ОҒИР АЙРИЛИҚ
Муслимаат.уз ижодий жамоаси устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳамда у кишининг барча аҳли оилаларига бувилари Саодатхон ҳожия аянинг вафотлари муносабати билан чуқур қайғу билан таъзия изҳор этади.
Халқимизга кўплаб олиму уламолар силсиласини етказиб берган қутлуғ хонадоннинг бекаси, шайх Исмоил Махдум ибн Сотти Охунд Намангонийнинг завжаи мутоҳҳаралари, ўзбек элининг ардоқли фарзанди, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қайноналари Саодатхон ҳожия ая улуғ айём кунида, ташриқ кунларида бу фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.
Аллоҳ таоло бу табаррук онахонимизни Ўзининг шомил раҳматига, мағфиратига олсин, қабрларини мунаввар айлаб, охиратларини обод қилсин, жаннати наъимларга дохил қилсин!
Парвардигоримиз марҳуманинг чеккан дардларини каффорат айласин, ортларидан қолган барча солиҳ ва солиҳа зурриётларига, мусибатзада аҳли байтларига сабру салвон берсин, уларни то Қиёматга қадар аждодларига муносиб давомчилардан қилсин.
Қалбимиз маҳзун, кўзлар тўла ёш ила Аллоҳ рози бўладиган сўзларнигина айтамиз:
«Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтувчимиз»
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун»
t.me/muslimaatuz
t.me/bintusodiq