга йўқ бўлиб кетди. Ҳориб чарчаб қайтганида она бола ҳалиям суҳбатлашиб ўтиришганди.
-Энди биз кетайлик қуда момо,- деди Жамила қўлидаги оғир сўмкасини ерга қўйиб.- Биз биринчи кетайлик. Сиз кейин борарсиз. Жодугар билиб қолса мени таъзиримни беради.
-Майли. Рахмат қизим сизга.
   Она бола йиғлагудек бўлиб бир -бирлари билан хайрлашишди. Гулойим ва Жамила уйга қайтгач шахсан катта бувани ўзи Жамилани сўроқ қилди. У ҳам болани ўғил эканидан бошқа ҳаммасини оқизмай -томизмай айтди. Бу маълум бўлса ўгай қайнона ва кундош бола билан Гулойимни ҳам бир жойга суради деб қўрқди.


📝Қалб яраси. 2-қисм.

Бир -бирини қувиб яна бир ой ўтди.
Гулойим рашк оловида қоврила -қоврила  эрини тўйига тайёргарлик қандай кетаётганини ноилож кузатиб юрарди.
  Тўйга бир ҳафта қолди деган куни уни Муҳаммадхон бува чақирди. Бу одамни Гулойим жуда кам кўрарди. Юраги ҳаста бўлгани учун кўпчилик ичида кўп ўтирмасди. Аммо ҳамма ундан қўрқишини ва ҳурмат қилишини биларди. Бувани нима гапи бор экан деб аста салом бериб қўрқибгина кирди. Хонани кабоб иси тутиб кетган очиқ дастурхонда яна сархил мевалар ҳам бор эди.
     Дастурхон атрофида Жалолидддин ҳам бор эди.
-Келинг келин ўтиринг бундоқ. Ҳа баракалла. Эрингиз шашлик олиб келибди сизга ҳам илиндим. Қани олинг.
  Гулойим бувани савлатидан бир ҳайиқса яхши муомаласидан бир ҳайиқарди.
-Рахмат лекин қорним тўқ эди,- деди ёлғондан. Аслида анчадан бери шашликка кўнгли суст кетар. Оғзида йиғилаётган сўлагини дам бадан ичига ютарди.
-Бунақаси кетмайди. Мени кампирим юкли пайти ҳўкизни қовуриб берса ҳам еб юборарди. Раҳматли. Келинларга ҳам ўзи тепасида туриб роса едириб ичирарди. Ўзи емаси боласи нима ейди дерди,- кулди бобо. -Келганингдан бери кундан-кунга озиб кетяпсан. Булар қашшоқлашиб келинни боқолмай қолган бўлса мана мени пенсиям бор.  Қани олинг,- қиз тортиниб турар.
  Гўё чол ҳам ўйин қиляпти-ю қўлига гўштни олиши билан.
-Кўнглинг яна нимани тусайди,- деб қизни мазахлайдигандек туйилди. Бироқ бува унга самимий қараб турар қўлини таомга узатмагунча қўймади. Охири қиз қўрқибгина бир бўлак гўшт олди. Бува кейин тинмай ниқтаб ҳаммасини ейишга мажбурлади. Гулойим нақ бир порсияни еб олгач нафси қонганини ҳис қилди. Бува яна мажбурлаганди уялиб кулди:
-Яна есам ёрилиб кетаман. Муҳаммадхон бува кулиб қўйди.
-Майли энди бораверинг. Бундан кейин ўзим сенга қарашиб тураман. Ҳозирги эркаклар ўзи битта хотинни эплаб боқолмайдида иккинчиси олишга чопади. Бориб дамингизнини олинг. Менга қайнонангизни чақириб қўйинг.
    Шу кундан қайнонаси унга кўпроқ заҳрини қочадиган, аммо камроқ иш буюрадиган бўлди. Албатта оғир ишлар озроқ чекланди, қолганлар юмушлар барибир Гулойимни зиммасида эди. Тўйга 5 кун қолганда Гулойим ҳовли чеккасидаги бир уй даҳлизга кўчирилди. Гулойим лабини тишлаб қонатганча ўз ўрнини кундошига бўшатиб берди. У оиладагилар, онаси бу гапни эшитиб қай аҳволда экан деб ўйлади. Ахир Баҳодир бой бу тўйни Сулаймон полвонни нафсониятига тегиш учун тезлаштиряпти. Гулойим ёлғиз тунларида тақдирини шўрлигини ўйлаб кетарди. 17 ёшида севгиси барбод бўлди, ҳаммани олдида шарманда бўлди, оиласидан тирик айрилди. Мана бугун 3 ойлик турмушидан кейин кундош билан сийлайди. Яна қанча жабри бор экан бу фалакнинг.
