"UDDU" CHANNEL


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Транспорт


➖Будем выкладывать нужную ☑️ автоинформацию по законодательству Республики Узбекистан.
➖Наша группа t.me/UDDU_CHAT
Ссылка для связи t.me/UDDU_help_bot
➖Каналдан олинган барча фикрлар канал муаллифлариники. Улардан фойдаланишда ссылка кўрсатилиши шарт.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Транспорт
Статистика
Фильтр публикаций


Бухоро шахридаги И.Каримов кўчасида ўрнатилган бир неча йўл белгини хужжатларини сўраб 9-августдан бери ариза қилиб келаман.

Ҳозирча 3 та жавоб хати бор ва орадан қарийб уч ой вақт ўтди...

Лекин ҳалигача йўл белгилари хужжатлари топилмади.

Ясашаётгандур а ?

Яна нечта ва қаерга ариза қилиш керак?

Ушбу йўл белгиларни ўрнатганлар топилди. Лекин хали ҳануз хужжатлари топилмади.

Горгазга ариза қилайми ёки ССВ гами ? Қаерга ?

🛡 @UDDU_channel


Юқорида келтириб ўтилган масъуллар билан келишилган ҳолда якунланган хизмат текширувими ёки ёпилган ишми ?

Билмадим.

Шунча имзо қўйганлар наҳотки ўз ишини, ўзига юклатилган вазифани билмаса?

Шу каби ёпди-ёпди қилинаверса бора-бора нима бўлади???

🛡 @UDDU_channel


Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилган, Суд яна ишни кўриб қарор чиқарсинми?

Чиқарилган қарорни тасдиқласинми Суд? Нима қилсин?

Бирон юрист бўлса тушунтиринглар манга илтимос.

Қандай қилиб, чиқарилган қарор бекор қилинмасдан, Суд уни қайта кўриб чиқади?

Битта "қоидабузарлик" иккита жарима солиш тўғрисидаги қарорми ?

Шунақами ?

🛡 @UDDU_channel


Ҳаттоки Шерзод Шокировични яъни раҳбариятини алдашибди булар...

Қойил лекин. Гап бўлиши мумкин эмас. Тасанно!

Гапиришга-ёзишга тил ожиз...

🛡 @UDDU_channel


Тошкент шаҳар прокуратураси.


Юқоридаги хужжатда ўтказилган хизмат текширув натижаларида ёлғон маълумотлар борлигини, мурожаат ва хизмат текшируви бир томонлама кўриб чиқилганлигини сизга маълум қилиб, ишни синчковлик билан қайта кўриб чиқишингизни ва камчиликларга йўл қўйган барча масъуллар ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилишини назоратга олиб, таъминлашингизни сўрайман.

Б.Бахранов.


🛡 @UDDU_channel


Ҳурматли Е.О.Мажидов

(ИИВ ШХББ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник)

Юқоридаги хужжатда ўтказилган хизмат текширув натижаларида ёлғон маълумотлар борлигини, мурожаат ва хизмат текшируви бир томонлама кўриб чиқилганлигини сизга маълум қилиб, ишни синчковлик билан қайта кўриб чиқишингизни ва камчиликларга йўл қўйган барча масъуллар ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилишини назоратга олиб, таъминлашингизни сўрайман.

Б.Бахранов.


Шу керакми силага?

Бор манда. Силада ҳам бор-ку!?

Нега бунақа ишлар бўляпти тизимда Шерзод Шокирович ?

🛡 @UDDU_channel


Аризадаги важлар ўз тасдиқини топмаган бўлса, нега ариза муаллифига мурожаат қилинмади?

Нега ёлғон маълумот берилганлиги учун жавобгарлик борлиги ҳақида огоҳлантирилмади ?

🛡 @UDDU_channel


Боди камера бир томонлама ишлашини, хизмат текширувлари бир томонлама ўтказилиниши ва фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларига тупуриб қўйилганини исботи !


Ўз хавфсизлигингиз учун видеорегистратор ўрнатмасангиз шу каби ёлғон-тухмат жавоб хатлари олаверасиз. Ва сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингизни аслида ҳимоя қиладиган пой-мол қилаверишади.


Аслида мен ариза ёзаётган пайт "менда видеоёзув мавжуд" деган жумлани ишлатмадим. Уларда боди-камера борку, уларда планшетда овоз ёзиладику...


Мен адолатга, Қонун устуворлигига, Қонунларимизга ишондим.

Лекин булар ИИБни, Шахсий хавфсизликни, прокуратурани ва Судни алдадими???

