🕌Умари Одил🕌 жомеъ масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Сурхандарё вилояти Қумкургон тумани "Каттакул" МФЙ-да жойлашган 🕌"Умари Одил"🕌 жомеъ масжиди!
Иншааллох жаннатга йул,
Аллохни байтини куришга уз хиссамизни кушайлик!
💳:4073420076777394 AGROBANK
Мурожат учун👇👇👇
☎️:+998997152606 имом Хасан

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Тавба айланг қилғон гуноҳларға,
Қилмишмиз йўлимиз солларға.
Оғур бўлур бунда саволларға,
Тайёрмизми анда жавобларға.

Қилибон кибр бул имконларға,
Қайтмасмиз ҳеч бу лаҳзаларға.
Ружуландик неча бад амалларға,
Қўйилур амал Адл паллалариға.

Таваккул берма дил рўёларға,
Ки келурсан дуч пушмонларга.


7 та олтин қоидага келишиб олинг.
Ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.

1. Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
- Ғийбатни
- Баҳслашишни
- Араз ва гинани

2. Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
- Телефонга
- Интернетга
- Телевизорга

3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
- Қуръон тиловатини
- Илмий суҳбатни
- Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
- Дуони
- Зикрни
- Тавбани

5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
- Кўп ейишни
- Кўп ухлашни
- Кўп гапиришни

6. Уйингизда уч нарсага бе эътибор бўлманг
- Узур сўрашга
- Ҳурмат қилишга
- Ташаккур билдиришга

7. Уйингизга уч нарсани киргизманг.
- Фоиз
- Ҳаром ризқ
- Бировнинг ҳаққи


Агар, сенга яхшилик қилган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен вафодор, яхши киши экансан.

Агар, сенга яхшилик қилмаган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен сахий киши экансан.

Агар, сенга ёмонлик қилган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен улуғ фазилатли киши экансан.

Аллоҳим, барчамизни
ҳидоятда қил!


Вафот этган ота-онамизга қандай амаллар етиб боради?

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, ота-онаси вафот этганини айтиб: «Ё Расулуллоҳ! Энди ота-онамга қандай яхшилик қилсам етиб боради?» деб сўради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, гуноҳлари кечирилиши сўраш, айтиб кетган хайрли ишлари бўлса амалга ошириш, силаи раҳм қилиш, дўстларини ҳурматлаш билан», дедилар.


ЭЙ ХАЁТ. БИР ЗУМЛИК УТКИНЧИ...

Уз узимизни алдап яшаймиз,
Бахтли булсак , севиниб кувнап яшаймиз,
Гам ташвишдан куйиб йеглап яшаймиз...
Умримизни шу беш кунлик куни ни чалгиб яшаймиз.!

◉ 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан;
• 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан;
• 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан;
• қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан...

Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан..!

Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт..!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху


☀️🌤Ҳайрли Тонг

Ассалому алайкум Олисдаги Яқинларим

Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш яна бир мунаввар тонг сиз➖ у бизга муборак бўлсин!!!
Мана қишнинг чилласи чиқди.
Қиш кунлари хам ғанимат Қадрдоним хадемай Баҳор яқинлашади Биз кутган Рамазон ойи яқин!!!

Умр китобимизнинг "Бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.

Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин.
Аллоҳим мен ақлим қадар сурайман
Сен➖ химматин қадар бергин

Азизларим Оилавий хотиржамлик тинчлик ➖омонлик , тан➖ сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!!

Бугунги гузал тонг файзли ➖ баракали ➖мазмунларга энг мухими тинчлик хотиржамликда ўтган кун энг аълосидир!!!
Умр кискаку яхшилик бизга ХАМРОХ БУЛСИН.