   Гулойим тўй дабдабасини юрак бағрини ўртаб, кўз ёшлари билан тинглаб ётди. Айтишларича ўлган аёлни эри бошқага уйланса, никоҳ ўқилаётганда унинг  гўрига қўйилган сув қайнаб кетар экан. Бу гапни илк бора эшитганда тушинмаганди. Ишонмаганди. Бугун тушинди: бу гапни маъноси аёл эрини қанчалар қизғанишини ифодалаш учун айтилган экан. Оҳ бу тунлар Гулойим рашкдан бўғилиб қолай дерди. Ичида шундай бир олов ёнар эдики, ташқарига чиқса бутун дунёга ўт қўйишга етарди. Гулойим бу оташга 10 кун чидаш берди. Кейин яхши овқатланмагани ва уйқусиз тунлар таъсирида  тоби қочди. Ҳовуздан сув тортаётган Гулойим бирдан қорнида ўғриқ ҳис қилиб букчайиб қолди. Айни шу пайт ташқарига айлангани чиққан Муҳаммадхон бува чиқиб қолди. У Жамила Гулойим суяб хонасига олиб бораётганини кўриб аввалига индамадида, ярим соат ўтиб келинини чақирди:
-Лаббай ота.
-Жамилага айтинг ҳозироқ Жалолиддинни хотинини дўхтирга олиб бориб дори-дармон ёздирсин.
-Гулсанамга нима бўлибди?
- Мен Гулсанамни айтмаяпман,- қовоғини уйди бува,- яхшиси ўзини чақиринг. Сизларни битта гапни ҳам охиригача етказмайсизлар.
   Ойшаҳар нимага " ҳўп бўлади" деб чиқди-ю аламини кириб Гулойим билан Жамиладан олди. Иккиси нима гаплигини билмай ҳайрон бир - бирларига қараб қўйишди. Зум ўтмай Жамила хурсанд қайтиб келиб қўлидаги пулни кўрсатиб катта бувани гапини айтди.




​​Эртаси куни Жалолиддин ўқишдан қайтиб келгунча ўзини айблади. Гўё бу бир таббий ҳолдек қабул қилди. Аммо ярим тунда дўстлари даврасидан қайтган эрига боқиб "эр бермоқ, жон бермоқ" деган гапни маъносини англади. Чидаб туролмади.
-Мендан шунчалар нафратланар экансиз нима қилардингиз ҳаётимга кириб. Мен сизни севмасам бунчаликка бормасдим.
-Қанчаликка,- бир оз ичган Жалолиддин қизга жирканиб қаради, - Гулсанам ҳам мени болалигидан севади. Лекин бирон марта кўзини қисиб ҳам қўймаган. Сен ўз эгалик қилолмай менга нима деяпсана?
-Ҳеч бўлмаса боламизни ўйланг - кўз ёши юзида сел бўлиб тошаётган қиз Жалолиддинни туртисига парво қилмади.
-Итдан бўлган қурбонликка ярамайди,- деди эри дона-дона қилиб. - Сен кимсан -у боланг ким бўларди.
    Гулойим бу гапдан кейин қалтирашга тушди гапиролмади. Аммо Жалолиддин ичкилик таъсирида  кўнглидагини тўкиб солди.
-Сенда озгина ғурур бўлса Сурайёдек ўзингни ўлдирардинг. Бунақа шармандаликни кўтариб юрмасдинг.
   Гулойим  ток уриб ўлган Сурайёни нима алоқаси борлигини тушинмади.
-Нега бақраясан? Анави ҳароми аканг Шароф Сурайёни бадном қилганида у шармандаликдан ўлимни афзал билганди. Сен эса  келган итдек ўлиб турган  экансан бирдан бўғоз бўлиб қолдинг. Аммо қараб тур ўлмаганингга пушаймон бўласан,- Жалолидддин қизга ҳақоратлар ёғдириб кейин бемалол ётиб ухлади.
