#islomofobiya #murojaat
❗️ 🇺🇿 Ўзбекистонда Исломга қарши кураш кундан-кунга турли кўринишларда намоён бўлмоқда. Аввалига мамлакат бўйлаб соқол ва ниқобларга қарши рейдлар ўтказиш бошланган бўлса, энди жойларда орган ҳодимлари Қуръон китобини сотишни тақиқлашга уринмоқдалар. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги тадбиркор ҳам қорнини қаппайтириб кириб келган орган ҳодимининг Қуръонни сотиш мумкин эмас деган тақиқига учраган. Тадбиркор ўз мурожаатида ушбу ҳолат нақадар қонуний эканлиги билан қизиққан.
#Мурожаат ‼️
👤 : "Мен, Ғаллаорол Марказий бозорида тадбиркорлик асносида дўконимда савдо сотиқ билан шуғилланаман. Менга маъсуллардан бири келиб Қуръон китобини сотишим тақиқланишини ва сотмаслигимни айтмоқда. Бу қанчалик тўғри?
Энди орамизда ҳуқуқшунос, юрист, жамоатчилик вакиллари ва бошқа маъсуллар бор. Ислом динимизнинг муқаддас китоби Қуръони Каримни сотиш мумкинми, мумкинмасми?".
Орган ҳодимлариннг бу ҳаракатлари албатта қонунга зид ҳолатдир. Зеро муқаддас Қуръон китоби Ўзбекистонда тақиқланган китоблар рўйхатида турмайди. Бу шунчаки мансаб вазифасини суистеъмол қилиб, мусулмонлар ҳақҳуқуқларини оёқ ости қилиш ҳолос.
Аслида ҳуқуқ тартибот ҳодимлари Ўзбекистон аҳолисининг 95 % мусулмон бўлган бу ҳалқни ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак эди афсуски улар гўёки таҳқирлаш учун ҳизматга ёлланган манқуртлардек
ўз ҳалқига нисбатан ҳиёнат қилишмоқда.
🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг
🚀
Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter