“БИРОВНИНГ ЭРИДАН БОШҚА НИМАНГИЗ БОР?”
Яқинда таҳририятга қўнғироқ қилган аёл, ҳаёти айримларга сабоқ бўлиши мумкинлигини айтди. — Фақат исмимни ошкор этмайсиз, ҳарҳолда виждонимни бутунлай ютмаганман, — деди Гулнора (исми ўзгартирилган). — Оила қурганимизга беш йил бўлгач, фарзандсизлик туфайли турмушим бузилди. Шифокорлар иккалангиз ҳам соппа-соғсиз, балки бошқа турмуш қурсангиз фарзандли бўлиб кетишинглар мумкин дейишди. Шу гапдан кейин эрим ажрашишга дарров рози бўла қолди. Аввалига оилам бузилганидан қаттиқ куйиндим, лекин ишга чиққанимдан кейин дардим бироз ариди. Катта бир компаниянинг реклама бўлимида кичкина лавозимни эгаллаган бўлсам-да, ишим ўзимга ёқарди. Ҳар хил одамлар билан учрашаман, реклама бериш учун турли ташкилотларга бораман. Учрашувлар, семинарларда қатнашиш жону дилим, ишқилиб уйда ўтирмасам бўлгани. Секин-аста дид билан кийиниш, турли одамлар билан муомала қилиш, тадбирларда ўзимни тутишни ўргандим. Шундай тадбирларнинг бирида Аъло ака билан танишиб қолдим. Қирқ беш ёшлардаги, келишган, гап-сўзлари мулоҳазали бу одамнинг ўз бизнеси бўлиб, бадавлат ва уддабуронлиги шундоққина билиниб турарди. Маҳсулотимизни реклама қилиш учун ўзимни ўққа-чўққа уриб юрганимни зимдан кузатиб турган экан.
— Жуда чаққон, жонкуяр ходим экансиз, қани эди меникилар ҳам шунақа бўлишса... — деди у мулойим жилмайиб.
— Анчадан буён шу гапни сенга айтолмай юргандим. Фарзандли бўлсак, қани эди... — деди у энтикиб.
— Сиз билан алоҳида гаплашсам бўладими, Гулнорахон? — деди аёл.
— Мени танимайсиз, — деди силлиқ турмакланган сочи ўзига ярашган, дид билан ортиқча ҳашамсиз кийинган, чиройли кўзлари маъюс боқса-да, лекин гап-сўзлари ўктам аёл. — Ҳеч қачон учрашмаган бўлсак қаердан ҳам танирдингиз. Келинг, сиз билан опа-сингиллардек гаплашиб олайлик...
— Ёки Аъло акам устаси фаранг экан, оиласига сездирмаяпти, деб ўйладингизми?
— Аслида ундай эмас, — хўрсинди хушрўй аёл. — Ҳақиқат аччиқ бўлса-да, айтишга мажбурман. Аслида Аъло акамиз учун сиз ҳар тарафлама манзурсиз. Чунки ажрашгансиз, фарзандингиз ҳам йўқ. Сиз билан даврини суриб, уйга қайтгач, киприк қоқмай менга ҳам ширин муомала қилади. Болаларини ҳам яхши кўради... Кўрдингизми, қандай учар одам Аъло акангиз? Аъло акам хотинини алдаб юрибди, менга эса фақат рост гапира деб ўйласангиз керак, — кинояли жилмайди у. — Сизга ҳам “илгари ҳеч бир аёлни кўриб юрагим жизилламаган” деб айтдими?
— Ўтиринг, синглим — деди аёл хотиржам лекин эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда: — Энди сиз ҳақингизда гаплашсак. Хўш, сиз-чи? Бировнинг эридан бошқа нимангиз бор? Агар ҳомиладор бўлиб қолсангиз, нима бўлади? Болали бўлганингизиздан кейин уни тутиб бўпсиз! Балки бир-икки ой таъминлаб турар, лекин кейинчалик қорасини ҳам кўрсатмайди. Қонунан бирор нарса ундириб олишга ҳаққингиз ҳам йўқлигини яхши билади. Ҳозирча уни қизиқтирасиз, чунки болангиз йўқ, бошингиз очиқ... Балки у икки оиласи билан ҳам яшашга рози бўлар, лекин фарзандингиз отасиз ўсишига тайёр туринг. Балки фарзандли бўлсак хурсанд бўлардим деб ҳам айтгандир. Буни сизга ёрдам бериш учун айтганига шубҳам бор. Мен бир нарсага ҳайронман, оилам билан ажрашмайман дегани бу жазманлигингча қоласан дегани-ку. Бу ҳақоратга қандай чидаяпсиз? Балки ундан фарзанд кўрмайман, шундоқ учрашиб юравераман деб ўйлаётгандирсиз. Кўпи билан яна беш олти йил учрашади кейин ёшроғини топиб олади. Сизни кўрганда жиз этган юраги бошқасига ҳам жиз этмайди деб ким айта олади? Сизга маслаҳатим синглим, икки йил умрингиз хайф кетди, бундан буёғига алдашига йўл қўйманг. Бўлмаса... Бўлмаса қирқ ёшингизни оиласиз, фарзандсиз қарши оласиз. Ёки бўлмаса, отаси расман тан олмаган болангиз билан қоласиз. Маслан мен ўз болаларимга бу тақдирни раво кўрмаган бўлардим. Аввалига эримга шунчаки кўнгилхушлик бўлсангиз керак деб ўйлагандим, лекин уйим атрофида айланиб қолганингизни кўриб, хаёлингиз бузилганини тушундим.