  Гулойим эса оғзини ёпиб узоқ йиғлади. Яшашдан шу қадар чарчадики. Ўзини ўлдириш фикри  бу сафар миясига маҳкам ёпишиб олди. Секин ўрнидан турди. Бу ишни қаерда ва қандай қилишни совуққонларча ўйлаб олди. Арқонни олиб молхона томон ўтди. Оёқ остига нарса қўйиб арқонни боғлади.  Бўйнига арқон солди.
Мана ниҳоят баридан қутуламиз болам. Биздан ҳам қутилишади. - Гулойим қўлини қорнига қўйди. Ҳомиласи бешинчи ойга ўтганди. У оёқ тагидаги столни тепмоқчи  бўлганди бирдан ҳали бирон марта қимирламаган боласи бир тепиб қўйди. Секингина ожизгина ҳудди мени ўлдирманг деётгандек.
Гулойим бирдан тўхтади. Ич-ичидан бир фарёд келди лекин бақирмади. Бу фарёд юрак бағрини тилка пора қилиб бутун танидан оламга отилди. Аммо уни ҳеч ким эшитмади. Анча вақт бўйнида арқон билан йиғлади. Кейин аста арқонни чиқарди. Кўз ёшларини артди. Арқон ва столни жойига олиб борди. Жонига қасд қилиш талвасаси ўтиб кетди. Ҳали дунё юзини кўрмаган бола уни ҳаётини асраб қолганди. Шу воқеадан кейин Гулойим бир оз ўзини қўлга олди. Энди фарзанди ҳам ҳар замонда қимирлаб ўзини борлигини эслатиб турарди.  Бу қизга катта куч берар ҳали у дунёга келса қоронғу умрига қуёш бўлиб чарақлашига умид боғлади. Бу ёқда эса ҳамма тўй ҳаракатига тушиб кетганди. Ҳамма Гулойимга янада паст назар билан қарар. Бир кераксиз буюм ёки уй ҳайвонига қарагандек   қарашарди. Фақат катта овсини Жамила унга ачинганидан яхши муносабатда бўларди. Айнан у Жалолиддинни Сурайё ҳақидаги гапига аниқлик киритиб берди.
-Буни мендан эшитганингизни ҳеч кимга айтманг. Бу сир шу қадар қаттиқ сақланадики саноқли одам билади. Хуллас сизни акангиз Шарофиддин Сурайёни алдаб кетди. У уйланади деб ишонган экан. Акангиз бошқага совчи қўйганини эшитиб Жалолиддинга ёрилибди. Жалолиддин бориб Шарафиддинга қилган ишига жавоб беришни талаб қилибди. У эса Жалолиддинни мазахлаб қўлингиздн ҳеч нарса келмайди. Ҳеч нарсани исботлай олмайсиз деб ҳайдаб солган. Бу гапдан хабар топган Сурайё ўзини осиб қўйди. Уни мурдасини Жалолиддин топиб олган. Бор гапни қолганлар шундагина билишди. Ҳамма Жалолиддинга ёпишди. Ўзим ҳал қиламан деб Сурайёни ўлимига сабабчи бўлдинг дейишди. Кейин қайнотам номус қилиб ток уриб ўлдига чиқарди қиз бечорани. Жалолиддин эса тиш қайраб юрган экан сизни қурбон қилиб танлабди.
Гулойим шундагина нега акалари тирик қолдирганини англади. Демак уни уйидагиларни ҳам бундан хабари бўлган.
Ҳаммаларинг бир гўрсан, деди ўзи билан суҳбат қиладиган тунларни бирида ҳамманинг ёмон кўраман. Фақат сени яхши кўраман болам. Энди фақат сен учун яшайман. Фақат ўғил бўлиб туғил. Бўлмаса сени ҳам одам ўрнида кўришмайди. Онанг сени ҳимоя қила олмайди. Онанг жуда ожиз болам.
Давоми бор
Муаллиф Мафтуна Абдуллаева


-Ҳой овсин, бўлди,- деди олдига бориб, - чой ичсангизчи. Қолганини кейин қиласиз?
-Чарчамадим.
- Сиз чарчамаган бўлсангиз бола чарчади. Тушиб нетиб юрмасин. Катта бувам бизни соғ қўймайди. Туринг.
   Гулойим ўроқни қўлидан ташлади. Қаддини кўтармоқчи эди бўлмади. Бели қотиб қолибди. Овсини Муҳайё ёрдам бериб зўрға турди. Ошхонагача тишини тишига қўйиб юриб борди. Вақт ўтган сари бели, қўли ва сонидаги оғриқлар кучаяверди. Бирданига зўр ишга солинган танани мушаклари қаттиқ толиққанди.