Қанча бўляпти интизомий жазо олмаслик ?

Битта ходимни қутқараман деб бутун букет қилиб ташладингизлар-ку!

Мани важларим аризамда ёзилган эди, ва унинг исботи видеорегистраторда бор. Мен уни нега тақдим этишим керак?

Олаётган ойлик маошларингиз ҳалолми шунда? ...


🛡 @UDDU_channel

2.5k 7 13 11 12

Битта алам қиладигани, ИИО тизимида ҳолол хизматини қилиб юрган инсонлар жалко.(

Айрим .......... ни деб ҳаммага гап тегади.

Бутун тизимга негатив бўлади.
Минглаб одамларнинг уларга нафрати пайдо бўлади.

Билмадим қаерга қараб боряпмиз.


Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ махсус батальон гуруҳи командири капитан Ф.Ф.Мухамедов, сиз ҳам яқинроқ келинг.

Ёпди-ёпди қилиш қанча бўляпти ?


Адолат энасиникига кетган...
Қонун устуворлигичи???



319-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусидаги берилган шикоят ёки билдирилган протестни ваколатли органлар (мансабдор шахслар), шикоят ва протест тушган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида кўриб чиқадилар.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) чиқарилган қарорнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади.
МЖтК.

ВМнинг 232-сон меъёрий талаблари асосида ўрнатилган эмиш.

Йўғе ?

Хайриятҳам ВМнинг 232-сон қарори махфий хужжат эмас экан. Ёки унинг талаблари инопланетянлар тилида ёзилмаган экан. Хайрият топиб, ўқиб, тушуниб бўладиган хужжат экан.

"ВМнинг 232-сон қарор талабларига амал қилган ҳолда ўрнатилган" деб имзо қўйиш қанча бўляпти???

Ёки бу каби мурожаатга жавоблар ёзиб, камера эгасини кетини ёпиш ортида қанақадир манфаат борми? Балким коррупция аралашган жойи бордир? Анау тўланган жарима каби???...


Қани адолат?

Аризада кўрсатилган фактларни инкор этиб, сониясини (секундини) важ қилиб жавоб бердинглар. Силани камерадаги вақт хато бўлиб чиқсачи? Шу ҳам баҳонами 😁.

"Чўкаётган чумоли хасга илинади" деганлари шу бўлса керак.

Адолатли, Қонун нормалари асосида кўролмасанг фуқаро аризасини нима қиласан ИШЛАБ?
"Давлатимга, халқимга хизмат қиламан" деган қасамёд қаерда қопкетти... Хз.


Уят!

Ана у бетонкадаги радарга ҳам шунақа жавоб бериб, радарлари бекор бўлгандан кейин, камчиликларни ўзларийзча бартараф этдийздлар. Буни ҳам бартараф этинглар...



Эслатма:

2-модда. Ички ишлар органларининг асосий вазифалари

Ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат.


🛡 @UDDU_channel


2023-йил 10-октябр автосалондан харид қилинган кобальт автомашинасининг аккамулятори бугун 2024-йил 4-ноябр ишдан чиқди.

Кафолати бир йил эди адашмасам. Счётчик қўйилганми нима бало 😁...

Ҳа майли, нима ҳам қилардик. Тишимизни тишимизга қўйиб, сабр билан миниб юраверамиз...

Кейинги навбат нимада?

🛡 @UDDU_channel


Якшанба дам олиш кунларингиз хайрли ўтсин!

Кайфиятингиз бундан ҳам аъло бўлсин!

Сизларга ҳам "взаимный" кайфият тилайман!

Эртага душанба оғир кун.

🛡 @UDDU_channel


Қарздорлар керак бўлса жойини биламиз...

Қонун устувор-жазо муқаррар.


🛡 @UDDU_channel


Бухорода нима гаплар???

📌Мурожаат ва танқид ўринли экан.

Лекин камчиликлар ҳали бор.

📌Норматив ҳуқуқий хужжатлар талаби тўлиқ ижро этилмаган.

Ҳар бир камчиликни 📌асоси билан келтириб берилгандан кейингина, унинг ижроси ижобий бўлиши мумкин.

Лекин муаммо ва камчиликлар ўз-ўзидан бартараф бўлмайди.

Уларни бартараф қилиш учун вақт, илм, билим, тажриба, маблағ, шарт-шароит керак.

Энди қайси бир(лар)и йўқ билмадим...


🟢Ҳа айтганча, қарздорликга жуда қаттиқ рейд кетяпти, балким "оперативный" мошиналар қарздорлигини ҳам текширарсизлар???

