Репост из: МИНИ ФУТБОЛ
Наманганнинг Д.Маретти жамоасида куриб урганиб колганимиз Илхомжон 2000 йил Футзал буйича Узбекистон олий лигасида Навбахор Умид жамоасида уйнай бошлаган 2004 йилдан Тошкентнинг Ардус жамоасига утиб 4 карра Узбекистон чемпиони булган. Навоийнинг Учкудук жамоаси сафида хам олтин медаль сохиби булган. Кейинги йил Зарафшоннинг Строитель жамоасига утиб яна чемпион булган.Тошкентнинг Бунёдкор жамоаси сафида уйнаган йилларда эса 3 карра кумуш медаль сохибига айланган.Максам Чирчик, Бекободнинг Металлург ва Фаргонанинг Нефтчи клубларида хам турли йилларда туп сурган. Хозирда Жиззахнинг Сугдиёна жамоасининг аъзоси хисобланади. 2002 йилдан 2013 йилгача Узбекистон терма жамоасида туп суриб 2 марта кумуш бир неча марта бронза медали сохиби булган. Оилали уч фарзанднинг мехрибон отаси. Тугрисуз, камгап, мулохазали, камтарин уз ишининг устаси. Анча мунча футболчи хавас киладиган натижаларга эришган ва эришмокда. Наманганда нафакат Наманган балки Водийимиздаги энг кучли хакикий юлдуз футболчи. Купчилик ёшлар урнак олса арзийдиган инсон.. Дуне футболида Бельгиялик Эден Азарни уйинларини ёктиради. Узбекистонликлардан эса Авазбек Абдувалиевнинг уйинлари мухлиси. Интервью бахонасида севимли футболчимиз хакида куп нарсаларни билиб сиз азиз мухлисларга хавола этяпмиз. Илхомга эса биринчи навбатда соглик саломатлик ва ишларига ривож тилаймиз доимо мухлисларни хурсанд киладиган уйинлар килиб фарзандларининг рохатини куришини тилаймиз.