-Ҳа янгамулло,- у дастурхонни йиғиштираётганда Гулсанам келди. -Акам келиб бағриз тўлиб қолдими?
    Гулойим индамади. Сўз демай ошхонадан чиқди. Яна ўроққа ёпишди. Эркаклар далага кетишди. Авжи пахта терими иш қайнайди. Аёллар кундалик пишир-куйдирга ўтишди. Уйда фақат Гулсанам бекорчи ўтирарди. Бекорчиликдан у ёқдан бу ёққа ўтиб Гулойимни нафсониятига тегадиган гап қиларди. Вақт ўтган сари қайнонаси тайёр чўрига кўникди. Роботдай иш қилиб тинмайдиган одам кимга ёқмайди. Овсини ҳам икки ойда озиб сўлиб қолган Гулойимга кўп ҳам зуғум қилмай қўйди. Фақат Гулсанам кундан-кунга қизни таҳқирлашни янги усулларини ўйлаб топарди. Ҳатто уйлари олиб ўтиб ич кийимигача юборди. Гулойим исён қилмас, нолимасди факат ёлғиз қолганида тўйиб йиғларди.
     Онасини кўргани боришга руҳсат йўқ эди. Ҳатто қўнғироқ қилишга ҳам имкон беришмасди. Гулойим Жалолиддин ўқишда шаҳарда қоладиган кунлари ҳам жойини пойгакда солиб ётарди. Ўтган икки ой ичида анча чўкиб қолди. Тунда ухлай олиш ва оғир ҳаёллар қийнамаслиги учун Кун бўйи тинмай ишларди. Аммо Жалолиддин келадиган тунларда кўзига уйқу келмасди. Йигит уни қанча ҳақорат қилмасин ҳалиям уни севарди. Чироқ ўчганда у томонга қараб кўз узмай ётарди. Жалолиддин баъзан телефонда гаплашса қулоқ солиб ўтирарди. Майли унга гапирмаса ҳам овозини эшитиш ҳам ёқимли эди.
   Ҳомиласи 4 ой бўлса ҳам ҚВПпга чиқаришмади. Ҳамширани ўзи келиб ҳужжатларини олиб кетди.  Уни барча ҳаракатларини қайнонаси назорат қиларди. Қуда томон билан бориш келиш бўлмайди деган тақиқни ҳам қўйиб ўзи назоратга олганди. Онасини соғиниб Гулойим ҳаёлан уни жонлантирарди. Қўлларидан юзларидан ўпарди. Баъзан тунда қочиб кетиб биттагина қучоқлаб келишдан ўзини зўрға тиярди.
   Гулойимни оғир ишларга ҳам ўзини ураётганини кўрган катта овсини бир кун уни чеккага тортди. Айни Жалолиддинни уйини ремонт ишлари авжига чиққан пайт эди.
-Менга қаранг овсин, бола учун сал ўзизни авайланг. Агар ўғил туғсангиз сизга муносабат ўзгаради. Қайнотам  биз икковимизни қиз туққанимиз учун боламизни қўлига ҳам олмаган. Ана кичик овсин қайнонамни қистови билан ҳомиладор бўлганди яна қиз экан қўймай олдириб ташлатди. Бола туғилгунча сабр қилинг. Аллоҳ ҳам ҳар бандасига ёмон кун билан бирга яхши кунни ҳам раво кўради. Бу бола туғмасангиз сизни аниқ ҳайдаб юборишади. Чунки Катта бувам мени зурриёдимни кўчага қўйсанг розимасман деб қўрқитиб сизни келин қилишга ҳаммани мажбурлади. Шунинг учун озроқ ўзингизни авайланг.
    Гулойим бу гапдан кейин балки туғсам ҳаммаси яхши бўлар деган умидга таяниб қолди.
   Бироқ бу умиди ҳам пучга чиқди. Ноябр ойини бошларида, Жалолиддинни уйи тўла таъмирдан чиққач, уйдагилар ғимирлаб қолишди. Бир куни овсини ва қайнонаси икки тугун кўтариб қаёққадир кетишди. Улар қайтиб келгунча Гулойимни кўнгли негадир ғашланаверди. Иккови қайтгач эса бу бекорга бўлмаганини эшитди. Кичик овсини ошхонада куймаланаётганда аста сўради:
-Бугун қаерга бордингиз? Худди совчиликка кетаётганга ўхшадингиз.