🟢Борди-ю ҳар бир мошинада 50 дан ортиқ жарима, миллионлаб қарздорликлар ва камида юзлаб қарздорликлар ПРОКУРАТУРА ҳузуридаги МИБга ўтиб кетиб, ижроси таъминланмаётган жарималар чиқиб қолса?

🟢Ёки қонунчиликда ИИБ ЙҲХБ автомашиналари жарималарини тўламаслиги, МИБ эса ижросини ижро этмаслиги ҳақидаги бирон бир хужжатда истисно деган жойлари борми??


🛡 @UDDU_channel


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухоро ЙҲХБ.

Йўл Назорати Деган бўлим бор.

ЙНБ ёки русчасида ОДН (отдел дорожного надзора) дейилади.


Юқорида видеодаги йўл белгиларининг ўрнатилиниши яъни,
"5.22 ва 5.23 бир жойда, битта устунда, уларнинг қайси белгилигини англаш учун нима қилиш кераклиги, бу белгилар таъсири остида радарчилар ишлаётганлиги ёки ишламаётганлиги, у белгилар ҳар хил кўринаётгани, ҳайдовчилар чалғиши" қайси Қонун нормаларига тўғри келяпти ???

Ахир ҳар бир қилинадиган ишни тартибга солган хужжат яъни амалдаги O'zDSt (ГОСТ) бор-ку!?

Нега уларга ҳеч ким амал қилмайди ва йўл қўйилган камчиликлар учун нега ҳеч ким жавобгар бўлмайди??? Назорат чи назорат ???

Худдики ҳамма оппоқ ва ҳаммаси зўр!

Унақа эмас-ку !

На бир мурожаат тўғри кўриб чиқилади, на йўл белгилар тўғри ўрнатилган ва ўрнатилган йўл белгиларни эгасини ойлаб қидирсанг тополмайсан, лекин у эгаси йўқ йўл белгига тегилсанг жавобгар бўласан.

@UDDU_channel


Айнан 48 соат ичида юборилди ёки юборилмаганини биз фуқаролар қаердан биламиз???

Ёки 48 соатдан ўтиб юборилган бўлса ва жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилса биз қаердан биламиз?

Биз фуқароларга инсон омили аралашмайдиган нима борки кафолат берадиган? Яъни қанақадир маълумотлар базаси?

Манфаатдор ташкилот жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқаради ва шунинг учун бу каби саволлар туғилмоқда...

Ишончсизликми бу ???

🛡 @UDDU_channel


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Таҳрирсиз мурожаат.

"Мутасаддиларни ўзлари камерани рўпарасидан ўтиб, камерани вспышкаси кўзларини қамаштиришини ҳис қилиб кўришсин. Ҳайдовчиларни кўзи қамашиб, пиёдаларни кўрмай, уриб юборишлари, оғир оқибатли ЙТҲ содир этишлари мумкин.
ЙҲ Қоидаларида ҳам ҳайдовчини кўзини чироқ билан қамаштириш мумкин эмас дейилган. Ҳавфсизлик тарафдориман. Лекин ҳавфсизлик чорасини кўриш бошқа ҳавфни туғдирмаслиги керак."

🛡 @UDDU_channel


Ҳурматли Шерзод Шокирович!

(Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник)

Президент виртуал қабулхонаси орқали 2024-йил 22-август куни ариза қилинган.

Бу аризани кўриб чиқиш чўзилиб кетди...ва менимча бугунги кунда бу борада хизмат текшируви бошланган...

Хизмат текширув қилмаслик сабабми, билмадим нима сабаб бу ҳолат содир бўлди...

Хатда менинг мурожаатимни кўриб чиқилиши узайтирилиши ҳақида Мурожаатларни кўриб чиқиш тўғрисидаги қонуннинг 28-моддасини асос қилиб кўрсатишган.

Ҳа майли..

Лекин нега хат 24-сентябр билан ёзиляпти-ю, 21-октябрда жўнатиляпти ва 25-26- октябрда почта олиб, етказяпти ???

Шунда мен ариза жавоби қачон келади, нима бўлди, ва хк.. ларни ўйлаб юришим, хўжакўрсинга келган жавоб хатларига аҳамият бермаслигим керакми???

Ички Ишлар Органлари деган номга доғ тушмаяпдими? Кундан кунга ишонч йўқолмаяпдими?

Сизга йўлланган бундан олдинги мурожаатлар ҳам
(https://t.me/UDDU_channel/9024?single)
(https://t.me/UDDU_channel/9022)
жавобсиз қолиб кетди...

🛡 @UDDU_channel

Показано 20 последних публикаций.