Кадим у́тган замонда бир доно инсон бор экан.Доно инсоннинг шахар у́ртасида кичкинагина ду́кони бор экан.Доно инсон шу кичкина ду́конида ажойиб ва гаройиб нарсаларни сотар экан, аммо доно инсон сотадиган нарсалар пул билан эмас, балки хис туйгулар билан олинар экан.
Бир кун ду́конга бир йигит кириб келибди.
Доно инсондан сизда орзу хавасни кайтарадиган дори борми дебди, чунки менинг орзу хавасим у́либ бу́лди дебди.
Доно инсон табассум билан,албатта бор дебди, ва кичкина идишда бир дорини такдим килибди.Кичкина идишга ,,Орзу хавасни тез кайтаргувчи,, деб ёзилган экан.
Йигит идишни олиб, рахмат деб чикиб кетмокчи бу́либди, аммо доно инсон йигитга караб, сен бу дорини кийматини ту́лашинг керак дебди.
Йигит хайрон бу́либ, киймати канча туради дебди.
Доно инсон: Хар куни у́н кишига табассум киласан, ва ёрдамга мухтож бу́лганларга, чин калбдан ёрдам берасан дебди.
Йигит хайрон бу́либ ду́кондан чикиб кетибди.
Аммо доно инсон айтган ишни бажарибди.
Кунлар у́тиб йигитнинг калбига орзу хаваси кайтадан жонланибди, Хаётга, севган инсонига бу́лган орзу хаваси аввалгидан хам кучланибди.
Йигит жуда хурсанд бу́либ, доно инсоннинг ду́конига, рахмат айтиб дуосини олиш учун борибди, лекин ду́кон ёпик экан, ду́коннинг эшигига шундай ёзувга ку́зи тушибди:
Севинч ва орзулар хеч качон сотилмайди,
севинч орзуларни бошкаларга улашсанг, эвазига Аллох сенга у́н килиб кайтаради
деб ёзилган экан.
Албатта бу хаёлий кисса, лекин киссадан
хисса шуки!!!
Аллох у́з китобида шундай дейди: Менга шукур килсангизлар,Мен сизга ( неъматларимни) зиёда киламан дейди.
Аллох хаммамизни дам олиш кунига сог саломат етказганига шукурлар бу́лсин.
Хаммага эрта тонгдан яхши кайфият ва кувонч бахшида этсин,кунингиз хайрли ва баракотли бу́лсин...!!!


МЕҲР қаерда жойлашган?

• Юрак да эмас, чунки у ер севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар билан қалашиб ётибди.
• Мияда ақл.
• Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
• Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
• Қошда кибр.
• Киприкларда ҳасрат.
• Пешонада тақдир.
• Яноқларда орият.
• Бурунда димоғ.
• Оғизда тартибсизлик.
• Қулоқларда ишончсизлик.
• Бошда ташвиш.
• Бўйинда қарз.
• Елкаларда бурч ва мажбурият.
• Қўлларда меҳнат.
• Қоринда нафс.
• Оёқларда умр бор.
• МЕҲР инсон кўксида жойлашган.
• ОНА кўксига бош қўйган фарзанд.
• Қизини бағрига босган ота.
• Боласига кўксини тутган она....


Кибр - дунёдаги энг катта ҳақиқатни қабул қилишдан тўсади. Шайтон айтганку: "Мен ундан (Одамдан) яхшиман", деб. У кибри туфайли энг катта ҳақиқат - Аллоҳнинг амридан бош тортди.

Тўғри, иймонсиз одам ҳам йиғлайди. Аламдан. У ҳам бўлса эришолмаган ёки қўлдан чиққан насалар учун алам. Чунки кибри туфайли у ҳамма нарсага ҳақлиман ва улар меники бўлиши керак, деб ўйлайди.

Бу йиғи билан иймон сабабли йиғлаш ўртасида ер билан осмон қадар масофа бор. Осмонда юрмен бар бир ерга кумиласан!!!


#мулохаза_учун.

Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига келиб никоҳларини ўқишни сўрадилар.
Сулаймон алайҳиссалом ҳам уларнинг никоҳларини ўқидилар.
Улар ҳам севинч ичида қайтдилар. Улар кетгач ортларидан Азроил алайҳиссалом келдилар ва:
- Эй Аллоҳнинг Набийси! Сен бу икки ёшнинг севинчлари узоқ давом этади, деб ўйлама. Зотан, Аллоҳ бу йигитнинг жонини беш кундан сўнг олишимни буюрди.
Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ўша йигитни кузата бошладилар. Аммо йигит беш ой ўтса ҳам яшашда давом этар эди. Ниҳоят, Сулаймон алайҳиссалом бунинг сабабини Азроил алайҳиссаломдан сўрадилар. Азроил алайҳиссалом шундай жавоб бердилар:
- Ўша йигит сенинг олдингдан чиққач, бир йўқсилга садақа қилди. Йўқсил ҳам: «Умринг узун бўлсин», деб дуо қилди. Аллоҳ ҳам йўқсилнинг холис дуосини қабул қилди ва йигитнинг умрини узайтирди...


⏳Вақтимизни қадрига етайлик!

Биз бу дунёга яланғоч ҳолатда келганмиз, бу дунёдан ҳам яланғоч ҳолатда кетамиз.
Биз дунёга жуда нимжон бўлиб келганмиз, бу дунёдан ҳам нимжон бўлиб кетамиз.
Қанча қари бўлсак шунча нимжон бўламиз. Бу дунёга пулсиз ва нарсаларсиз келганмиз, бу дунёдан ҳам пулсиз ва нарсаларсиз кетамиз.

Туғилганимизда бизни чўмилтириб қўйишган, ўлганимизда ҳам чўмилтириб қўйишади. Хаёт шундан иборат. Шундай экан нима қиласиз ўршиб, иложи борича одамларга яхшилик килиш керак. Яшаш учун жуда ҳам кам вақтимиз бор ва у ҳам чегараланган.



Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
БИСМИЛЛОХИР РОХМАНИР РОХИЙМ.

🌺🌿 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌺🌿 Аллоҳим соғ-саломат яна бир мунаввар тонгни кўрсатган Ўзингга ҳамд, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар бўлсин!

🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Роҳман, Ўзинг Роҳиймсан ота-оналаримизга Ўзинг раҳм қил ва қалбларига сакинат бер! Ўтганларини раҳматингга ол!

🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Ваҳҳоб, Ўзинг Раззоқ, Ўзинг Карим Зотсан, умримиз, ризқими, илмимизга хайр ва барокот ато эт!

🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Ҳадий, Ўзинг Мўъмин Зотсан, қалбларимизни иймон, тақво, инсоф нури билан тўлдир!

🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Вадуд, Ўзинг Баръ бўлган Зотсан
авлодларимизга барокатли умр, илм ва гўзал тақво бер!

🌺🌿 Яна бир бетакрор кунимиз муборак, азизлар!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


📝«Уйингиз Фаришталар билан тўла эди.»

Бир куни Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамизнинг уйларига келдилар. Уйга кириб қарасалар, Ҳазрати Фотима р.а соҳиб (эр) лари Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг кийимларини йиртиғини тикиб, оёқлари билан Ҳазрати Ҳасан розияллоҳу анҳунинг бешикларини тебратиб, Қур'он тиловат қилиб ўтирибдилар. Бу ҳолатда эканлар Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичкарига:
- "Ассалому алайкум" -деб киришлари билан, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз:
- " Ва алайкум ассалом отажон! Марҳамат, хуш келибсиз!" - дея ўрниларидан турмоқчи эдилар, Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-"Қимирламанг қизим, ўтиринг, ўтиринг!" - деб марҳамат қилдилар. Аммо Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз ўрниларидан ирғиб турдилар.
Саййидимиз Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга жавобан:
-"Кошки ўтирсангиз эди" - дедилар. Шунда Ҳазрати Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо онамиз:
-"Отажоним сиз уйимга келсангиз-у, наҳотки мен ўрнимдан турмасам, ёки бунинг бирорта сабаби борми..?" - дедилар.
Саййидимиз ва Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳонинг ўтиришлари керак бўлган сабабни шундай англатдилар.
-"Қизим, аёллар жудаям бахтли, саодатли ва омадлидирлар. Қачонки мен эшикдан ичкарига кирган вақтим, бу ерни бир қанча фаришталар гуруҳи билан тўлалигини кўрдим.”
Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо:
-"Отажон, бунча фаришталар бу ерга нима учун келишган эканлар..?”
Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-"Ҳар бир фаришталар гуруҳи алоҳида сабаб билан келган экан. Сиз қўлингиз билан соҳиб (эр) ингиз Али (р.а)ни йиртиқ кийимларини тикаётган эдингиз, хизмат қилаётган эдингиз. Фаришталарнинг бир гуруҳи соҳибингизга қилган шу хизматингиз сабаби ила келган эдилар.
Бир аёлни кўнгил ризоси билан сидқи дилдан соҳиби (эри) га хизмат қилишлиги, фаришталарни қувонтирадиган ва табриклайдиган бир ибодатдир.
Бошқа бир гуруҳи эса қўлингизда соҳибингизни кийимини тикар экансиз, оёқларингиз билан фарзандингиз бешигини тебратар эдингиз. Бир аёлни фарзандига меҳр-шафқат билан севиб хизмат қилишлиги, фаришталар келиб сайр этадиган, улар ҳайрон қоладиган ва табриклайдиган хизматлардандур.
Фаришталарнинг яна бир гуруҳи фарзандингиз Ҳасан (р.а) ни бешигини тебратган вақтингиз келишган эдилар.
Сизнинг тилингиз бўш турмасдан, Аллоҳнинг каломини тиловат қилар эди. Мана шунинг учун ҳам фаришталарнинг яна бошқа бир катта гуруҳи, сиздан Қур'он эшитиш учун келишган эдилар. Қизим, аёллар жудаям омадлидирлар. Агар ниятларини тузатсалар, агар ҳис-туйғуларини тузатсалар, агар мазкур хизматларни онгли равишда, сидқи дилдан ибодат қасди ила бажарсалар, уларнинг бажарган бутун ишлари ибодат ўрнига ўтади...”
Хулоса: Бир аёл, ўз ҳаётига ислом нуқтаи назаридан қараса, Ислом динининг бой маданияти ила ҳаётини зийнатлантирса, ўз мустақил ҳаётини Исломий ўлчовлар билан гўзаллаштирса, бу аёлнинг уй-рўзғор юмушлари ҳам катта бир ибодатдир. Аёлларнинг жаннатни қозонишлари соҳиблари орқали янада осонроқ бўлади.
Бу ҳам бўлса, аёлларимиз учун жудаям яхши севинтирувчи хушхабардир.
Ҳадис:
«Бир аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, иффатини сақласа, соҳиби (эри) га итоат қилса, у аёлга:
-"Жаннатнинг ҳоҳлаган
эшигидан киргин" - дейилади».
(Aҳмад ибн Ҳанбал, Саҳиҳут Тарғиб ват Тарҳиб)


Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим хабар олиб тургин деб айтаверинг,

Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан хабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан хабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Росулиммз (С.А.В) саҳобалар билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу одам қабрда азобланябти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Саҳобалар бу одам қандай гуноҳ қилган деб сўрасалар:
Бу йигитнинг бутун танаси ёнябти фақатгина ўнг қўли ёнмаябти дейишди

Сабаби у опа-сингилларидан хабар олмаган Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябти Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун ўнг қўли азобдан
Холи

Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар

Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон Яратган эгам


ҚАРОР

• Касаллик насибангдир
 - даво излаш эса сенинг қароринг!

• Уйланиш насибангдир
 - талоқ  эса сенинг қароринг!

• Ҳаётингдаги шахслар насибангдир
 - уларни ҳаётингда асраб қолишинг эса сенинг қароринг!

• Фарзанд насибангдир
 - унинг тарбияси эса сенинг қароринг!

• Ота-она насибангдир
- уларнинг розилигини олиш сенинг қароринг!

• Демак насибаларингдан эмас айнан  қарорларингдан жавобгар бўласан!

• Шуни унутма!


КЎЧАГА ЧИҚИШДАН ОЛДИН АЙТИЛАДИГАН ДУО

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши уйидан чиқаётганда

“Бисмиллааҳи, таваккалту алаллоҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳи"

بِسْم اللَّهِ توكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ ، ولا حوْلَ ولا قُوةَ إلاَّ بِاللَّهِ

деса, ўша пайтда унга: “Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг”, дейилади. Шайтон ундан четланади. Унга бошқа бир шайтон: “Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамни қандай (тойдира оласан)?!” дейди”, дедилар”.

(Абу Довуд ва Термизий ривояти).


Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ ўқиганни савобини олишингиз мумкин?

Сиз “Ихлос” сурасини уч маротаба такрорлаб ўқинг.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِأَصْحَابِهِ (أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ أَنْ يَقْرَأَ ثُلُثَ الْقُرْآنِ فِي لَيْلَةٍ فَشَقَّ ذَلِكَ عَلَيْهِمْ وَقَالُوا أَيُّنَا يُطِيقُ ذَلِكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ فَقَالَ اللَّهُ الْوَاحِدُ الصَّمَدُ ثُلُثُ الْقُرْآنِ) البخاري.

Абу Саъийд Худри розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам саҳобийларга “Қайси бирингиз бир кечада қуръонннинг учдан бирини ўқишдан ожиз бўлади?”, дедилар. Бу иш уларга оғир туюлди ва “Қай биримиз бунга тоқат қила оламиз. Эй Аллоҳнинг Расули,” дедилар. Шунда Расулулллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам “Қулҳуваллоҳу аҳад Аллоҳуссомад” қуръоннинг учдан биридир, дедилар. Бухорий ривояти

Хулоса шуки, инсон бу дунёга мол-мулк тўплаш ва у билан фахр қилишга келган эмас. Асл бойлик кўнгил поклиги ва маънавий бойлик эканини билишликдадир


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:

– Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллохга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллох деди:
- Болам! Аллох сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:

1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?
2. Бир неча кунлар ўтсада Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?
3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?
4. Аллох сени зикридан тўсиб қўймадими?
5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?
6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?
7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?
8. Аллох сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунë қилиб қўймадими?
9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?

Аллоҳнинг жазоларининг энг енгили сезиладиган, билинадиган жазолардир. Жазоларнинг оғири сезилмайдиганидир. Аллоҳнинг жазоси сезилишдан анча юқори туради. Охиратни унуттирадиган дунё ила сени машғул қилиб қўйиши унинг иқобидир. Охират илмларини тарк қилиш эвазига сени дунё илмлари ила машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Сенга кўп мол-дунё бериб аммо тоатнинг лаззатини бермаслиги Унинг иқобидир. Роббим биз сезмай туриб қанча-қанча жазолар ила жазолайди. Аллоҳ сақласин!

Ибрат: ушбу воқеадан ибрат олишимиз, таъсирланишимиз учун қуйидаги байтни эслаш кифоя:

*Калтаки Худо садо надорад,
Баъд аз заданаш даво надорад.
*Яъни, Худо урса, овоз чиқармайди, лекин ургандан сўнг унга даво топиб бўлмайди.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

Показано 20 последних публикаций.