-Ҳа, -Муҳайё кўзларини яширди,- сизга мулла акам айтмадими ҳали...
-Нимани?
-Фақат асаб бўлманг. Бу уруғига қирғин келгур эркак зоти аёлни бир томчи ёшига арзимайди асли...
-Нима демоқчисиз?
-Ҳалиги Жалолиддин акамни Гулсанамга уйлантиришмоқчи?
"Уйлантиришмоқчи " бу гап унга узоқдан акс садо бера бошлади. Қайта-қайта. Муҳайё Гулойимни бунисига чидолмайди ҳозир дод солади деб кутди. Лекин овсини секин ошхонадан чиқди. Индамай ўз юмушларига киришди. "Бир умр мен билан ўтармиди. Мени ўзи унга нима керагим бор? Айтди-ку бузуқлигим учун қўйнига солибди. Йигит уйланаман деган қизини билан кўча кўйда ўйнашмайди деб. Мен шунақа расво одамман. Менга бу ҳам кам"


Тонг саҳар эшик тарақлаганидан уйғониб кетди.
-Келинпошша нима уйингизда пешингача ухлашадими? Бир ўрнингиздан туриб ҳамма ёқни чинни чинор қилингчи,-  қўлини белига тираб ўгай қайнонаси турарди.
-Ҳўп бўлади,- қиз бошини қуйи эгиб ташқарига йўналди.
Бу уйга келиб биринчи эшитган ана шу гапидан сезилган "сен чўриликка келдинг" деган оҳанг ҳар бурчакдан ўз бўйини кўрсатарди. Тўйига ва куз келганига бир ҳафта бўлди. Бу вақт ичида Жалолиддин бирон марта қорасини кўрсатмади. Қизга эса бу уйдаги деярли ҳамма ишлар юклатилди. У эртадан кечгача тиним билмас, уни ҳомиладор деб биров ачинмади. Уйдаги эркаклар уни бор йўқлигига ҳам эътибор беришмасди. Қиз ёлғиз ўзи ошхонада овқатланарди. Аёллар эса: қайнонаси улар билан турадиган кичик овсини ( Жалолиддин икки укаси икки йил аввал уйланишганди) ва бу ҳовлига деярли ҳар куни келадиган Баҳодир бойни жияни Гулсанам, қизни тинмай мазахлаб иш буюришарди.
    Кун бўйи чопиб ҳолдан тойган Гулойим тунни ёстиқ қучиб ёлғиз ўтказарди. Қўлини қорнига қўйиб ҳали туғилмаган боласи билан дардлашарди.
-Чида болажоним. Ҳали биз бу қийинчиликларни енгиб ўтамиз. Ахир улар ҳам одам. Мен яхши бўлсам улар ҳам бир кун яхши бўлишади. Ҳали сен туғилсанг даданг ҳам бизни қабул қилади. Фақат сен ўшангача чида болажоним. Онанг учун. - Гулойим шундай дердию ўзини она бўлишини   тасаввур қила олмасди. Ахир ўзи эмасми кечагина онасини қўйнида эркаланиб юрган, уйида шаталоқ отиб ҳаммага тегишиб юрган қизалоқ. Бугунчи бир хонадонга келин номи ила чўри бўлиб келди. Бунга сабаб инсон эса ҳатто бир кўриш бермади. Ҳатто қорнидаги зурриёд билан ҳам қизиқмади. Гулойим шуни ўйласа инграб юборарди.  Ахир ким учун бу азобларга дучор бўлди? Нега? Нима учун? Айби нима эди?
-Айбим бор,- йиғларди Қиз,- ота онамни юзига оёқ қўйдим. Уларни ишончини ҳою ҳавасга алмашдим. Уларни шарманда қилдим. Мен шунга лойиқман. Онажон сизни жуда соғиндим.
   Гулойим кун санаб 10 кунни ўтказди. Шу куни тунда Жалолиддин чимилдиқ осилган уйга кириб келди. Уни кўриб барча ғамларини унитиб истиқболига шошди. Аммо доим унга меҳр билан боққан кўзлар шу қадар совуқ эдики, қиз жойида музлаб қолди.
-Нега бақраясан ўрнимни сол. Ўзингдан анча узоққа токи башарангни кўрмай. Бўл олаймай. 
   Гулойим зўрға жойидан қўзғалди.
     Эрига хона тўридан  ўзига пойгакдан жой солди. Кейин Асабий телефон ўйнаб ўтирган Жалолиддинга қараб хона ўртасида туриб қолди. У эса қизни четлаб ўтиб ўз ўрнига қараб кетди.
-Нега бундай қиляпсиз?- деди қиз ичидан тошиб келаётган туйғулардан қалтираб.
-Айтдим-ку башарангни кўришни  ҳоҳламайман.
-Унда нега менга тегиндингиз? Нега?
- Менга овозингни кўтарма,- Жалолиддин қизга тарсаки туширди. - Этагингни очиб берсак ит келиб искайди.
   Гулойим бошқа гапни эшитмади қулоғи битиб шанғиллай бошлади. У шу кунгача акаларидан онасидан қанча калтак еди, бироқ ҳеч бири бугунги бир тарсакидек уни жонини оғритмаганди. Қулоғи остида Жалолиддин гаплари жаранг сочарди.  "Этагингни очиб берсак ит келиб истайди". Қандай жойига келиб ётди. Қанча шифтга термулиб ётди билмайди. Кўзи очиқ бўлгани билан ҳеч нарсани кўрмасди, уйғоқ бўлгани билан шуури ҳеч нарсани идрок этмасди. Илк бор ўзига ташқаридан назар солди.
"Ўзини йиғиштириб юролмаган қизга яна нима десин. Ўзимни ўзим бадном қилдим. Мен ҳаммани шарманда қилдим. Мени ҳеч кимга керагим йўқ. Ўлсам ҳам дўзахга кетаман. Мен шундай бекерак одамман,- ҳаёлидан яна жуда кўп гаплар ўтди. Ҳар бири юрагига тошдай қадаларди. Мана тонг ҳам отди. Қиз ўрнидан туриб хона тўридаги эрига бир қараб қўйиб ўрнини сассиз йиғиштириб ташқарига йўналди. Ёниб келаётган ичидаги оловни, аламни ишдан ола бошлади. Назарида ҳаракатлари тезлашиб кетгандек, ичидаги барча туйғулар бирлашиб танасига куч бераётгандек эди. Ҳовлидагилар уйғонганда у ҳамма жойни супуриб-сидириб нонушта тайёрлаб ҳовлида экилган бедани ўришга ўтганди. Аввалига унга эътибор беришмади. Аммо дам олмай барзанги бир эркак қатори ўрим ўраётгани кичик овсинни бир оз ташвишга қўйди. Ҳар қалай аёл эди. Ҳомиладор келинни қилаётган ишини  кўриб  чидолмади.


📝Қалб яраси. 1-қисм.

Хонасида қамалиб ўлмас овқат  берилаётган Гулойим кунлар ҳисобини унутди.  У нимага куйинишни  билмасди. Жалолиддинни номардлигигами, уни севмаслигигами, ота онасини юзини ерга қаратганигами, шарманда бўлганигами, қил устида турган ҳаётигами? Буларни барчаси 16 яшар қиз учун оғирлик қиларди. Ташқарида эса у кейинчалик эшитган ишлар юз берарди. Муҳаммадхон бува таъсиридами ёки ўзларига инсоф кирибми ёхуд    бу оилани яна ҳам шарманда қилиш учунми тўй бошлашди. Бу номига тўй бўлиб шармандалик битими эди аслида. Тўй 10 кун ичида ўтадиган бўлди. Куёв тараф эл қатори ҳамма ҳаражатни берадиган бўлди. Аммо ҳеч қандай тўй базми бўлмайди деб туриб олишди. Гулойимни никоҳ ўқилгандан паранжи ёпинтириб  3 - 4 хотин олиб кетадиган бўлди. Бу қанчалик нафсониятга тегмасин Сулаймон полвон рози бўлди. Қизини қорнидаги боласи билан ўлдира олмасди ахир. Уйида ҳам олиб ўтиролмасди. Ундан қутилиши керак эди. Тўй ҳақидаги гапни эшитган қиз бир оз ўзига келди. Ҳарқалай Жалолиддин уни бутунлай ташлаб қўймабди. Қиз ҳамма шартни эшитиб ҳам кўнглини чўктирмади. Майли нима бўлса ҳам ҳозир шу вазиятдан чиқса бўлди. Бошига нима келса кўраверади кейин.
   Гулойим кўзидан оққан ёшини артди. Телефонига келган қўнғироқ қизни ҳаёлларини бузди.
-Алё ака.
-Ҳа. Мен боларни  боғчадан олдим. Бир оз айланамиз. Уйдагиларга айтиб қўй.
-Ҳўп.
  Гулойим ҳафсаласизлик билан ташқарига чиқди. Уй ишларига қарашган бўлди. Ундаги паришонликни сўрашганда чарчадим деб қутилди. Эртаси куни ҳеч нарса бўлмагандек ўқишга йўл олди. Эртага 8 март ҳамма байрам кайфиятида эди. Йигитлар гуруҳларида озчилик бўлса ҳам қизларга ажойиб совға ва ўз ҳисобларидан базм ташкил этишди. Гулойим қаттиқ қистови бўлгани учун шу сафар боришга рози бўлди. Базмда ундан кўра Самия ҳомуш ўтирарди.
-Ҳалиям кечагини ўйлаяпсизми?
-Ҳа. Акам роса хафа бўлди. Сизни жуда ёқтириб қолгандида.
-Ҳали унитиб юборади. Атрофда қанча яхши қиз бор.
- Менга қолса барибир сизга уйлансин. Ахир нима фарқи бор.
-Ҳали ёшсиз. Бунақа нарсаларга енгил қарайсиз. Турмуш ўйинчоқ эмас. У ҳою ҳаваслар устига эмас ақл устига қурилиши керак. Ҳис туйғулар вақт ўтиб эскиради. Ақл эса ўткирлашади.
-Сиз гап сўздан қўрқяпсиз.
-Балки.
-Инсон бир марта ҳаётга келади. Гап сўзларга эътибор бермаслиги керак.
-Адашасиз шу жамиятда яшайдими ундаги одамлар бевосита ҳаётига таъсир кўрсатади.
-Одамлар гапираверади.
-Ҳатто олтин билан кумуш ҳам таққан инсони касал бўлса бармоғини қорайтиради. Бизни инсонмиз яшаб турган муҳитимиз бизни ўзи тузган ёзилмаган қарорларига бўй сўнишга мажбур қилади.
-Инсон чин дилдан истаса барини ўзгартиролади.
-Унақа одамлар орамизда жуда кам. Ҳамма ўз тенги билан бахтли бўлади.
- Сиз ўз тенгизни кутяпсизми?
- Мен ҳеч кимни кутмаяпман. Бошқа турмушга чиқмайман.
-Шундай ўтиб кетасизми?
-Нимани пичирлашяпсизлар? -курсдош қизлар чувиллашиб иккисини ўйинга тортди.
   Гулойим уйига чарчаб қайтди. Онаси ва янгисига уй ишларига бир оз қарашиб дарс қилиш учун хонасига кирди. Аммо фикрини жамлолмади. Самияни шундай ўтасизми деган гапи уни ўйлантирарди. Ростдан яна турмуш қуришни ҳаёлига келтиролмасди. Чунки Жалолиддин билан кечган турмуши даҳшатли тушни ўзи эди. Бироқ бу тушни кўланкаси уни ҳамон ҳадикда ушлаб турарди.
   Гулойим зардалар турткилаб ва гиналарни барчасига сўз демай чидади. Жалолиддинни уйига келганида чимилдиқда уни кутиб ўтирар экан, ҳозир севгилиси келиб бари ғамларини аритишини кутарди. Мана вақт алламаҳал бўлди. Аммо бирон зоғ  ундан хабар олмади. Қизни қорни очқади. Аввалига иштаҳаси бўлмай  овқат еёлмаган бўлса энди иштаҳаси очилиб кўнгли гўштли таомларни тусарди. Қиз тиқ этса эшикка қараб тунни ярим қилди. Аммо Жалолиддин келмади. Шўрликкина қиз бу нарса келин бўлиб бу хонадонда ҳеч қандай ўрни йўқлигига ишора эканини англади. Кўзларидан оққан ёш ёстиғини ҳўл қилиб тунни тонгга улади.


Репост из: 🌹🌹УМР КАДРЛИ КАНАЛИ🌹🌹
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХИКОЯЛАР ТУРКУМИДАН🌹❤️🌹❤️🌹❤️🌹http://t.me/Umirqadrli

Показано 20 последних публикаций.